Аввал айтиб ўтганимиздек, катта миқдордаги энергия суғориш ишлари учун сувни ҳайдай оладиган насосларга ишлатилади. Биз яна бир бор соатига 1 кВт ёки бир томчи дизель ҳам сарфламай насос ишлай олишининг гувоҳи бўлдик. Насос ишлаяпти. Албатта у электрда ишлайдиганлари каби қувватга эга эмас. Бироқ барча змонавий суғориш техникалари билан бирга сув етарлича бўлиши керак. Бошқача айтганда, биз суғоришнинг янги техникалари устида ҳам, энергия сарфламайдиган яшил насосларни татбиқ этиш устида ҳам ишлаймиз.
Биз Шаҳрисабз вилоятида уйида бўлган Кўчар ака насослари қандай ишлашини кўрсатди, у ҳақда гапириб беришлари мумкин. Унинг насосининг ишлаш принципи билан қуйида танишишингиз мумкин.

Каналда парракли ғилдирак турибди, оддий чархпалак, бироқ челаклари йўқ. Фақат ғилдиракни айлантиришга ёрдам берадиган парраклари бор

Ғилдирак ҳаракатга келади ҳамда вални айлантиради. Кардан орқали вал редукторга ҳаракат беради, у айланмалар сонини оширади.

Энергия редуктордан тасмалар орқали двигателга ўтади. Двигатель ҳаракатга келади ва сувни босиб чиқара бошлайди.

Геологлар бу технологиядан анчадан бери фойдаланадилар. Лекин нимагадир у фермерларга ўтмаган. Кўчар акадан ташқари худди шундай қурилмани Қирғизистонда кўрганман. Ўзбекистон бўйлаб қанча двигателларни шундай насослар билан алмаштирса бўларди? Қанча энергия тежаларди? Атмосферага чиқадиган қанча чиқиндиларнинг олди олинарди? Қанчадан-қанча одамларга дефицит бўлган энергия етиб борарди: у, ўз навбатида, сутни, мева–сабзавотларни асраш ва қайта ишлашда, бошқа қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш мақсадларида қўлланилиши мумкин эди–я.

Қоя бўйлаб тепага майдонга сув етказибберилади.
Шунинг учун ҳам биз бу технологияни Ўзбекистон бўйлаб тарқатиш бўйича иш бошлаймиз. Биз уни иложи борича ҳамма учун қўллаш мумкин бўлган даражада бўлишини хоҳлаймиз. Ҳар қандай фермер учун биринчи усули Кучар аканикига бориб, бунинг қандай қилинганини ўз кўзи билан кўриш ва ўзи буни қилишга уриниб кўриш. Жовлиев Кўчар аканинг манзили ва алоқа учун маълумотлар:
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Қўшқанот тумани
Уяли алоқа: + 998 75 768 57 40
Кўчар Жовлиев
Бошқа йўли қўл остидаги бор материаллардан ўзингиз насос қилишингиз мумкин. Шундай насосларни фермерлар ўзлари яратишларига ёрдам берувчи технологияни намойиш қилмоқчимиз.
Шундай қилиб, биз бу соҳада ишни киришамиз ва Ўзбекистоннинг барча фермерлари учун танлов эълон қиламиз:
Электрик насосларни оқим кучи орқали ишлайдиган насослар билан алмаштиришга аризалар қабул қиламиз. Мусобақада ким ва қандай қилиб ғолиб бўлиши мумкин?
ГЭЖ Биз КГД лойиҳаларининг барча тамойилларини сақлаб қоламиз, демак, сиз мусобақада ғолиб бўлишингиз мумкин, агар:
Сиз ўз маблағингизни киритасиз. Ким лойиҳа учун кўпроқ маблағ таклиф этса, ўша ғолиб бўлади. Унда ГЭЖ КГД нима қилади, деб сўрарсиз? Биз шундай қурилмаларни қуришда ёрдам берадиган муҳандисларни ёллаш учун маблағларни тақдим этамиз, чизмаларни ишлаб чиқиш, уларни нашр қилиш ва Ўзбекистон бўйлаб эркин тарқатиш учун воситалар тақдим этамиз. Сиз Ўзбекистоннинг бошқа фермерлари учун намуна бўлишингиз мумкин. Эҳтимол, биз бошқа материаллар ва асбоб-ускуналарни ҳам молиялаштира олармиз. Лекин бу лойиҳа дизайнига боғлиқ бўлади. Қандай бўлмасин, биз лойиҳага энг кўп шахсий киритма таклиф қилганлар билан ишлай бошлаймиз. Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан фермерлар таклиф қилинади.
Сиз шу пайтгача фойдаланган электр ёки дизель насосдан воз кечишингиз керак бўлади. Эҳтимол, сизга “яшил” насос берадиган сув етиши учун лойиҳанинг ярми суғориладиган деҳқончиликни яхшилашга йўналтирилган бўлади.
Имкон қадар “яшил” насосни ишга туширишдан бир неча фермерлар фойдакўрсин. Ушбу ҳолатда, бу қатъий талаб эмас, чунки лойиҳада бу технологияни тарқатиш бўйича жуда кучли компонент бўлади, шундай бўлса-да...
Танловга аризалар йил бўйи қабул қилинади, лекин ким биринчи бўлиб мурожаат қилса, ўша устуворликка эга.
Шундай қилиб, агар
сиз томорқангизда “яшил” насос ўрнатмоқчи бўлсангиз, унинг қурилишига маблағ киритишга тайёр бўлсангиз, лекин қандай қилишни билмасангиз ва ГЭЖ КГДнинг ёрдамига рози бўлсангиз-у ҳамда ГЭЖ КГД маблағларининг асосий қисми ушбу технология ҳақидаги маълумотни тарқатиш учун сарфланишига рози бўлсангиз, унда лойиҳамиз доирасида бир-биримизга ёрдам беришимиз ва ҳамкорлик қилишимизга яхши имкониятингиз бор. Тезроқ мурожаат қилинг.
Алоқа учун телефонларимиз ва манзилимиз ўша-ўша:
+ 998 71 120 34 62 (офис)
+ 998 93 381 00 82 (мобил)
e-mail: alexey.volkov@undp.org
Тошкент, 100015, Миробод кўчаси, 41/3
ГЭЖ КГД.