Табиатни асрамасдан туриб, нормал турмуш кечириш ва жамиятимизни ривожлантиришдан умид қилмасак ҳам бўлади.
Ҳозирги пайтда кўплаб мутахассислар, олимлар ва сиёсатшунослар хўжалик юритишнинг ҳукмрон усулларнинг барқарор ривожланиш йўлига ўтиш зарурати ва муқаррарлиги вужудга келган, деган фикрни билдиришмоқда.
Афсуски, айни пайтда кўпчилик табиат биз билан бўлишаётган вазифаларининг аҳамияти ҳақида етарли маълумотга эга эмас.