Авваллари ҳам ГЭЖ КГД нинг фаол иштирокчиси бўлган Диана Тўйтепа шаҳридаги мактабда атроф-муҳит масалаларига бағишланган танловни ўтказди. Айни пайтда у танлов ҳақида кичик бир қайдни эълон қилган. Марҳамат қилиб, танишининг:
Ҳозирги даврнинг муҳим муаммоларидан бири атроф-муҳит муаммоси ҳисобланади. Дунёнинг барча давлатлари инсониятни атроф-муҳитни ҳимоя қилишга даъват этади, табиатни муҳофаза қилиш бўйича турли ташкилотлар, экологик жамғармалар бор кучи билан ишлайди, глобал ҳалокатга йўл қўймасликка интилади.
Улардан ўрнак олган ҳолда биз она сайёрамиз табиатини асрашга ўз ҳиссамизни қўшишга аҳд қилдик. Икки йилдан буён май ойининг илиқ кунларида Тошкент вилояти Тўйтепа шаҳридаги 1-сонли ўрта мактабда «Экология куни» мавзуида катта байрам ўтказилмоқда. Ушбу тадбир давомида биз мактаб ўқувчиларида она табиатга муҳаббат ҳисларини тарбиялашга, уларни айрим одамлар ҳеч қачон аҳамият бермайдиган нарсалар ҳақида болаликдан мулоҳаза юритишга ўргатишга ҳаракат қилдик.
Кунимиз қизиқарли шаклда ўтди, бунда «Қувноқ экспресс» ўйини уюштирилди. Эрта тонгдан болалар сеҳрли табиат оламига саёҳат қила бошлади, жамоаларга бўлиниб, олға интилишди… Уларни олдинда йигирмата танлов синовлари кутиб турар эди. Улардан нафақат билим ва ғайрат, айни пайтда зукколик, ижодий ёндаша билиш қобилияти талаб қилинар эди. Моҳир рассомга айланиб, ёш плакатчилар танловида иштирок этиш, ажойиб санъат асарларини яратиш; журналисларга айланиб, ернинг оғриқли нуқталари ҳақида репотражлар тайёрлаш талаб қилинар эди. Уларнинг кўпчилиги Орол фожеасидан хабардор эди; - моҳир боғбонларга айланиб, мактаб боғига ўз қўли билан гул ёки дарахат кўчатини экиши лозим эди. Бу синов давомида биз нафақат мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштирдик, балки саёрамизнинг яшил дунёсини бойитишга ҳисса қўшдик.
Айни пайтда болалар ўзларининг актёрлик маҳоратини намойиш қилишди, учта танлов синови бу соҳага бағишланди, аввалига болалар турли жониворларга «айланиб» кўрди, сўнгра грим ёрдамида турли табиий ҳодисалар ва ўсимликларни ифодалаб берди. Энг қизиқарли синов олдинда – пластик этюд воситасида кичик саҳна кўринишини яратиш зарур эди. Болалар ўзларининг янги истеъдод қирраларини очиши жараёнини кузатиш жуда завқли бўлди. Битта синф ўқувчилари денгиз ифлосланганда балиқча қандай ўлишини кўрсатиб берди. Бу балиқча ҳаммада кучли таассурот қолдирди. Бошқа болалар эса, экин сув қуйилмаса, нималарни ҳис этишини очиб беришди.
Интеллектуал синволар пайтида болалар саволларга жавоб берди, топишмоқларни топди ва ҳатто ўз топишмоқларини ўйлаб топди.
шу куни биз табиатни шарафлаб, ашула айтдик, рақсга тушдик, уни суратга олдик, энг асосийси, режиссерга айланиб, табиатни асрашга бағишланган роликларни суратга олдик. Энди бу билан фахрланамиз! Ҳар биримизнинг кичик ҳиссамиз муҳим бир улушга айланди. Биз дарахт экишни ўраниш жараёнида, унинг дардини эшита билиш, тилини тушуниш ва она сайёрани севиш қанчалик муҳимлигини англадик. «Табиат кунини» ҳар йили ўтказишга қарор қилинди, чунки табиат биз учун зарур, биз эса – унинг учун зарурмиз.
P.S. Диана бу борадаги ишларни давом эттиришни мўлжаллаган. Бутун бир йилни табиат мавзуига бағишлашни ҳам режалаштирмоқда. Саволларингиз бўлса, қуйидаги манзил бўйича муаллифга мурожаат қилинг - shofa4@inbox.ru
ГЭЖ КГД сайтидаги барча мақолаларнинг оммалаштирилиши мақсадга мувофиқ.