Экологик хавфсизлик БМТ нинг ривожланиш йўлидаги ишларининг тамал тоши ҳисобланади. UNDAF доирасида (БМТ нинг Ўзбекистон Республикаси учун ривожланиш мақсадида ёрдам кўрсатиш бўйича доиравий дастури), БМТ Ўзбекистонга, миллий устуворликларга мувофиқ равишда, мамлакат миқёсидаги стратегиялар ва дастурларга барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этишга кўмаклашмоқда. Ушбу дастур шунингдек миллийлаштирилган МРМ (Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари) ни қўллаб-қувватлайди. Жумладан, 9-вазифа 2015 йилгача табиий ресурслардан нотекис фойдаланиш жараёнини ортга қайтаришга йўналтирилган. Юқорида кўрсатилган ўқувчиларимиз саволига жавобан аудио тасмани кўринг (видоклип қуйида келтирилган бўлиб, унда Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастурининг (ГЭФ КГД) миллий мувофиқлаштирувчиси Алексей Волков атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорлик туфайли қандай натижаларга эришилгани ҳақида сўзлаб беради).
Видео роликни куйдаги ссилка оркали кўриш мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=pwuJXfjP548
