Фарғона водийсидаги асалариларни мақсадли равишда карпатлаштирилиши сўнгги 6-8 йил давомида амалга оширилмоқда. Асаларичилик маҳсулотларининг асосий истеъмолчиси бўлмиш Қозоғистон ва Россия асаларичилари томонидан Ўрта Осиё жайдари асалариларнинг асосли равишда танқид қилиниши маҳаллий асаларичиларни бозорда рақобатбардош бўлган асаларилар зотларини кўпайтириш билан шуғилланишга мажбур қилди.
Айни пайтда маҳаллий табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиш керак – бу иссиқ ва қуруқ ёз, бу пайтда асал тўплаш суст кечади, бунда фаоллик даври узоқ, қиш эса қисқа бўлади.
Кўпайтириш учун энг мақбул тур сифатида асалариларнинг Карпат тоғларига хос зоти танланди. Бунга бир неча омил сабаб бўлди. Биринчидан, асалариларнинг ушбу зотига бозордаги талабнинг кучли эканлиги, иккинчидан, уларни Фарғона водийсининг ҳам тоғли ҳудудларида, ҳам паст-текисликларида самарали парваришлаш имконияти мавжудлиги, ва учинчидан, маҳаллий асалариларга нисбатан кўпроқ маҳсулот бериши.
Ҳар йили ҳудудга асосан Украинанинг Карпат орти ҳудудидан В.А.Гайдар наслчилик асаларилар хўжалигидан карпатча зотнинг 500 дан 1500 тагача зотдор она асалари олиб келинади. Она асаларилар водийда тахминан қуйидагича тақсимланади: она асалариларнинг бир қисми (50 тадан 100 тагача) Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти асаларичилар жамиятига берилади. Асаларилар сони кўплиги туфайли она асаларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг Фарғона, Наманган ва Андижон вилояти асаларичилари ўртасида тақсимланади.

Наслчилик материалининг тарқатилиши асаларичиларга тажрибали она асалариларни кўпайтирувчилар томонидан ихтисослаштирилган хўжаликларда уларнинг линияларини ҳисобга олган ҳолда зотдор карпатча она асаларилардан олинган етук она асаларилари уяларини сотиш орқали амалга оширилади. Бундай усул бир неча афзалликларга эга.
Биринчидан, бу асаларилар уясининг деярли чекланмаган миқдорда кўпайтирилиши демак. Хусусан, Фарғона вилояти асаларичилари офисининг ўзида 10 апрелдан 5 майгача 12 мингдан 15 мингтагача асаларилар уялари сотилади. Намангандаги «Азиз-94» фирмасининг она асаларни кўпайтирувчи асаларичилари эса бу вақт давомида 10 мингтадан ортиқ асаларилар уяларини сотади, айни пайтда ўзларининг асаларилар хўжаликлари учун карпатча зотнинг 5 мингта она асаларисидан 5 мингта она асаларилар уяларини тайёрлашади.
Иккинчидан, бу она асаларилар уяларининг арзон нархи. Ихтисослаштирилган асалари хўжаликларида уларнинг оммавий кўпайтирилиши она асаларилар уяларини донасига 0,3-0,5 доллардан сотиш имконини бермоқда, демак барча асаларичилар уларни харид қилиши мумкин.
Учинчидан, далага чиқаришнинг қулай муддатлари. Апрель ойининг иккинчи ярми – май ойининг бошида она асаларилар уяларини оммавий сотиш ҳамда янги асаларилар оиласини шакллантириш учун уларни ажратиш ишлари бошланади. Оммавий талаб, тегишли равишда она асаларилар уяларини оммавий чиқариш ҳам ана шу муддатга тўғри келади.
