The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Бизнинг қўмитамиз

Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита (ММҚ) – ГЭЖ КГДнинг асосий бошқарув органи. У ГЭЖ КГДнинг мамлакатда нима билан шуғулланишини белгилаб беради. Айнан ММҚ лойиҳаларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади, шунингдек, ГЭЖ КГД Миллий Координаторининг ишини баҳолайди. Шу билан бирга қўмита бутун дастур назорати учун масъулдир. ММҚ вазифаси – ГЭЖ КГДни бошқаришда асосий унсур бўлиб хизмат қилади. ММҚнинг вазифалари билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин.

Мувофиқлаштирувчи кўмитасининг техник топшириғи

ММҚ Ўзбекистондаги БМТТДнинг Доимий Вакили томонидан тайинланади ва ГЭЖ КГДнинг Нью–йоркдаги асосий бошқарувчиси томонидан тасдиқланади. Таркиб ММҚ таркиби алмашгандан сўнг 2 йил муддатга тайинланади. Бу дегани аъзоларнинг ҳар бири алмашади дегани эмас, баъзилари кейинги муддатга ҳам тайинланиши мумкин. 2 йилдан сўнг, янги таркиб тузиш ҳақида эълон қилинганда биз ММҚ аъзолигига танлов эълон қиламиз. Ҳозирда ММҚ ушбу таркиб билан фаолият юритади:

Наталья Васильевна Солдатова – “Жайрон” экомарказида директор ўринбосари бўлиб ишлайди. Бундай қизиқувчан ва ўз ишига содиқ кишини топиш жуда мушкул. Деярли иложи йўқ. Илмий даражаси йўқ бўлишига қарамасдан, туёқлиларни (нафақат уларни) сақлаш ва уларни кўпайтириш борасида хотиржамлик билан ҳар қандай фан докторининг “бурнини ишқалаб қўйиши” мумкин. Валентина Солдатованинг ўғли бор. У ҳам ўз ҳаётини табиатсиз тасаввур қилолмайди. Ўз кучукларини жуда яхши кўради.



Хония Талимбековна Асилбекова – ММҚси бошлиғи. Тошкент вилояти Келес шаҳрида туғилган. 1986 йил Тошкент Давлат Университетининг кимё факультетини тугатган. Ўзбекистон Фанлар Академияси Кимё институтининг Эко-токсикологик тадқиқотлар бўлими экологик кимё лабораториясида ишлаган. 1994 йил экология мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилган. 1998 йилдан бошлаб, “ЭКОСАН” Халқаро экология ва саломатликни сақлаш ташкилотининг матбуот хизмати раҳбари вазифасида, 2007 йил, апрелдан “ЭКОСАНИНФОРМ” маълумот–таҳлил маркази раҳбари бўлиб ишламоқда.


Жавлон Ташпулатов – Ўзбекистон Фанлар Академияси Микробиология институти в.б. раҳбари. Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ўсимликларни ҳимоя қилиш факультетини тамомлаган, Англияда (ўсимликлар молекуляр биологияси бўйича), Австралияда (бизнесни бошқариш) бўйича билимини оширган. Микробиология бўйича номзодлик ишини ҳимоя қилган. Касбга оид қизиқишлари – микробиология ва биотехнология. Мамлакатдаги экологик аҳвол билан яқиндан таниш. Сўнгги 3–4 йил ичида Ўзбекситоннинг экстремал ҳудудларида микроблар хилма хиллиги ва биотехнологик ишлаб чиқаришда улардан фойдаланишни ўрганиш мақсадида бутун Республикани айланиб чиққан. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.



Баҳодир Мардонов – Ўзбекистондаги Япония Ривожланиш Агентлиги (JICA) дастурларининг координатори



ММҚнинг биринчи йиғилиши 2008 йил 9 апрелда ўтказилди. Ушбу йиғилиш мақсадларидан бири, барча аъзоларни бир бирлари билан таништириш ва ММҚ фаолияти қоидаларини ҳам кўздан кечириш.
Дастлабки йиғилиш баённомаси ва ММҚ фаолияти юзасидан тасдиқланган қарорлар билан қуйида танишишингиз мумкин.

Баённомани юклаб олиш

Регламентни юклаб олиш