The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Лойиҳа аризасини топшириш

Лойиҳа қандай топширилиши лозим?

Лойиҳани тузиш жараёни якунлангач, ариза берувчи ташкилот лойиҳани ГЭЖ КГД Миллий Координаторининг манзилига юборади. Лойиҳа расмий ариза хати билан бирга юборилса мақсадга мувофиқ бўлади.

ГЭЖ КГД Миллий Координатори маълумотлари:

Алексей Волков
ГЭЖ КГД Миллий Координатори
Тел: + (998 71) 120 34 50, 120 34 62
Уяли тел: + (998 93) 381 00 82 (Ucell)
Факс: +(998 71) 120 34 85
Электрон почта манзили: alexey.volkov@undp.org
Манзил: Тошкент, 100015, Ўзбекистон, Миробод кўчаси, 41/3

Ариза берувчи ташкилот ўзига қулай усулда ариза бериши мумкин: факс, электрон почта ёки оддий почта орқали. ГЭЖ КГД гуруҳи ишига қулайлиги сабабли, бизга аризаларни электрон кўринишда қабул қилиш яхшироқ (лекин шарт эмас).

Одатда, биз аризани олганлигимизни тасдиқлаймиз, лекин айрим ҳолларда бизга жўнатилган аризалар етиб келмаслиги мумкин. Шунинг учун барча лойиҳа ижодкорларига лойиҳа аризасини топширгач, биз уни олганлигимизни яна бир бор текшириб кўришларини маслаҳат берамиз. Бу ҳақда бизга телефон қилинг ёки электрон хат юборинг.

Лойиҳа аризасини топшириш муддатлари қанақа?

Лойиҳа хужжатлари ҳар ойнинг 20 - санасигача топширилади. Агар сиз лойиҳангизни белгиланган муддатгача топшираолмаган бўлсангиз, ҳеч қиси йўқ! Сизнинг лойиҳа аризангиз келаси ойда кўриб чиқилади.

Лойиҳа аризаси топширилгач нима бўлади?

Лойиҳа аризалари қабул қилингач, у алоҳида рақам билан рўйҳатга олинади ва ушбу рақамдаги лойиҳа аризаси кўрилаётгани, лойиҳа мақсади, муҳокамаси ҳақида сизларга маълумот берамиз. Ушбу маълумотлар билан сайтимизнинг Лойиҳалар – “Ишланаётган ва кўрилаётган лойиҳалар” бўлимида танишасиз. Шунда аризачи ўз лойиҳасининг қандай ҳолатдалигини кўриши мумкин. Аризачидан ташқари бошқалар ҳам кўрилаётган лойиҳалар билан танишиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.

ДИҚҚАТ!!! Лойиҳа аризалари тўлиқ тўлдирилиши керак, талаб қилинган бўлинмалар қолдирилмаслиги ва албатта босма ҳарфларда бўлиши шарт.

Лойиҳа аризалари қабул қилингач, Ўзбекистондаги ГЭЖ КГД Миллий Координатори дастлабки аризалар танловини ўтказади ва аризалар қабул қилингандан сўнг 15 иш кунидан кечикмаган ҳолда лойиҳаларнинг ГЭЖ КГД талабига тўғри келиш ёки келмаслгини ҳақида ёзма равишда маълумот беради. Миллий Координатор ўзининг ёзма баённомасини ариза берувчиларга ҳам юборади.

Ариза берувчи ГЭЖ КГД Миллий Координатори томонидан қўллаб–қувватланган ёзма баённомани олгандан сўнг, уни олганлиги ва ГЭЖ КГДнинг Миллий Координатори лойиҳа аризасини Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитага (ММҚ) текшириш учун тақдим этишига ишонч билдириши тўғрисида ўзига қулай бўлган усулда ҳабар бериши лозим. Бундан ташқари, шахсан ариза берувчи ташкилот томонидан бир ходимнинг лойиҳа намойиши учун Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита йиғилишига қатнашиш қатнашмаслигини маълум қилиши лозим. Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита йиғилишининг куни ва вақти тўғрисида қўшимча маълумотлар берилади. Ариза берган ташкилот ходимининг лойиҳа намойишига ГЭЖ КГД Миллий Мувофиқлиштарувчи Қўмитага келган вақтдаги йўл кира ҳақи, турар жой ва бошқа харажатлари Дастур ҳисобидан қопланмайди.

Миллий Координатор томонидан лойиҳа қўллаб–қувватланмай салбий ҳулоса берилса ёки лойиҳанинг камчиликлари тўғрисида савол ва кўрсатмалар билан мурожаат қилинса, аризачи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

  • ГЭЖ КГД Миллий Координаторининг саволларига жавоб бериб ва кўрсатмаларига амал қилиб, тўғриланган лойиҳани қайта кўриб чиқишга тақдим этиши;
  • ГЭЖ КГД Миллий Координаторининг саволларига жавоб бериб ва кўрсатмаларига амал қилиб, тузатилган лойиҳани тўғридан–тўғри Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитага намойиш қилиши;
  • ГЭЖ КГД Миллий Координаторининг савол ва кўрсатмаларига рози бўлмаган ҳолда лойиҳани Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитага кўриб чиқиши учун тақдим этиши;
  • ГЭЖ КГД Миллий Координаторининг савол ва кўрсатмаларига рози бўлмаган ҳолда Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитанинг йиғилишида аризачи ташкилотнинг ходими лойиҳани намойиш қилиши тўғрисида ҳабар бериши.
  • Аризачи ГЭЖ КГД Миллий Мувоқлиштарувчи Қўмитасига лойиҳасини қандай усулда тақдим этиши тўғрисида Миллий Координаторга ёзма маълумот бериши керак.

Миллий Координатор ва ариза берувчи ўртасида лойиҳа тақдимотининг кейинги босқичлари келишилгач, ариза ГЭЖ КГД Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитага кўриб чиқиш учун берилади.