Тўртинчидан, она асаларилар уяларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишнинг қулайлиги. Бунгача бир кун аввал она асаларилар уяларини тарқатгунча ёш асалари бор 2-3 та рамкада оилалар шакллантирилади, шунинг 1 та рамкасида катта бўлмаган ёпиқ урчитиладиган материал бор. Нуклеуслар ҳам ана шу хўжаликда қолдирилади. Учувчи асаларилар йиғилгач, етилган она асаларилар уялари тарқатилади. Ёш асаларилар карпатча она асалариларни осонроқ қабул қилади, бу эса асалариларни карпатлаштиришнинг дастлабки даврида алоҳида муҳим аҳамиятга эга эди. 3-4 кундан сўнг она асаларилар текширилади ва заруратга кўра қайта етук она асаларилар уяси берилади.
Бешинчидан, айрим асаларичиларнинг билими ва ихтёридан қатъий назар ҳудуддаги асалариларни карпатлаштириш бўйича селекцион ишларни амалга ошириш имконияти. Бу ҳолда она асалариларнинг бошланғич она зотига хос эркак асалариларни етиштиришга доир биологик ўзига хослигидан фойдаланилади. Ҳудудда кўп йиллар давомида карпатлаштирилган она асаларилардан фойдаланиш бу жойларда соф карпатча она асалардан дунёга келган эркак асалариларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Ҳатто она асаларилар уясини ёки четдан олиб келинган карпатча она асалариларни сотиб олмаган асаларичиларнинг хўжаликларида ҳам бу жойларда карпатча зотга хос эркак асаларилар кўпайиши оқибатида асалариларнинг мажбурий карпатлашуви содир бўлмоқда. Бугунги кунда Фарғона водийсида асалариларнинг карпатлашуви 85-90% ни, Фарғона водийси бўйча – 75% гача бўлган миқдорни ташкил этмоқда.
Хусусий асаларичилар асалариларнинг карпатча зотини етиштиришдан бир неча сабабга кўра манфаатдор. Барча асаларичилар асал ҳосилдорлигининг 30-50% ошганлигини қайд этмоқда. Айни пайтда ройлликнинг кўп баравар камайиши, асаларилар оиласининг кўпайиши ва кучи ошганлиги кузатилади, асалариларнинг қишки совуқларга ва касалликларга чидамлилиги яхшиланади. Соф зотли оилалар
ёзги жазирамаларимизга чидамсиз, уяларни соя остига жойлаштиришга, уларни шамоллатишга кўпроқ эътибор қаратишга тўғри келади. Айни пайтда ушбу ҳаракатлар ҳосилдорликнинг ортиши ҳисобидан қопланади. Шуниси ҳам муҳимки, она асаларилар уяларини сотишда карпатча оилалар учун яхши ҳақ тўланади, маҳаллий зотсиз асаларга эса талаб катта эмас.
Фарғона водийсининг табиий-иқлим шароитлари қишловчи оиладан апрель-май ойларида 1-2 та она асаларилар уясини олиш, биринчи ҳолатда асал йиғиш учун асосий оилани тиклаш, иккинчи ҳолатда эса – муваффақиятли қишлов учун оиланинг кучини ошириш имконини беради. Фарғона вилоятининг асаларичилари ҳар йили 30 мингдан зиёд асаларилар уяларини сотади, шу жумладан 20 мингтагача асаларилар пакетлари Қозғистон ва Россияа экспорт қилинади. Асаларичиларнинг фаолиятини Фарғона вилояти Асаларичилари уюшмаси мувофиқлаштиради.
