The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Биз ГЭЖ КГДда ишлаш учун фаол одамларни яна излаяпмиз.

Ҳа, бу иш. Аммо дарров тўғрисини айтиш керакки, бу бепул иш. Иш кўп, пул эса йўқ. Бу ҳолда у нима учун қизиқ бўлиши-ю, кимни қизиқтириши керак?

Бу эълон ҳаётида нималар билан шуғулланиш барибир бўлмаганлар учун, теварак атрофида нималар рўй бераётганига, она табиат ва одамларга нисбатан бефарқ бўлмаганлар учун. Бу иш даромад келтирмайди, аммо чуқур маънавий қониқиш оласиз. Чунки ўта муҳим нимадир қилаётганингизни ҳис эта бошлайсиз. Сиз табиат учун қандайдир фойда келтираётганингизни сезасиз, уйғунлик яратувчи катта бир механизмнинг бир бўлагига айланасиз.

Бугунги кунда қўмитамизнинг иккита ҳурматли аъзолари бўлмиш Наталья Васильевна Солдатова ва Динара Габдулхаковаларнинг хизмат муддатлари якунига етмоқда. Қоидаларимизга кўра, қўмитамизнинг ҳар бир аъзоси 2 йил давомида хизмат ўтайди. Сўнгра биз янги сайлов ҳақида эълон беришимиз керак.

Миллий Координацион Қўмитанинг ўзи нима–ю, нима иш билан шуғулланади? Бу ҳақида «Бизнинг Қўмита» бўлимида батафсилроқ билиб олишингиз мумкин. Бироқ қулайлик учун оддий сўзлар билан Дастурнинг Координацион Қўмитаси нима иш қилиши ҳақида айтишимиз мумкин. Демак, Қўмита:

  1. Лойиҳага келиб тушган аризаларни кўриб чиқиб, ўз қарорини – лойиҳани ёқлаш ёки рад этиш – фикрини беради. Айнан Қўмита қарор қабул қилади. Бу қўмитанинг бош функцияси. Шунинг учун ҳам қўмитанинг ҳар бир аъзоси ўз овози билан ё фойда келтириши, ё унинг олдини олиши мумкин. Ҳар бир сўз ўта муҳим.
  2. Қўмита аъзолари ГЭЖ КГДнинг ўзига хос «агенти» вазифасини ўтайдилар. Одамлар дастурнинг майда–чуйда деталларини тушунтириб беришлари ҳақида кўмак сўраб, лойиҳанинг мақсад ҳамда вазифаларини қай тарзда тўғри шакллантириш ҳақида маслаҳат сўраб мурожаат қилишлари мумкин. Албатта, бунинг учун қўмита аъзоларининг ўзлари дастур ҳақида ҳамма нарсани жуда яхши билишлари зарур. Шунинг учун қўмита аъзолари асосан вилоятлардан бўлсалар, қулай – биз имкон қадар каттароқ ҳудудни қамраб оламиз. Айни бугунги ҳолатда Фарғона водийсидан аъзо топилса, кўнгилдагидек бўлади. Иккинчи вакилимиз мамлакатимизнинг марказий қисмини – Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарёни қамраб оларди. Истардикки, иккинчи аъзо ҳам бу вилоятлардан бирида истиқомат қилса. Албатта, ГЭЖ КГДнинг маълумотларини тарқата бошлашдан олдин қўмитанинг янги аъзолари учун махсус тренинг ўтказилади.
  3. Қўмита аъзолари доимо дастурнинг устуворликларини назарда тутишлари ҳамда дастур ҳақида маълумотларни имкон қадар кенгроқ тарқатишлари лозим. Улар бор имкониятлари билан дастур муваффақиятли тарзда амалда бўлиши учун кўмак кўрсатишлари шарт.
  4. Қўмита аъзолари ўзларининг оддий фаолиятларида жорий ва режалаштирилаётган лойиҳаларни амалги ошириш учун ҳамкор ва донорларни жалб қилиш йўлларини қидиришлари керак.
  5. Қўмита аъзолари бутун дастурнинг фаолиятини текширадилар. Бир йилда бир марта, албатта, қўмита аъзоларининг лойиҳалари бўйлаб мониторинг сафарга отланадилар. Менга ишонинг, ҳар бир одам мана шундай сафарлардан ўзига кўп нарсани олади. Бу нарса дунёқарашни шундай кенгайтиради, одамлар қандай яшаётгани ва улар учун бугунги кунда нима муҳим эканини англаш мумкин.


Қўмита аъзолари лойиҳа ҳудудига мониторинг ташрифларидан бири чоғидаги ишларда. Жиззах вилояти.

Қабул қилинган регламентга мувофиқ, қўмита аъзоси сифатида ишлаш муддати икки йил. Ҳар икки йилдан кейин қўмита таркиби алмашади. Яъни янги сайланган аъзолар 2 йил мобайнида хизмат ўтайдилар, албатта, агар улар у ёки бу сабаб билан қўмита аъзолигидан кетишни хоҳлаб қолмасалар.

