Альпинизм бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Руч мана шу етти минг метр баландликка кўтарилиш чоғида бизнинг байроғимизни чўққига олиб чиқди. Бу гал ҳам биз юқори поғонада бўлдик. Энди бу гал том маънода юқорида эдик. Тоққа кўтарилиш 2011 йил 25 июлда маҳаллий вақт билан 13.40 да амалга ошди.
Тоғни забт этган спортчимизни қутлаймиз. Қойилмақом суратлар учун миннатдорчилик билдирамиз.