Уюшманинг наслчилик хўжалиги 500 соф зотли асаларилар оилаларидан ташкил топган. Етук она асалар уяларини оммавий етиштириш ҳамда уларни сотиш учун Асаларичилар иттифоқида тарбиячи-оилаларга личинкаларни бериш бўйича тўрт кунлик циклдан фойдаланилади. Ушбу технология 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Фарғона вилояти Асаларичилари уюшмасида сотиш учун
она асаларилар уяларини оммавий етиштириш
Амалга оширилаётган ишлар | Тарбиячиларнинг 1 гуруҳи | Тарбиячиларнинг 2 гуруҳи | ||
Санаси | Сони | Санаси | Сони | |
Тарбиячиларни шакллантириш | 1 | 6 та рамкадан 35 та оила | 3 | 6 та рамкадан 35 та оила |
личинкаларнинг 1 туркуми | 2 | 1 урчитиш рамкаси – 36 личинка | 4 | 1 урчитиш рамкаси – 36 личинка |
Варроатга қарши ишлов бериш | 5 |
| 7 |
|
личинкаларнинг 2 туркуми | 6 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка | 8 | 2 урчитиш рамкаси– 60-72 личинка |
Варроага қарши ишлов бериш | 9 |
| 11 |
|
личинкаларнинг 3 туркуми | 10 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка | 12 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка |
Она асаларилар уясининг 1 туркумини танлаш | 12 | 20-26 донадан | 14 | 20-26 донадан |
Асосий хўжаликдан урчитиш материалини танлаш | 12 | 70-100 рамка | 14 | 70-100 рамка |
Тарбиячиларни кучайтириш ва урчитиқсиз рамкаларни танлаб олиш | 13 | Ҳар бир тарбиячига 2-3 тадан рамка | 15 | Ҳар бир тарбиячига 2-3 тадан рамка |
Личинкаларнинг 4 туркуми | 14 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка | 16 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка |
Она асаларилар уясининг 2 та туркумини танлаш | 16 | 50-65 тадан | 18 | 50-65 тадан |
Асосий хўжаликдан урчитиш материалини танлаш | 16 | 70 рамка | 18 | 70 рамка |
Тарбиячиларни кучайтириш ва урчитиқсиз рамкаларни танлаб олиш | 17 | Ҳар бир тарбиячига 2 тадан рамка | 19 | Ҳар бир тарбиячига 2 тадан рамка |
Личинкаларнинг 5 туркуми | 18 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка | 20 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка |
Она асаларилар уясининг 3 туркумини танлаш | 20 | 50-65 донадан | 22 | 50-65 донадан |
Личинкаларнинг 6 туркуми | 22 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка | 24 | 2 урчитиш рамкаси – 60-72 личинка |
Асосий хўжаликдан урчитиш материалини танлаш | 22 | Эҳтиёжга кўра – 30-40 рамка | 24 | Эҳтиёжга кўра – 30-40 рамка |
Тарбиячиларни кучайтириш ва урчитиқсиз рамкаларни танлаб олиш | 23 | Ҳар бир тарбиячига 2 тадан рамка | 25 | Ҳар бир тарбиячига 2 тадан рамка |
Она асаларилар уясининг 4 туркумини танлаш | 24 | 50-65 донадан | 26 | 50-65 донадан |
Личинкаларнинг 7 туркуми, тарбиячилар сонини қисқартириш | 26 | 2 пайвандлаш рамкаси – 60-72 личинка | 28 | 2 пайвандлаш рамкаси – 60-72 личинка |
Она асаларилар уясининг 5 туркумини танлаш | 28 | 50-65 донадан | 30 | 50-65 донадан |
Ва ҳ.з. |
|
|
|
|
Тарбиячи-оилаларни шакллантириш учун асосий белги дастлабки эркак асалариларнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Шундан сўнг апрель ойининг дастлабки саналарида (тоқ кунда) 30-35 та тарбиячидан иборат биринчи гуруҳ шакллантирилади. Бундан бир кун аввал бутун хўжаликка ягона ҳид бериш учун варроазот препаратлардан бири билан ишлов берилади. Тарбиячилар турли оилалардан танлаш орқали тўпланади, бунда фақат ёпиқ урчитиш материали рамкалар танланади, ҳар иккита рамкага қўшимча равишда очиқ урчитиш материлли рамкадаги асаларилар қоқиб туширилади.
