The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ирригация: сув ва энергияни қандай қилиб тежаш мумкин?

Суғориш пайтида қанча сув ерга сингиб кетади ва фермергача етиб бормайди? Табиат бунинг учун қанча сувни тортиб олади? Далаларни суғориш учун қанча энергия сарфланади ва унинг қанчаси беҳуда сарфланади? Урганч университети билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳамиз ана шу масалалар билан шуғилланишга йўналтирилган.

Ўзбекистоннинг бутун аҳолиси учун сув бизга табиат ато этган бебаҳо неъматдир. Афсуски, одамлар табиат текин ато этган бу неъматнинг қадрига етмайди. Одамлар сувни қадрлаймиз, деб ўйлайди. Аммо Орол денгизи сувдан нооқилона фойдаланилгани ва фойдаланишда давом этилаётгани туфайли қуриб бормоқда. Экспертларнинг баҳосига кўра, замонавий ирригация тизимларида узатилаётган сувнинг 50 %дан кўп қисми йўқотилади: тупроққа сингиб кетади ва якуний истеъмолчи – фермерга етиб бормайди. Озиқ-овқат ишлаб чиқарилишига сарфланиши мумкин бўлган сув йўқотилади. Ер юзида эса одамларнинг сони тобора кўпайиб бормоқда, ҳаммани боқиш керак. Одамлар янги ерларни ўзлаштирмоқда, аммо у ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун сув йўқ. Бунинг сабаби қуйидагича:

иқлим ўзгариши туфайли музликлар эришининг камайиб бораётгани ва ёғингарчиликлар нотекис ёғиши оқибатида табиатдаги мавжуд сув заҳиралари тобора камайиб бормоқда; ва

қўшни мамлакатларда сув истеъмоли тобора ортиб бормоқда ва бизгача етиб келаётган сув ҳажми тобора камайиб бормоқда.

Оқимнинг қуйи қисмида – Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларида сув тақчиллиги айниқса яққол ҳис қилинмоқда. Шунга қарамай, ҳатто ушбу вилоятларда сувдан фойдаланиш коэффициенти жуда паст. Хоразмда 1 гектар ерни суғориш учун 9,472 м3 сув сарфланади (1995-2000 йиллар кўрсаткичи). Таққослаш учун, арид шароити ўхшаш мамлакатларда суғоришга 2-3 барвар кам сув сарфланади ва бизга нисбатан кўп ҳосил етиштирилади.

Муаммо нимада?

Барча каналлар тупроқдан қилинган, ҳеч қандай изоляцияси йўқ. Техник ҳолати ёмонлиги, шунингдек суғориш техникаси қолоқлиги ва суғориш режимининг бузилганлиги туфайли сувнинг ярмидан кўпи ерга сингиб кетади, қолган қисми ниҳоятда самарасиз фойдаланилади – сув борлигида ҳар ким суғориш учун иложи борича кўпроқ сув олишга ҳаракат қилади. Ушбу зое кетган сув тупроқ остига сингиб, тупроқнинг иккиламчи шўрланишини келтириб чиқаради.

Бу билан муамолар чекланмайди. Далаларни суғориш учун каналлардан сув насослар ёрдамида тортиб олинади, улар эса эскириб кетган ва кам самаралидир.

Саҳифани тўлдириш давом этттирилмоқда.

Қизиқувчилар лойиҳа ҳужжати билан танишиб чиқиши мумкин.

лойиҳа ҳужжатини юклаб олиш (рус тилида )