The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Лойиҳани кўриб чиқилиши

Лойиҳа хужжатларини кўриб чиқиш нимадан бошланади?

Шундай қилиб, лойиҳа хужжатлари қандай тақдим этилиши келишилганлигидан сўнг, Миллий Координатор лойиҳа хужжатини ММҚнинг барча аъзоларига юборади. Миллий Координатор лойиҳа хужжатини ўзининг хулосаси билан бирга юборади. Миллий Координатор хулосаси салбий бўлса ҳам, муаллиф ташкилот уни муҳокамага қўйишни сўраган тақдирда, ММҚ аъзолари хужжатни кўриб чиқиш учун қабул қилишлари шарт.
ММҚнинг ҳар бир аъзоси хужжат билан танишиб чиқиш учун етарлича вақт ажратиши лозим. ММҚ аъзоларининг кўриб чиқиш муддати энг кўпи – 30 кун.

Лойиҳа хужжатлари қандай кўриб чиқилади?

ММҚнинг ҳар бир аъзоси лойиҳа хужжатини диққат билан кўздан кечиради. Ҳар бир ММҚ аъзоси қабул қилинган салбий ёки ижобий қарорни баён қилиш учун уни муносиб баҳолайди. Баҳо доираси билан сиз қуйида танишасиз.

Матни юклаб олиш

Ҳар бир мурожаат қилувчи ММҚнинг ҳар бир аъзосидан ҳамма баҳолар формасини қабул қилади.

Ҳар бир лойиҳа учун қарор қандай қабул қилинади?

ММҚнинг ҳар бир аъзоси лойиҳа хужжати билан танишиб чиқиб, баҳолар формасини тўлдиргандан сўнг, у ММҚ кенгаш йиғилишига тайёрланади. ММҚ кенгаш йиғилиши ҳар ойнинг оҳирги душанбасида бўлиб ўтади.

Лойиҳа хужжатлари ҳар ойнинг 20 - санасигача топширилади. Агар сиз лойиҳангизни белгиланган муддатгача топшираолмаган бўлсангиз, ҳеч қиси йўқ! Сизнинг лойиҳа аризангиз келаси ойда кўриб чиқилади.

Агар лойиҳа тезлик билан кўриб чиқилиши лозим бўлса, унда хужжат топширувчи навбатдан ташқари, зудлик билан кўриб чиқишни сўрашга ҳақли, лекин тезлик билан кўриб чиқиладиган бундай лойиҳаларни қабул қилиш ММҚ аъзолари розилигига боғлиқ.

ММҚ кенгаши пайтида ММҚ аъзолари ҳар бир лойиҳа хужжатига алоҳида қарор қабул қилишни биргаликда муҳокама қилади. ММҚ кенгаши қабул қилинган қонунлар асосида ўткизилади. Айнан ММҚ лойиҳа хужжатлари бўйича қарор қабул қилади. Қарор кўпчилик томонидан қатъий овоз берилган тақдирда қабул қилинади, яъни ММҚ аъзоларининг 9 тасидан 7 таси лойиҳага овоз берганда лойиҳани қўллаб–қувватлаш учун қарор қабул қилинади. Агар лойиҳа 7 та овоз олмаса, унда лойиҳа хужжати қайтарилади, ёки қайтадан ишлашга жўнатилади. ММҚ аъзоларидан бири кенгашга қатнаша олмаган тақдирда, кенгаш аъзосининг олдиндан жўнатган тўлдирилган лойиҳа хужжатини баҳолаш формаси кўриб чиқиш учун қабул қилинади. ММҚ лойиҳа хужжатини кўриб чиққандан сўнг, қуйидаги қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига эга:

  • Лойиҳа хужжатини ва ГЭЖ КГД томонидан ажратилаётган грант кўмагини қўллаб–қувватлаш;
  • Лойиҳани амалга ошириш даврида қабул қилиниши керак бўлган кичик тузатишлар ва изоҳларни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳа хужжатини қўллаб–қувватлаш;
  • Лойиҳани муваффақиятли тугаллаш учун жуда муҳим бўлган изоҳлар ва огоҳлантиришлар билдириш ва мурожаат қилувчи ушбу билдиришларга жавоб бермагунига қадар, мазкур лойиҳа бўйича қарор қабул қилишни орқага суриш;
  • Лойиҳа таклифини орқага суриш.

Ҳар бир кўриб чиқилган лойиҳа хужжатлари бўйича ММҚ қабул қилган қарорларнинг бари асосли ва хужжатлаштирилган бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам лойиҳа хужжатларини баҳолаш формаси мавжуд. Бундан ташқари, ҳар бир ММҚ кенгашида баённома юритилади ва ҳар бир кенгашдан сўнг у сайтимизнинг “Эълонларимиз” бўлими “Биз ҳақимизда” бобида кенг омма танишиши учун ёритилади.

Ҳар бир мурожаат қилувчи топширилган хужжатлар кўриб чиқилгандан сўнг, қарор қабул қилинганлиги ҳақида, қарор қабул қилиниш сабабларини тушунтирган ҳолда ёзма маълумот юборилади.