The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Лойиҳани тугатиш

Лойиҳани қандай қилиб тугаллаш керак?

ГЭЖ КГДнинг асосий мақсади – маҳаллий ҳудудда ресурслардан оқилона фойдаланишнинг янгича йўлларини излаб топиш ва намойиш қилиш. Намойишда бошқалар нималар қилинганлиги, қандай қилинганлиги ва қайси бири муваффақиятга эришган, қайсилари муваффақиятсиз бўлганлиги кўзда тутилиши лозим. Шунинг учун ҳар бир лойиҳанинг вазифаси ушбу маълумотларни лойиҳа ғояси ёки усулларини бўлажак “такрорловчиларига” еткизишдадир.

Бошқача қилиб айтганда, лойиҳани тугаллашдаги асосий вазифа лойиҳа амалга оширилган пайтда қўлга киритилган барча билимларни ва сабоқларни жамлашдир. Лойиҳанинг мантиқан тугаллангач, лойиҳа муаллифи ва ГЭЖ КГД Миллий Координатори лойиҳа натижаларини баҳолайди ва тугалланган лойиҳа ҳисоботини тайёрлайди. Ҳисобот лойиҳа муаллифи томонидан тайёрланади ва Миллий Координатор томонидан тўлдирилади. Ҳисобот сифати лойиҳа муаллифи ва қатнашчиларининг лойиҳа ғояларини қанчалик даражада чуқур тушуниб етиши ва ўзларига қандай хулосалар олганлигини белгилайди. Ҳисобот лойиҳанинг барча қизиқарли томонларини, ижобий ва салбий натижаларини ўз ичига олиши керак. Олинган билимлар келгусида Ўзбекистондаги жамоалар ва қизиқувчи ҳамкор ташкилотлар орасида кенг тарқатиш учун хужжатлаштирилиши лозим. Айнан табиатдан оқилона фойдаланиш тажрибасини баҳолаш ва уни кенг тарқатиш орқали ГЭЖ КГД атроф муҳит ҳолатини янада яхшидашда кенг ва чуқур таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.

Лойиҳани тугатиш ва натижаларнинг хужжатлаштирилиши нафақат лойиҳанинг келгусида кенг тарқатилиши учун, балки лойиҳани амалга оширган ташкилотнинг келгусида ГЭЖ КГДга мурожаат қилишида таянч бўладиган лойиҳа хужжатларини сақлаш учун ҳам керакдир.

Табиийки, муаллиф ташкилот тугалланган лойиҳанинг барча молиявий ҳисоботларини тақдим қилиши шарт.

Миллий Координатор Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита аъзоларига тугалланган лойиҳа ҳақида ҳисобот беради.