The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

“Ҳар доим ... бўлсин” рисоласи Тошкент вилоятида аксини топди.

Мактаб ҳодимлари Ёшлар экологик тармоғининг “Ҳар доим ... бўлсин” (шунингдек, қаранг http://ecoport.uz/archives/1206) рисоласи билан танишганларидан сўнг, уларда мактаб қатнашчилари учун бирор экологик тадбир ўтказиш ғояси туғилди. Ва ғоя ўз тасдиғини топди! Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари ташаббуси билан 13 феврал куни Глобал Экологик Фондининг Кичик Грантлар дастури ва Ўзбекистон Ёшлар Экологик Тармоғининг фаоллари томонидан 46 ўқувчи иштирок этган семинар ўтказилди.

Беш кишилик команда таркибидаги болалар бир неча қизиқарли босқичлардан ўтиб, атроф-муҳит ҳақида янада кўпрок янги маълумотларни олишлари керак эди. Семинар ушбу мактабда ўтказилиши режалаштирган тадбирлар сериясига асос солди.

Тадбир аввалида Ўзбекистондаги ГЭЖ КГД миллий координатори Алексей Волков иштирокчиларга табиат ва унинг муҳофазаси ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилди.
Мулоқотдан сўнг ўқувчилар Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури буюртмасига биноан тайёрланган “Муҳит” фильмини томоша қилишди, унда сувдан номувофиқ фойдаланиш, иқлим ўзгариши, қаттиқ маиший чиқиндиларни назорат қилиш ва биохилма-хиллик қисқариши муаммолари кўтарилди.

Шунингдек, иштирокчиларга қизиқарли савол-жавоб ўйини таклиф қилинди, унда ўқувчилар саволларга жавоб бериб, балл тўплашлари ва семинарнинг кейинги босқичига ўтишлари керак эди. Саволлар турли экологик мавзуларга бағишланган бўлиб, жавобларнинг кўпини намойиш этилган фильмдан билиб олиш мумкин эди.

Кейинги босқичда командалар атроф-муҳит Европа агентлиги томонидан тайёрланган “Honoloko ороли” компьютер ўйинида ўзларини синаб кўришди. Бу ерда болалар виртуал оролда яшаш имкониятига эга бўлиб, атроф-муҳитга ва ўз соғлиқларига зиён етказмасликка ҳаракат қилишлари лозим эди. Табиат ва инсон саломатлиги учун энг мақбул шароитларни танлаган команда ғолиб деб топилди.

Ўйиндан сўнг иштирокчилар пазл йиғиб, унда қандай экологик муаммо тасвирланганини тушунтиришлари керак эди. Олдига қўйилган вазифани қанчалик тез бажаришларига, муаммо ва уни бартараф этиш йўлларини кўрсата олган команда балларни қўлга киритди. Ҳар бир команда иштирокчилари муаммо хусусида яхши билимга эга бўлганлари учун ҳайъат аъзолари ғолиб командани аниқлашлари мушкул бўлди. Муҳокамадан сўнг иштирокчилар махсус тилхатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун нима қила олишларини ёзишди.

Барча босқичлар муваффақиятли тугалланганидан сўнг ўқувчилар Ёввоий Табиат Бутунжаҳон Фонди, Animal Planet ва “Экран” ижодий уюшмаси тақдим этган экологик мультфильмларни мароқ билан томоша қилишди.
Тадбир сўнгида танлов якунлари бўйича ғолиб команда эълон қилинди, унинг ҳар бир иштирокчиси эса “Муҳит” фильми ёзилган дискга эга бўлди.

Тадбир ташкилотчилари семинарда фаол қатнашганлари учун барча қатнашчиларга миннатдорчилик билдириб, кейинги учрашувларда яна дийдорлашиш умидини билдиришди ва ҳар бир иштирокчи ўз дўсти ёки синфдошини тадбирларга таклиф этиши мумкинлигини таъкидладилар. Ва албатта шундай ажойиб ўқувчилар учун мактаб ўқитувчиларига чин дилдан миннатдорчилик билдирилди!
Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистонда кичик грантлар Дастури (Волков Алексей), Ўзбекистон Ёшлар экологик тармоғи (Мун Юрий, Малеева Александра, Исмаилова Алина, Гильфанова Ирина).