The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ер деградацияси нима?

Ер деградацияси ГЭЖ томонидан қуйидагича изоҳланади: “узоқ муддатли экологик маҳсулдорлигининг камайиши ёки табиий биологик хилма хиллигининг озайиши ёки ташқи таъсирларга бардошлилигининг йўқолиши натижасида экотизимнинг бутунлигига салбий таъсир этувчи ер табиий салоҳиятининг ёмонлашуви шакли ”. Оддий сўз билан айтганда, ер деградацияси бу ер олдинги унумдорлигининг йўқолишидир. Унинг энг муҳим кўрсаткичлари қуйидаги 3 омил ҳисобланади:

1. Ҳосилдорликнинг пасайиши – ер ҳосилдорлигининг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кузатилади. Тупроқ ҳосилдорлигини одатда бонитет баллари бўйича ҳисобланиб, бирлиги 0 дан 100 гача. Бонитет бали қандай ҳисобланиши барча учун муҳим эмас, лекин шуни билиш лозимки, бонитет бали қанчалик юқори бўлса, ер шунчалик ҳосилдор бўлади. 1990 йиллар бошидан бери Ўзбекистон бўйича суғориладиган ерларнинг бонитет бали 55–65дан ўртача 10 балга пасайган. Қуйида мамлакат бўйича бонитет кўрсаткичлари ҳаритаси келтирилган. Кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги аксарият ерларда бонитет ҳолати “ўртача” ёки “ўртачадан пастроқ”, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда эса – “ёмон”.

2. Табиий биологик хилма хилликнинг пасайиши – ернинг маълум экологик хизматларни (ҳосилдорлик, кирланишга бардошлилик, гидрология циклида қатнашиш, кимёвий моддалар айланиши циклида қатнашиш ва бошқалар) барча жараёнларда қатнашувчи биологик ҳаёт шаклларини мавжуд хилма хиллигига тўғридан тўғри боғлиқдир. Биологик турлар миқдори озайиши билан ўтаётган жараёнларнинг миқдори ва уларнинг сифати тушади. Натижада деградацияга учраган ер пайдо бўлади.

alt

Ўзбекистон бўйича суғорма ерларнинг бонитет кўрсаткичлари туширилган ҳолати
Манба: Экологик кўрсаткичлар атласи, БМТТД, 2007

3. Ташқи таъсирларга бардошлилик хусусиятининг пасайиши – муқим ҳаракатдаги соғлом экотизим турли табиий (иқлим ва бошқа табиий офатлар) ва антропоген (кирланиш, вақтинчалик салбий таъсир ва бошқалар) таъсирларга бардош бера олади. Айнан тизим ичидаги тўғри ҳаракатдаги жараёнлар, биохилмахилликнинг мавжудлиги экотизимнинг салбий таъсирлардан тикланишига ва олдинги функцияларига қайта эга бўлишига олиб келади. Биофизикавий жараёнларнинг жиддий бузилиши тизимнинг тикланишга қобилиятини йўқотади. Натижада, мамлакатда бундай ерлар фойдаланишдан чиқади.


Ерлар нимага деградацияга учрайди?

Ер деградациясининг асосий сабаблари бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилишида нооқилона амалиётнинг олиб борилиши; яйловлардан меъёрдан ортиқча фойдаланиш, ўрмон ва бошқа ўсимлик қопламининг йўқ қилиниши.

Нооқилона қишлоқ хўжалиги суғорма ерларда меъёрдан ортиқ сувнинг ишлатилишида, тупроқ юқори қатламининг шамол ва сув эрозиясига учрашида, тупроқ юқори қатламининг зичланиб, махсус қават ҳосил қилганида, тупроқ шўрланишида ва турли хил тупроқ кирланишида кўринади. Шунинг учун ерга ишлов бериш қандай олиб борилиши диққат билан ўрганилиши лозим.

Яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш бир жойнинг ўзида катта миқдорда чорва боқилишида кўрилади. Бундай ҳолатда яйловларнинг ҳосилдорлиликни тиклаш қобилияти пасайиб кетади. Бошқача қилиб айтганда, чорва ўсимликни шу даражада истеъмол қиладики, экотизим уни қайта тиклай олмайди. Асосан аҳоли пунктлари ёки ишлаб турган сув манбалари атрофидаги яйловларнинг сони тез суратда пасаймоқда.

Шу билан бирга кўп табиий яйловлар фойдаланилмай, деградацияга учрамоқда. Яйловларга туёқлилар келмаса, энг юқори тупроқ қатлами қатиб қолади ва шу ерга хос бўлган ўсимлик уруғлари тарқамайди, шунингдек ўсимликларнинг биологик хилма хиллиги ривожланмайди ҳамда аввал таъкидланганидек, биологик турлар камайган сари биологик жараёнларнинг ўтиши ҳам ёмонлашади, натижада ер деградацияси келиб чиқади. Эски вақтларда яйловларни мавсумий алмаштириш усулидан ҳозирда фойдаланилмайди. Аввалги кўчманчи чорвадорлар Совет даврида ўтроқлашиб, ўзининг урф одатларини йўқотдилар. Демак, ташландиқ сув манбаларини тиклаш, яйловлар алмашувини қайта жорий қилиш, яхшиланган ем– хашак турларидан фойдаланиш каби амалиётларни қўллаш лозим.


Ўрмон ва бутазорларнинг йўқ қилиниши худди юқоридагидек, ерга салбий таъсир қилади. Айниқса, Ўзбекистонда кўплаб учрайдиган қурғоқчил ва тоғли ҳудудларда бу муҳим масаладир. Чўл ҳудудидаги дарахт ва буталарнинг атрофида маҳаллий колониялар ривожланади, яъни бу ерда кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турлари яшайди. Бу жамоалар қумларнинг силжишини тўхтатиб туради ҳамда шамол тезлигини пасайтириб, шамол эрозиясига тўсқинлик қилади. Бундай дарахт ва бута жамоалари чўл ҳайвонлари учун қулай яшаш жойи яратади ва кўчманчи чорвадорлар фойдаланадиган ем–хашак турларининг ривожланишига қулай шароит яратади. Бундан ташқари, улар муҳим экологик функцияларни бажаради, шунинг учун чўлда дарахтларни кесганда нафақат бир дарахтнинг, балки бутун чўл жамоасининг ҳаёти ҳавф остида қолади.

Тоғларда ҳам ўрмонлар бир қатор экологик функцияларни бажаради. Тоғ ўрмонлари йўқ қилинганда, нафақат шу ердаги экотизимнинг , балки одамларнинг ҳам ҳаёти ҳавф остида бўлади: тоғлардаги ўсимлик қопламининг йўқ қилиниши тез содир бўладиган табиий офатларга олиб келади – сел, ер ва қор кўчкилари. Аҳоли дарахт ва буталарни овқат пишириш ва уйларни иситиш мақсадида кесади, лекин дарахтлар сонини қайта тиклаш билан шуғулланмайди. Баъзи дарахт турлари уй қуришда ҳам ишлатилади.

Ер деградацияси ва чўлланишга қарши курашиш соҳасида ГЭЖ КГД нима қилмоқда?

ГЭЖ КГД ер деградациясининг илдиз сабабларига қарши курашишга ҳаракат қилади. Булар эса биохилмахиллик йўқолишининг сабабларига жуда ўхшаш бўлсада, ўзининг махсус томонлари ҳам бор. Асосий сабаблардан бири ушбулар:

