The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ГЭФ нинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури "Экологик хизматларнинг аҳамиятини намойиш этишнинг усули сифатида Паркент туманида асаларичиликни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида "Бошловчилар учун асаларичилик" рисоласини тайёрлади.

Ушбу рисола - бошловчи асаларичилар учун амалий қўлланмадир. У боғида ёки дала ҳовлисида икки-уч асаларилар оиласини боқиш ҳақида жиддий мулоҳаза юритаётган, аммо ишни нимадан бошлашни билолмай турган кишиларга тўғри келади.

Рисола саҳифаларида барча зарур маълумотлар жуда содда ва тушунарли шаклда келтирилган.
Китоб билан танишишда, ҳамда асаларилар хўжалигини тузиб, яхши натижаларга эришишда муваффақият тилаймиз.


нашрни юклаб олиш (файл ҳажми 3,44 MB)