Тарбиячи тамғали урчитиш материалларининг 6 та рамкасидан, тахминан 8 та асаларилар рамкаларидан ва ён озуқа қутиси-чекловчидан ташкил топади. Улар 2 тадан ётқизилган уяларга, ўртасидан диафрагма билан бўлинган 24 та рамкага жойлаштирилади. Шакллантирилиши билан дарҳол тарбиячилар бошқа жойга, соф карпатча оилалар билан бирга жойлаштирилади. Биринчи кундан бошлаб кечки пайтларда асалариларга 0,5 л. дан қиём берилади. Эртасига куннинг биринчи ярмида тарбиячиларга 1 та урчитиш рамкасида 36 донадан иборат личинкаларнинг биринчи туркуми берилади. Личинкаларнинг иккинчи туркуми тарбиячиларга 4 кундан сўнг берилади, бунда биринчи урчитиш рамкаси
диафрагмага яқин олиб келинади. Агарда асаларилар она асаларилар уясининг кам сонини ёки майдасини яратса, бундай оилаларга тарбиялаш учун бериладиган личинкаларнинг сони камайтирилади; заруратга кўра, дастлабки она асаларилар уялари олингач, бундай оилалар нуклеусларга бўлиб юборилади. Она асаларилар уяларини муҳрлашдан 2 кун аввал тарбиячиларга варроатоза қарши препаратлардан бири билан ишлов берилади, бу оилани Варроа капасидан тозалаш ва уларнинг она асаларилар уяларига тушиб қолишининг олдини олиш имкониятини беради. Она асаларилар уяларини олишга доир барча келгуси ишлар жадвалда яққол кўрсатилган.
Тарбиячиларнинг иккита гуруҳини шакллантириш эмлашдан 10 кун ўтгач 1 гуруҳдан, 12 кун ўтгач иккинчи гуруҳдан 600 дан 800 гача она асаларилар уяларини олиш имконини беради. 14 кун ўгач, ва ундан сўнг кунора – 1500 ва ундан кўп она асаларилари уяларини олиш имконияти пайдо бўлади. Тарбиячилар орасидаги етук она асаларилар уяларини олиш эрталаб амалга оширилади, ва улар инкубатор ўрнатилган Асаларичилар уюшмаси офисида, жуфт кунларда соат 9 дан 12 гача сотилади. Уюшма бу тадбирни 10 йилдан буён амалга ошириб келмоқда, шу сабабли Фарғона водийси асаларичилари буни яхши билишади. Асосан она асаларилари уялари олдиндан берилган буюртмалар асосида сотилади, бу эса асаларичиларга нуклеуслар, отводкаларни шакллантириш ва асаларилар пакетларини сотиш ишларини режалаштириш имкониятини беради. Ҳар бир туркумга оид она асаларилар уяларининг бир қисми она асалар чиқиши ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида қолдирилади, келгусида улар ўзларининг асаларилар хўжалигида фойдаланилади. Одатда инкубатор-оилаларда 96-98% натижага эришилади, айни пайтда ҳақи тўланган она асаларилар уялари билан бирга ҳар эҳтимолга қарши 10 % она асаларилар уялари сотилади. Она асаларилар уяларига энг кучли эҳтиёж 16 апрелдан 30 апрелгача кузатилади, ундан сўнг талаб сусаяди, аммо уларга бўлган талаб 20-24 майгача сақланади.
Вақти вақти билан тарбиячиларни кучайтириш учун асосий хўжалик оилаларидан асаларили кўпайтириш рамкалари олинади, шакллантириш пайтида бўлганидек, ёш асаларилар қўшилади ва учувчи асаларилар жамланиши учун ушбу хўжаликда кечгача қолдирилади. Тарбиячиларни кучайтиришда улардан кам сонли асалари бор кўпайтирилмайдиган рамкалар олиниб, улардан 2 рамкали нуклеуслар шакллантирилади. Бунинг учун хўжаликда 100 га яқин нуклеус уялар бор, ҳар бири 9-10 ўринга мўлжалланган. Отводкаларни шакллантиришда уларга она асаларилар уялари чиқишини ва она асаларилар сифатини назорат қилишда олинган уруғланмаган она асаларилар берилади.
