The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Салоҳият – нотаниш сўз...
Салоҳиятни ошириш – ҳақиқатан жарангдор ибора.

“Салоҳият” деганда нима тушунилади?
Бир ишни бажариш учун албатта унинг “нима” эканлигини билиш, бу ишни “тушуниш” ва уни “қандай қилиб” бажариш кераклигини билиш лозим. Билим ва тушунча шахс ва жамият инсоний қадриятлари тизимига яъни инсонлар муомаласига тўғридан–тўғри таъсир қилади. Вилоят ва қишлоқлардаги одамларлардан “иссиқхона газлари” нима деб сўраганда, кўпчилиги жавоб бера олмайди. Уларнинг инсон ҳаётига таъсири ҳақида сўралса, янада озроғи жавоб бера олади. Иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун нима қилиш керак деган саволга жуда кам одам жавоб бериши мумкин. Биохилмахилликни сақлаш, ерларнинг бузилиши ва табиат салоҳиятини асраш каби муаммолар тўғрисида ҳам кўпчилик маълумотга эга эмас.

Шунинг учун одамларнинг табиатни асраш муҳимлиги тўғрисидаги билим ва тушунчаларини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Билим, тушунча ва билимлардан фойдаланиш кўникмаси “Салоҳият”, яъни инсоний малака дейилади.ГЭЖ КГД Салоҳиятни оиширишни ўз фаолиятидаги асосий йўналиш деб билади.

Ўзбекистонда ГЭЖ КГД мақсадлари учун кадрлар малакасини ошириш деганда:

Ўзбекистонда ГЭЖ КГД мақсадларига эришишда инсоний билимларни, маълум жамият институтлари ва шаҳсларнинг кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган фаолият тушунилади.
Бошқача қилиб айтганда, ГЭЖ КГД одамларнинг биохилмахиллик, иқлим ўзгариши ва ерларнинг бузилиши тўғрисидаги билимларини ва табиат таркибий қисмларининг бузилиши инсон ҳаётига қандай таъсир этиши тўғрисидаги тушунчаларини оширишга ҳамда табиат бузилишидан келаб чиқадиган салбий таъсирларнинг олдини ола билишларига интилади.

Салоҳиятни оширишда ГЭЖ КГД нима қилмоқда?

Салоҳиятни ошириш учун бир қатор ишлар амалга оширишилиши керак бўлади. ГЭЖ КГД мазкур мавзуда қуйидаги натижага интилади:

Натижа 5:

Атроф-муҳит муаммоларини ечишда маҳаллий аҳолининг малакаси оширилган
Ҳақиқатан ҳам одамларнинг табиий ресурслардан фойдаланишдаги муносабатини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар жуда муҳим. Одамларни атроф муҳитнинг узоқ йиллар давомида бевосита ва билвосита моддий фойда келтириши тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айни пайтда, муаммоларни етарли даражада тушунмай ва етарли даражада билимларга эга бўлмай табиий ресурслардан фойдаланиш тажрибаларини ўзгартирадиган барча амалиётларни бажариш мумкин эмас. Одамлар ва табиат учун фойда келтириш учун одамларни тайёрлаш, уларнинг билим даражасини ошириш ва тушунча ва кўникмаларини ривожлантириш керак бўлади.

Шунинг учун, Ўзбекистонда ГЭЖ КГДнинг вазифаси атроф-муҳит ва одамлар фаолияти ўртасидаги алоқадорлик, унинг қанчалик муҳимлиги ва табиатнинг бузилиши қайси омилларга боғлиқ эканлиги тўғрисидаги билим ва тушунчаларни маҳаллий аҳолига ўргатишдан иборатдир.
Бу мақсадга эришишда жамиятимиздаги етакчилар ва энг фаол гуруҳлар алоҳида аҳамият касб этади. Улар маҳаллий бошлиқлар, хотин–қизлар қўмиталари, маҳаллий бошқарув органлари, ижтимоий ташкилотлар, газета ва телевидение бўлиши мумкин. Айнан улар КГДнинг кадрлар тайёрлашдаги ишининг асосий йўналиши бўлиши мумкин.

Вазифа 5.1:

Аҳолида умумий маълумот, билим, тушунча ва кўникмаларини яхшилаш орқали ГЭЖ тематик соҳаларида КГДнинг натижаларига эришиш ва вазифаларинин бажариш
Мазкур вазифага турли тренинглар ва таълим дастурларини тайёрлаш ва ўтказиш, қўлланмаларни ишлаб чиқиш, маълумот тарқатувчи лойиҳаларини тайёрлаш ва ўтказиш киради.
Салоҳиятни ошириш тадбири қайси соҳаларга тегишли бўлса, ўша соҳалардаги лойиҳаларга киритилиши керак. Мазкур вазифага биохилмахилликни сақлаш, ер деградацияси билан курашиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш ёки унга мослашиш каби натижага эришишни ўз олдига тўғридан тўғри мақсад қилиб қўймаган лойиҳаларни кўриб чиқиш киради.
Қўлга киритилган тажрибаларни тарқатишга қаратилган лойиҳалар ҳам ушбу вазифа доирасида кўриб чиқилади.

Мамлакатимизда ва бошқа давлатларда самарали лойиҳалар билан Лойиҳалар бобида танишасиз.