The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Биогаз - иссиқхона ва паррандачилик фермалари учун муқобил энергия манбаи сифатида

Маълумки, юртимизда Ўзбекистон мева-сабзовотчилик экинлари ва картошка илмий тадқиқот институти мавжуд. Институт фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳимояланган грунт шароитида, яъни иссиқхоналарда сабзовот экинларини етиштириш бўйича тадқиқотларни олиб боришга қаратилган. Амалда институт сабзовотларни етиштириш бўйича бош тадқиқотчи ва ушбу соҳага оид технологияларнинг тарқатувчиси ҳисобланади. Ушбу йўналиш Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Институт тадқиқотлари натижаларидан мамлакатимиз бўйлаб барча фермерлар фойдаланди.

Аммо қатор тадқиқот институтлари сингари, у ҳам муаммоларга дуч келмоқда. 2011 йил декабрь ойининг бошида газ узатиш тўхтатилгани сабабли институт иссиқхоналарида парваришланаётган барча экинлар қуриб қолди. Амалда институтнинг тадқиқот ишлари узиб қўйилди ва мамлакатимиз сабзовотларни етиштириш бўйича зарур тадқиқотлардан маҳрум бўлди.


Институт иссиқхоналари.
Булар бутун мамлакатга хос намунавий иссиқхоналардир. Олисдаги қувурдан буғ чиқиб турибди, иссиқхоналарда эса иссиқ йўқ, бунда рамзий маъно бордек туюлади...

2011 йилдагига ўхшаш вазият мамлакатнинг барчи иссиқхона хўжаликларида кузатилди – газ узатиш тўхатиб қўйилди ёки ниҳоятда чеклаб қўйилди. Кўплаб иссиқхона хўжаликлари ўз фаолиятини тўхтатди, бу эса йилнинг совуқ мавсумида сабзовотлар нархининг кескин ошиб кетишига олиб келди. Фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган иссиқхоналар уларни кўмир, ўтин ёки дизель ёрдамида иситишга мажбур бўлди. Амалда ушбу энергия манбалари мамлакат экотизимига тазйиқ солади – ўрмонларнинг ўтин сифатида кесиб юборилиши, кўмир қазиш,

Авваллари ишлаб турган кўпгина иссиқхоналарнинг ҳозирги ҳолати.

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб фақат сабзовотлар етиштирадиган иссиқхоналар 6000 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди. Агарда помидор ёки бодиринг етиштиришда 5 ой давомида 1 гектарлик майдон учун йилига 390,000 куб. метр газ талаб қилинса, республика бўйича ушбу экинларни етиштириш учун йилига 2 млрд. 340 млн. куб метр табиий газ керак бўлади. Бу жуда катта кўрсаткич.

Одатда газ билан иссиқхоналарга иссиқ сув етказиб берадиган қўлбола қозонлар иситилади.

Газнинг экспорт нархи ички нархидан анча баланд эканлигини ҳисобга олсак, бу муаммони маъмурий усуллар билан ҳал қилиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Ечим иқтисодий аҳамиятли бўлиши керак. Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон иссиқхона хўжаликларига энергиядан барқарор фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда мавжуд муаммони ҳал қилишнинг муқобил вариантини излаш лозим.

Мазкур лойиҳа давомида ана шундай муқобил вариантни синовдан ўтказиш мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида 2 та йўналишда иш олиб борилади:

1) биогазни энергия манбаи сифатида тест синовидан ўтказиш; ва
2) иссиқхоналарнинг турли моделларини иситиш учун қанча миқдорда биогаз кераклигини синаб кўриш.

Дарҳақиқат, лойиҳа давомида иссиқхоналарнинг турли моделларини иситиш учун қанча миқдорда биогаз кераклиги ва уларнинг қайси бири энергетик жиҳатдан самарадорлиги текшириб кўрилади (қиймати қанча ва қанча даромад келтиради).

Бошқача айтганда, лойиҳа воситасида иссиқхоналарнинг турли шакллари (конструкциялари) бўйича майдон бирлигини иситиш учун қандай миқдорда биогаз кераклиги кўрсатилади. Сўнгра, иқтисодий таҳлил билан бирга ушбу тавсиялар фермерларга берилади. Улар эса иссиқхоналарини иситиш учун биогаз қурилмаларини қуриш-қурмасликни мустақил ҳал қилади.

Шу тарзда, лойиҳада қуйидаги ёндашувни синовдан ўтказишни мақсад қилиб белгилаган – биогаз ишлаб чиқариш ва иссиқхоналарнинг энергия самарадорлиги энг юқори иқтисодий фойда олиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга эришиш йўлида иссиқхона хўжалини юритишнинг варианти бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги аниқланади.

Ушбу тадқиқот Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан яқин ҳамкорликда, БМТРД нинг «Ўзбекистон Бизнес Форуми» лойиҳасининг молиявий кўмагида амалга оширилади. ССП паррандачилик секторини ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлайди. Йиғилишлардан бирида паррандачилик фермалари эгалари сўровдан ўтказилди. Бундай фермалар учун ҳам аҳамиятлигига кўра 4 ўринда турган муаммо барқарор энергия йўқлиги эканлигини кўрсатди. Демак, ушбу лойиҳа паррандачилик фермалари эгаларига ҳам энергия манбаи сифатида биогаздан фойдаланиш йўлларини кўрсатишга хизмат қилиши мумкин.

Лойиҳа босқичма босқич амалга оширилади:

1-вазифа. 120 куб.м ҳажмли биогаз қурилмасини ва энергия таъминоти комплексини барпо этиш ва ишга тушириш.

2-вазифа. Иссиқхоналарнинг турли конструкцияларида синовдан ўтказиш фермерларга барча маълумотларни кодлаштириш бўйича маълумотларни тўплаш.

3-вазифа. Тажрибани имкон қадар кенгроқ оммалаштириш.

Лойиҳа ҳужжатлари билан танишиб, бу борадаги батафсил маълумотларни олишингиз мумкин.

Лойиҳа ҳужжати

Лойиҳа бюджети