Она асаларилар уяларини Асаларилар уюшмасидан хўжаликка етказиб бориш энг оддий контейнер-термосларда ёки рамкалар учун кўчма қутиларда амалга оширилади. Контейнерлар ҳидсиз (!) оддий қути бўлиб, тубига 40-42 % гача иситилган сув солинган пластик идишлар жойлаштирилган. Уларнинг устига 2-3 см қалиникда пахта қатлами ва тоза каноп мато тўшалади, устига она асаларилар уялари жойлаштирилади. Уларнинг усти бирмунча қалинроқ пахта қатлами билан ёпилади. Контейнерни таёрлаш ва она асаларилар уяларини тайёрлаш пайтида ҳарорат оптимал даражага – 35-370С га етади. Бу эса уяларни 100-200 км ва ундан узоқ масофага етказиш имкониятини беради. Она асаларилар уяларини отводкаларга бериш пайтида, уларнинг асаларилар томонидан кемирилиши олдини олиш мақсадида уларни ясси хом мум, юпқа фольга ёки скотч билан ўраб, бош томонини очиқ қолдириш тавсия қилинади.
Карпатлаштиришнинг дастлабки даврида маҳаллий асаларилар томонидан зотдор карпатча она асалариларнинг қабул қилиниши улар она асаларилар уяларидан чиққанидан сўнг 30-50% ни ташкил этди. Ҳатто тухум қўйиш бошланганидан сўнг ҳам асаларилар карпатча она асалариларни ўлдириб, ўз тухумларини қўйган. Яқинда чиққан кам сонли асаларилардан отводкаларни шакллантиришга, она асаларини уруғлантиргач, чиқишда етук кўпайтириш материаллари билан кучайтиришга тўғри келди. Фақат юқори унумдорлик ва карпатча асалариларга талаб кучлилиги туфайли Фарғона асаларичилар уюшмаси водийдаги асалариларни карпатлаштириш ишларини уддалади.
Ҳозирги пайтда Фарғона водийсида 10 га яқин асаларичилар – она асалариларни етиштирувчилар соф зотли она асаларилардан етук она асаларилар уяларини етиштириш билан шуғилланмоқда. Ўзбекистоннин Наманган, Андижон вилоятларида, Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ҳам шу каби ишлар амалга оширилмоқда. Водийдаги асалариларни карпатлаштириш бўйича барча ишлар Фарғона асаларичилар уюшмаси томонидан мувофиқлаштирилмоқда, ва ҳозирги пайтда карпатча асалариларнинг линияли мансублигига кўра амалга оширилмоқда. Асаларичилар ўртасида асалариларнинг наслга оид сифатларини яхшилаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва асалариларнинг бошқа турларини олиб киришнинг олдини олиш бўйича қатъий ишлар амалга оширилмоқда.
Фарғона водийсининг баланд тоғлари ва қулай табиий-иқлим шароитлари ҳудудда соф зотли карпатча асаларилар репродукторларини яратиш бўйича қулай имконият бермоқда. Бунинг учун ҳар йили Закарпатьедан она асалариларни олиб келиш ва янгилаш керак. Фарғона асаларичилар уюшмаси олдида эрта асаларилар пакетларини етиштириш технологиясини такомилаштириш; Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига ҳам карпатча она асалариларни тарқатиш, айни пайтда хорижга экспорт қилиш мақсадида она асаларилар уяларини етиштириш хўжаликларини яратиш ва кенгайтириш вазифаси турибди.
Ш.Р.Суярқулов,
Фарғона вилояти асаларичилар уюшмасининг раиси,
қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
E-mail: fspbee@gmail.com