The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Балли, Камалиддин» («Юракдан ҳис етиб») - хандон писта тўғрисида бадий фильм

Ҳурматли дўстлар ва ҳамкасблар!

Маълумки, ГЭФ КГД кўп йиллардан буён маҳаллий жамоалар ва хусусий ташаббуслар билан писта дарахтини етиштириш, уни тарихий жойларига — Ўзбекистоннинг лалми ерларига қайтариш, бу борадаги технологияларни оммалаштириш масаласида амалий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шуни мамнуният билан маълум қиламизки, ана шундай шахсий ташаббуслардан бири бадиий фильм яратилишига сабаб бўлди. Фильмнинг сюжети оилавий иш сифатида пистазорлар плантациясининг яратилиши билан зич боғлиқдир.

Бундай бадиий усул Дастуримиз, ҳамда Ўзбекистондаги ва унинг ташқарасидаги ҳамкорларимиз томонидан илгари сурилаётган табиатни ҳимоя қилишнинг долзарб технологиялари ва амалиёти бўйича билим ва тажрибаларни оммалаштиришда юқори самарали усул бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ушбу ажойиб дарахт ҳақидаги фильм премьерасига таклиф этишга рухсат бергайсиз.

Фильм ҳақидаги батафсил маълумотлар билан иловадаги пресс-релиз орқали танишишингиз мумкин.

ПРЕСС-РЕЛИЗ

«ILK FILM» киностудиясида ёш режиссер Эльёр Ҳошимовнинг «Юракдан ҳис етиб» номли бадиий фильмни суръатга олиш ишлари якунланди.
2015 йил, Ўзбекистон, 121 дақиқа
Яратилган йили - 2015 йил
Формат – DVD
Фильм ўзбек тилида

Сценарий муаллифлари Жасур Зияхонов, Мастура Сагатова (Джасур Исхаков, Мастура Исхакова)
Постановкачи-режиссер- Эльёр Ҳошимов,
Постановкачи-оператор- Жамшид Ғаниев.
Постановкачи-рассом Акмаль Абдумўминов.
Мусиқачи - Абдужаббор Мирусманов.

Директор - Қудратжон Файзуллаев.

Бош ролларда:

Миролим Қличев (Камалиддин Қаҳҳоров)
Толиб Мўминов (Фазлиддин)
Мадина Юсупова (Санобар)
Шаҳноза Матчанова (Нозима)
Бекзод Мухаммадкаримов (Алишер Хамдамович)

Фильмда Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги давр ҳаётига оид долзарб муаммолар кўтарилган. Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожланиши, ёшлар ташаббускорлигининг жонлантирилиши, турли ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, хусусан, машаққатли ва айни пайтда қимматбаҳо нав — писта етиштириш масалалари ёритилган.

Айни пайтда фильмда ҳозирги оилаларга хос муаммолар, ота-оналар ва фарзандларининг ўзаро муносабатлари, ёшларнинг аҳлоқий қарашларини тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилган.

***

Ёш ва умидли тадбиркор Камолиддин Қаҳҳоров – айни хизмат поғоналаридан кўтарилган даври. Компания директорлар кенгаши қарорига кўра у хорижий филиалнинг раҳбари этиб тайинланди. Малайзияга жўнаб кетишдан аввал у қадрдон шаҳарчаси Заркентга, яқинлари билан ҳайрлашиш учун келади.

Унинг акаси Фазлиддин пистазорлар плантацияларини яратиш мақсади билан банд. Қишлоқдошларининг кўпчилиги бу ишга ишонқирамай қарайди. Камолиддин ҳам бу иш самара бермайди, деб ҳисоблайди.

Қаҳҳоровлар хонадонига қайғу келади. Фазлиддин оғир автоҳалокатга учрайди. Ўлимидан олдин укаси Камолиддиндан ота-онасини, хотини ва фарзандларини эътиборсиз қолдирмасликни сўрайди.

Камолиддин чет элга кетиш ўрнига уйига қайтиб келади.

Она қишлоғида ўз орзуларини амалга оширишга ва акасининг ишини давом эттиришга муваффақ бўлади. Камолиддин акасининг «Бу дарахтларнинг, пистанинг меваси – болаларимизга ва невараларимизга мерос» деган сўзларини эслайди.

***

Сценарий муаллифларининг шарҳлари:

Жасур Исхаков: «Мени ҳар доим ўлкамиз табиати ҳайратга солган. Тўлиб оқаётган дарёлар, кенг даштлар, улуғвор тоғлар, гуллаётган боғлар, одам қўли билан ишлов берилган далалар. Баъзан савол туғилар эди: тоғ олди майдонларидан ҳам фойдаланиш мумкинми? Ушбу бўш ётган ерларда ёнғоқ, бодом ва писта етиштириш дастури ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан билиб олдим».

Мастура Исхакова: «Бу қайсидир маънода сценарийни ёзишга туртки берди. Фильмнинг дастлабки номи «Қалб нима дейди» эди. Яъни, писта етиштириш мавзуси қаҳрамонимиз — Камолиддин Қаҳҳоровнинг драматик тақдирига фон бўлиб хизмат қилди».

Жасур Исхаков: «Фурсатдан фойдаланиб, Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги БМТТД кўмагида амалга оширилаётган Кичик Грантлар Дастури ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги олимлари жамоасига ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман».

Постановкачи-режиссер шарҳлари:

Эльёр Ҳошимов: «Бу мен «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига кўра суръатга олган илк фильмимдир. Бунгача хусусий киностудияларда ишлаб келганман. Драматургик материал менга замонамиз қаҳрамони, ёшларимиз ҳақида ҳикоя қилиш имкониятини берди. Раҳбарлик талантини, ёшларнинг салоҳиятини, ташаббускорлигини ўз юртида муваффақиятли қўллаш мумкинлиги очиб берилди».

***

Ишлаб чиқарилган

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига биноан «ILK FILM» киностудияси

Фильм учун материаллар ва зарур ёрдам Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги БМТТД кўмагида амалга оширилаётган Кичик Грантлар Дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги томонидан тақдим қилинди.

Фильм премьераси 2015 йил 22 сентябрда, соат 18:00 да, Навоий номидаги киноконцерт залида (Панорамный) бўлиб ўтади.

Премьерага таклиф қиламиз.

Сизга хуш кайфият тилаймиз.

Фильм муаллифлари мулоқотга тайёр, интервью масалалари бўйича Максад Бауетдиновга мурожаат қилинг : +998 93 501 52 21, makhsad.bauetdinov@undp.org, max.bauetdinov@mail.ru