Бироқ, бу таркибдаги барча аъзолар ўз жойларидан кетишлари керак дегани эмас. Улар кейинги иккинчи муддатга ҳам сайланишлари мумкин. Қўмита аъзолари танлови БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий Вакили ҳамда ГЭЖ КГДнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасининг мамлакат дастури томонидан амалга оширилади

Биз Наталья Васильевна ҳамда Динарадан Дастуримиз учун бажарган ҳамма ишлари учун миннатдормиз.

Бугунги кунда нодавлат секторидан қўмита аъзолигига танлов эълон қиламиз. Ҳукумат секторидан қўмита аъзолигига 2та одам бор. Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлигидан яна битта одамни таклиф қиламиз.

Ноҳукумат ташкилотлари вакилларининг вакант ўринларига очиқ танлов эълон қилинади.

Демак:

  • Агар Сиз табиатни яхши кўрсангиз;
  • Агар СИз ўз шахсий вақтингизни текинга, бироқ катта маънавий қониқиш учун сарф қилишга тайёр бўлсангиз;
  • Агар Сиз ноҳукумат ташкилоти аъзоси бўлиб, ўта фаол турмуш тарзи тарафдори бўлсангиз;
  • Агар Сиз олий маълумотли бўлсангиз (табиий фанлар маъқулроқ;
  • Агар Сиз она диёрингизнинг теварак атрофига доир ўзига хос муаммоларни билсангиз ёки билмасангиз–да, бу йўналишда нималарнидар амалга оширишни истайсиз,

у ҳолда бизнинг Координацион қўмитамизда аъзоликка ариза беришингиз мумкин. Бу гал биз иккита қўмита аъзосини оламиз. Агар улардан бири Фарғона водийсидан, иккинчиси эса Наталья Васильевнага тегишли бўлган ҳудуд вакили бўлса, айни муддао бўларди. Биз учун бу ҳудудларда ГЭЖ КГДнинг вакиллари бўлсин, одамлар уларнинг олдиларга келиб маслаҳатлаша олсинлар, инсонларга лойиҳа ёзиш ва ҳамкорлар топишда қўл келадиган маълумот олиш имконига эга бўлсинлар, улар ГЭЖ КГДнинг манфаатларини ҳимоя қилсинлар. Бироқ буларнинг барчаси фақат истак.

Биз шунингдек, ёшлар, бизнес вакиллари – ҳаммаларига хурсандмиз. Марҳамат!

Ариза ўзи нима? Сиз бизга нима учун айнан сиз қўмита аъзоси бўлишни истаётганингиз тавсилоти билан бир хат ёзишингиз керак. Хатингиз билан айнан сиз энг фаол одам эканингизни, дастуримиз фаолиятига янгилик олиб келувчи инсон эканингизни исботлашингиз керак. Бу табиат олдида хизматларингизнинг қуруқ баёни бўлмасин. 1-3 бетда ГЭЖ КГДнинг нимаси сизни қизиқтиришини, ўзингиз қўмита аъзоси сифатида ГЭЖ КГДнинг фаолияти бундан кейин ҳам самарали бўлиб қолиши учун нима қила олишингиз мумкинлигини ёзиб юборинг. Шунингдек, сизнинг таржимаи ҳолингиз (резюме) керак бўлади (бу иш тажрибангизни тушуниш учун зарур).

Кўнгилли бўлиб ишлашдан манфаатдорлигингиз ҳақида тавсилотлар битилган аризингиз ҳамда таржимаи ҳолингизни alexey.volkov@undp.org электрон почтаси орқали 2011 йил 10 ноябрь куни соат 9дан кечиктирмай юборишингиз ёки ёпиштирилган конвертда ўз қўлингиз билан қуйидаги манзилга келтириб беришингиз мумкин: Тошкент, 100029, Т.Шевченко кўчаси 4, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси. Конвертда “ГЭЖ КГДнинг Ўзбекистондаги Миллий Координацион Қўмитаси таркибига кириш учун номзод” деган белги бўлиши керак.

Вазифавий мажбуриятлар, талаблар ҳақида янада тўлиқ маълумотларни alexey.volkov@undp.org

манзилига саволларингизни йўллаб ёки + 998 71 120 34 50/// 120 61 67 (қўшимча 145); + 998 97 336 62 41 (мобил) телефон рақамларига қўнғироқ қилиб маълумот олишингиз мумкин.
Умид қиламизи, тез кунларда бизнинг аҳил командамизга 2та янги аъзо қўшилади. Аризаларингизни кутамиз.

Шундай қилиб,

Ўзбекистондаги Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) навбатдаги (пул тўланмайдиган) 2та Миллий Координацион Қўмита аъзоларининг вакант лавозимларига танлов эълон қилади.