Лойиҳани амалга оширишда ким маъсулиятли?
Лойиҳа аризаси Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмита томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳа ижросининг маъсулиятини ариза берувчи тўлиқ ўз зиммасига олади. Лойиҳа қўллаб-қувватланганлиги ҳақида қарор қабул қилингач, у амалга оширила бошлайди. Ариза берувчи ишнинг юритилиши ҳақида назорат олиб бориш учун ҳам масъулдир. Назорат тартиби лойиҳа ишлаб чиқилган пайтда тузилиши лозим. Бу тартиб қуйида келтирилади.
Лойиҳани молиялаштириш ГЭЖ КГД томонидан қандай амалга оширилади?
Шуни ёдда тутиш лозимки, ГЭЖ КГД томонидан берилаётган молиявий ёрдам асосий ёрдам ҳисобланмай, балки бошқа молия манбаларига қўшимчадир. Шунинг учун ГЭЖ КГД ёрдами қўшимча молиялаш деб юритилади.
ГЭЖ КГД томонидан қўллаб-қувватланган лойиҳани молиялаш лойиҳа хужжатида кўрсатилганидек, молиявий жадвал асосида бўлимларга бўлиниб, амалга оширилади. ГЭЖ КГД Миллий Координатори лойиҳанинг аввалги қисмлари муваффақиятли якунланганлигини тасдиқласа, сўнгра ГЭФ КГД навбатдаги тасдиқланган лойиҳа қисмини молиялашни бошлайди.
Ҳаммаси кўзда тутилгандек бўлмаса, нима бўлади?
Лойиҳа тасдиқланган хужжатда белгилангандек амалга оширилмаса, ёки ГЭЖ КГД моливий воситаларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланган ҳолларда Миллий Координатор лойиҳани тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, ГЭЖ КГД Миллий Координатори қоида бузилганлиги ёки камчилик аниқланганлиги ҳақида Миллий Мувофиқлаштирувчи Қўмитага лойиҳани тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилиши учун тасдиқловчи хужжаталар илова қилинган тушунтириш хати билан мурожаат қилади. Бундан ташқари, жиддий қоидабузарлик содир этилган ҳолларда ГЭЖ КГД амалдаги давлат қонунларига кўра нотўғри ишлатилган молия воситаларини қайтариш жараёнини бошлаш ҳуқуқига эгадир.