  • Чорвачилик ва ўсимлик ўстиришда самарасиз тажрибалардан фойдаланишнинг кенг тарқалганлиги;
  • Хўжалик юритишда янги такомиллашган усулларнинг йўқлиги ва уларни тадбиқ қилишга хохишнинг йўқлиги;
  • Чорвачилик билан шуғулланиш ва яйловлардан фойдаланишда эски самарали тажрибаларнинг йўқолиши;
  • Яйлов ва ем хашак ишлаб чиқариш учун етарли ер майдонларининг йўқлиги;
  • Мавжуд инфратузилманинг бузилиши (дренаж тизими, қудуқлар ва бошқалар.) ва янгисининг йўқлиги;
  • Маҳаллий аҳолида ўзаро ютуқларга эга бўлиш учун ҳамкорлик қилиш тажрибаси йўқлиги;
  • Ўрмон ресурсларидан фойдаланиш, боғдорчилик ва ўрмонларни тиклашда эски самарали усул ва тажрибаларнинг йўқолиши;
  • Ёғочнинг ўтин сифатида ишлатилишининг унумсизлиги ва мавжуд уй ва жиҳозларнинг энергетик унумсизлиги;
  • Шароитни ўзгартириш учун молиявий ресурсларнинг камлиги;
  • Қонунчилик ва ташкилотчиликдаги нуқсонлар ва бошқалар.

Юқорида кўрсатилган сабабларга қарши курашиш ер деградацияси ҳолатини яхши томонга ўзгартиради ва маҳаллий жамоалар ҳаёти учун қулай шароит яратади ва соғлом, унумдор ерга эга бўлишга ёрдам беради.


ГЭЖ КГД 4 Натижаси ушбу масалага бағишланган:

Натижа 4:
Барқарор фойдаланиш ва сақлаш мақсадида қишлоқ ҳудудларидаги олдинги деградацияга учраган ерлар тикланган

Ер деградациясига қарши курашишда ГЭЖ КГДнинг вазифалари кенг бўлиши мумкин. Давлат суғориш инфратизими ва ер мелиорацияси бўйича кенг тадбирларни олиб боришга ўз кучини сарфлайди. ГЭЖ КГД эса, давлат тадбирлари самарали бажарилиши учун фойдаланилаётган ерларда ва яйловларда деградациянинг олдини олиш ва барқарор ривожланиш тажрибаларидан фойдаланиш, яъни яйлов экотизимлари ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мавсумий кўчириб боқиш, ветеринария хизматини яхшилаш, ем хашак тайёрлаш каби ишларни амалга ошириши мумкин. Шундай қилиб, мазкур Натижа икки соҳада ўз аксини топади: суғорма деҳқончилик ва чорвачилик тажрибалари.

Вазифа 4.1:

Агроэкотизимларнинг тикланишига олиб келадиган барқарор суғорма деҳқончилик тажриба ва амалиётларини намойиш қилиш ва тарқатиш.


Текисликдаги ерлар деградациясининг асосий омили ер ва сувдан фойдаланишда самарасиз амалиётларни қўллашдир. ГЭЖ КГД мазкур вазифа доирасида суғорма ерлардаги мавжуд самарасиз амалиётлар ўрнига тупроқ ва сув ресурсларини асрайдиган янги самарали амалиётлар билан алмаштиришга қаратилган лойиҳаларни қўллайди. Бундай лойиҳалар ҳайдовсиз (нолли ҳайдаш) ердан фойдаланиш, ирригация усулларини ўзгартириш, биодренаж усулларини қўллашга қаратилади.

Вазифа 4.2:

Яйловлардан фойдаланиш, ем хашак етиштириш ва ёки зотдор чорвачилик амалиётларини яхшилаш


Мазкур вазифага жойларда қуйидаги соҳаларни яхшилаш киради:

  • Мавжуд яйловлар оқилона фойдаланишини, тикланишига имконият яратишни ва чорвачилик учун жуда катта миқдорда биомасса беришини таъминлаш;
  • Ҳусусий хўжаликлар, фермерлар ва деҳқонлар ем хашак етиштирида ва уни сақлашда етарли билимларга эга бўлишларини ва турли мавсумларда чорвани тўғри боқишига уқуви бўлишини таъминлаш
  • Аҳоли чорванинг энг зотдор турларини боқишини, уни сақлашини ва чорванинг мавжуд генетик хилмахиллигини кўпайтиришни таъминлаш;
  • Бизнинг мамлакатимиз ва ҳориж мамлакатлардаги лойиҳалар мисоллари билан сиз Лойиҳалар бобида танишишингиз мумкин.