The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Чош аҳолиси учун микрогидростанция

Қўрғон аҳолиси тинч ҳаёт тарзини юритади, ўзлари учун мева, сабзавот ва буғдой етиштиришади. Аммо ун олиш осон эмас. Ёзда электр-энергиясини тез-тез узиб қўйишади, қишда эса у деярли йўқ, чунки қор кўчкилари ҳар йили электр узатиш линияларини вайрон қилади. Ун тайёрлаш учун одамлар буғдойни туман марказига, яъни қийин тоғ йўли бўйлаб қишлоқдан 100 км масофада жойлашган Узун шаҳарчасига олиб боришади.

Чош аҳолисининг ҳаётини енгиллаштириш учун нима қилиш мумкин? Қишлоқ одамлари маслаҳат сўраб туман касалхонаси шифокори Александр Глазковга мурожаат этишди. Улар қандайдир тарзда ГЭЖ КГД ҳақида билиб олишган эди. Шундай қилиб улар ишлашни бошлашди. Маҳаллий шифокор дастуримиз қандай ишлашини диққат билан ўрганиб чиқади. Агар энергия керак бўлса, у “тоза”, атмосферага иссиқхона газларини чиқармайдиган бўлиши кераклигини англаб етишади.
Барча таҳлил қилинган вариантлардан энг мос келадигани микро гидростанция қурилиши бўлиб чиқди. Қишлоқ орқали Тўполон дарёси оқиб ўтади. Тоғ дарёси ҳатто қишда ҳам музламайди. Баландликлар ўртасидаги фарқ ҳам анча сезиларли. Фақат тизимни барпо этиш қолади холос. Бунда дарё суви баландликдан айланиб турувчи чархпалакка тушиб, электр-энергиясини ишлаб чиқаради. Бундай технология ҳам топилди. Фақат бизга лойиҳа ёзиш, уни бизга тақдим этиш ва маъқулланганидан кейин уни амалга оширишни бошлаш қолди холос.

Шундай қилишди ҳам.

Энди 3,5 метр баландликдан тушадиган сув гидро генератор орқали 12-15 кВт*соат миқдорида электр-энергиясини ишлаб чиқаради. Қишлоқ аҳолиси буғдойни унга айлантириши учун шунинг ўзи ҳам етарли. Бунинг учун Чош аҳли Узун туман марказига бориши шарт эмас. Ахир энди уларнинг ўз тегирмони бор-да! Энди ҳаммада ҳар доим нон бўлади! Энди ҳар бир қишлоқ фуқароси келиб, буғдойни тортиши мумкин. Бунинг учун улар тегирмончига озроқ пул тўлашади. Ушбу ҳақ эвазига тегирмончи тегирмон ишини ва унинг сақланишини назорат қилади. Тегирмон хизматларидан яқин атрофда жойлашган бешта қишлоқ аҳолиси ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.

Яна ушбу электр-энергияси ёритиш ишларига ҳам етади. Аммо кимга қанча электр-энергияси кетишини қандай ҳисоблаш мумкин? Маҳалла қўмитаси ва қишлоқ аҳли ҳар бир уй хўжалиги томонидан истеъмол қилинадиган электр-энергияси ҳар бир оилага қўйиладиган ҳисоблагич билан ҳисобланишига келишиб олишди. Бир киловатт энергия ставкаси қанча бўлишини ҳам ўзаро келишиб олишади. Тўлов маҳалла қўмитасига амалга оширилади, ундан тушган пуллар эса қишлоқ эҳтиёжларига сарфланади. Иш ва молия маҳалла қўмитаси томонидан назорат қилинади.

Айни пайтда микрогидростанция қуриб битказилди. Энди тегирмон қиш фаслида қандай ишлашини кўриш керак бўлади. Ҳаммасини вақт кўрсатади. ГЭЖ КГД барча зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиб берди, қолган ишни эса қишлоқ аҳолисининг ўзи бажарди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра микро гидростанция фаолияти ҳар йили атмосферага 32 тонна СО2 эквиваленти ташланишининг олдини олар экан. Қишлоқ аҳли учун қулайлик ҳақида-ку, гапирмасаям бўлади.

Иккита шифокордан иборат лойиҳа жамоаси кичик йўриқномани тайёрлашди,

биз уни тоғли қишлоқлар аҳолиси орасида кенг тарқатамиз. Агар бу ишни сиз ҳам қила олсангиз, сиздан жуда миннатдор бўлардик.

Мақсадимиз – тоғли ва бошқа ҳудудларда бундай станцияларни кўпайтириш.

Биз ушбу лойиҳа мамлакатимиздаги тоғли қишлоқлар аҳолиси учун ўз ҳаёт шароитларини қандай яхшилаш мумкинлигини, табиатни вайрон қилмасдан, энергияга бўлган эҳтиёжни қай тарзда қондириш мумкинлигини намойиш этувчи намунали кўргазма бўлиб хизмат қилишига умид қиламиз.
лойиҳа ҳужжатини юклаб олиш (рус тилида)

микро гидростанцияни қуриш бўйича йўриқнома-буклетни юклаб олиш (рус тилида)