Глобал Экологик Фонд Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД)нинг Ўзбекистонда пайдо бўлиш тарихи 2005 йилдан бошланади. Айни шу даврда БМТ Ривожланиш Дастури (БМТРД) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ГЭФ КГДни мамлакатга жалб қилиш имкониятини муҳокама қила бошлайди. Давлат вакиллари, мамлакатда табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ташкилотларнинг вакиллари, табиий ресурсларнинг турли фойдаланувчилари билан учрашувлар бошланади.
ГЭФ талабига мувофиқ ГЭФ КГДни мамлакатга жалб қилиш тўғрисидаги сўров атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан берилиши лозим. Ўзбекистонда бундай сўровни берган орган ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлди. ГЭФ КГД иш шароитлари ва ГЭФнинг мамлакатга қўювчи талаблари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси билан келишилганидан сўнг, ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ГЭФга ГЭФ КГДни Ўзбекистонга жалб қилиш тўғрисида расмий сўров тақдим этди. Сиз ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг сўров-хати билан қуйида танишишингиз мумкин. Афсуски, сўров-хат фақат инглиз тилида тузилган.
ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ГЭФга сўров-хати
Шунга ўхшаш хатни БМТРДнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакили жаноб Фикрет Акчура ҳам тақдим этди. Бу ерда сиз унинг хати билан ҳам танишишингиз мумкин.
БМТРДнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакили жаноб Фикрет Акчура хати
Сўров тақдим этилганидан сўнг Кичик Грантлар Дастурини амалга оширувчи мамлакатлар қаторига Ўзбекистонни қабул қилиш юзасидан ГЭФ билан узоқ музокаралар олиб борилди. Пировардида, 2006 йил декабрда ГЭФ Президенти ГЭФ КГД амалга оширилиши мумкин бўлган мамлакатлар қаторига Ўзбекистонни қабул қилиш тўғрисида расмий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди. Сиз ГЭФ КГДни қабул қилувчи мамлакатлар қаторига Ўзбекистон киритилгани ҳақидаги хат билан танишишингиз мумкин.
ГЭФ Президенти Моник Барбю хонимнинг хати
Мазкур хабардан сўнг баҳолаш миссияси тайинланди ва у мамлакатимизга 2007 йил октябрда ташриф буюрди. Миссиянинг мақсади Ўзбекистон Дастурни амалга ошириш учун ГЭФ талабларига тўла жавоб беришига узил-кесил ишонч ҳосил қилиш эди. Миссия Ўзбекистонга келди ва республика Ҳукумати вакиллари (ЎзР Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЎзР Гидрометеорология хизмати Маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва бошқалар) билан ҳам, ноҳукумат сектори вакиллари билан ҳам бир қанча учрашувлар ўтказди. Шунингдек миссия БМТРДнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакили жаноб Фикрет Акчура билан учрашди ва ГЭФ КГДни амалга ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Баҳолаш миссияси ўз ишини тугатганидан сўнг, иш якунлари кўриб чиқилди ва 2008 йил мартда ГЭФ КГД ўз ишини бошлади: ГЭФ КГД Миллий Координатори – Алексей Волков ёлланди. Бундан ташқари, БМТРД Доимий Вакили томонидан ГЭФ КГД Миллий Мувофиқлаштириш Қўмитасининг таркиби танланди ва маъқулланди. Шундан сўнг Ўзбекистон учун ГЭФ КГД Миллий Дастурий Стратегиясини ишлаб чиқишга киришилди. Бу Дастур фаолиятини белгиловчи асосий ҳужжатдир. ГЭФ талабига мувофиқ, бундай стратегия мамлакат жамоатчилиги билан муҳокама қилиниши ва ГЭФ КГД Миллий Мувофиқлаштириш Қўмитаси томонидан маъқулланиши лозим.
Ҳужжат тайёрланди ва барча хоҳловчилар билан очиқ муҳокама қилиш учун БМТРД сайтига (www.undp.uz) икки ҳафтага қўйилди. 2008 йил 28 майда Ўзбекистонда ГЭФ КГДнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Радиссон САС отелида ўтказилди. Маросимда республикамизнинг барча вилоятларидан (очиқ таклифга кўра) келган фуқаролар, ҳукумат тузилмалари, матбуот, фермерлар ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг вакиллари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, халқаро ташкилотларнинг ходимлари иштирок этдилар. Учрашув ишида жами 200 га яқин киши қатнашди.
Аммо бу шунчаки тантанали учрашув бўлгани йўқ. Очилиш маросимида ГЭФ КГД томонилан ишлаб чиқилган Миллий Дастурий Стратегия тақдимоти ҳам ўтказилди ва Дастур ишининг йўналишлари хусусида мунозара бошланди. Кўплаб саволлар, стратегияга шарҳлар берилди.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг ГЭФ КГД Миллий Мувофиқлаштириш Қўмитасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди ва унда стратегия қабул қилинди.
Стратегия матни билан сиз қуйида танишишингиз мумкин. ГЭФ КГД 4-чи бюджет циклида, яъни 2010 йил 31 июнгача бўлган даврда Ўзбекистонда нима билан шуғулланиши айни шу стратегияда белгилаб қўйилган.
ГЭФ КГДнинг 2008-2010 йилларга мўлжалланган Миллий Дастурий Стратегияси
ГЭФ КГДнинг 2010-2014 йилларга мўлжалланган Миллий Дастурий Стратегияси
Бизнинг шиор:
ЖАҲОНДА КЕНГ ФИКРЛА, ИЖРОНИ УЙДАН БОШЛА