The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Экватор 2015 мукофоти! Номзодларни тақдим этиш

Иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича умумжаҳон жамоат ечимларини топиш

Экватор ташаббуси БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида (UNFCCC COP21) туб халқлар ва маҳаллий жамоаларнинг ролини кучайтириш ва ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли хатти-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида Экватор 2015 Мукофотига умумжаҳон миқёсида номзодлар илгари сурилаётганини эълон қилишдан мамнун эканлигини билдиради.
Экватор 2015 Мукофоти одамлар, табиат ва барқарор жамоалар учун энг етук йигирмата (20) маҳаллий ва туб ташаббусларни тақдирлайди.

Ғолиб ташаббуслар 2002 йилдан буён Экватор Мукофотига сазовор бўлган 70 та турли давлатларнинг 187 та етакчи жамоат ташкилотларини қамраб олган нуфузли тармоқнинг бир қисмига айланади. Барча ғолиб ташаббуслар 10000 АҚШ долларига эга бўлади ҳамда 2015 йилнинг декабрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ нинг иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида (UNFCCC COP21) иштирок этиши қўллаб-қувватланади.

Жойларда иқлим билан боғлиқ бўлган фаолиятда имкониятлар, ҳуқуқлар ва шерикликни кенгайтириш.

Экватор 2015 Мукофоти маҳаллий ва туб аҳолининг камбағалликни камайтириш, табиатни асраш ва иқлим ўзгаришлари нуқтаи назаридан барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадига йўналтирилган етук хатти-ҳаракатларини намойиш этади.

COP21 мавзуларига мувофиқ ва иқлим бўйича янги битимда туб аҳоли ва маҳаллий жамоаларнинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида Экватор 2015 Мукофоти қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратади:

  • Маҳаллий иқлим ечимлари: Ўрмонларни ҳимоялаш, тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш орқали турмуш даражасини ва фаровонлигини оширувчи туб аҳоли ва маҳаллий жамоалар; барқарор қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги; жамоалар негизида иқлим ўзгаришларига мослашув; ёки биохилмахилликни сақлаш.
  • Туб аҳоли ва жамоаларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш: Ўз ерларига, ҳудудларга ва табиий ресурсларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоялаш ва таъминлаш мақсадида ҳаракат қилувчи туб аҳоли ва маҳаллий жамоалар.
  • Инновацион шериклик: Ҳукумат, хусусий секторга кирувчи компаниялар ва бошқа манфаатдор томонлар билан иқлим ва ривожланиш бўйича инклюзив ечимларни илгари суриш мақсадида инновацион шериклик алоқаларини ўрнатувчи туб халқлар ва маҳаллий жамоалар.

Номзодлар 145 мамлакатдан кўрсатилиши мумкин. Танлов талаблари ва мезонлари билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Буюртма бериш тартиби
Буюртма беришнинг онлайн-тизимидан фойдаланиш учун, бу ерга босинг. Тўлдирилган буюртмалар онлайн-номинациялар ёки электрон почта, факс ва/ёки қуйидаги манзилга почта орқали жўнатилиши мумкин:

Equator Initiative
United Nations Development Programme
304 East 45th Street, 6th Floor
New York, NY 10017
Тел : +1 646 781-4072
Электрон почта: prize@equatorinitiative.org
www.equatorinitiative.org

Номзодларни кўрсатиш қуйидаги тилларда амалга оширилиши мумкин: инглиз, араб, вьетнам, гаити тили, креолча, индонезияча, испан, хитой, малайча, португалча, рус тили, суахили, тагалча, тайча, француз ва ҳинд тилида.

Тўлдирилган буюртмалар 2015 йилнинг 27 майигача тақдим қилиниши зарур.

Қуйида Мукофот, иштирок этиш шартлари ва буюртмалар бериш тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Рус тилида.

Ўзбекистоннинг ташаббускор жамоаларини Экватор 2015 Мукофотида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

эълонни юклаб олиш