The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Қай тариқа чиқимларни камайтириб, ҳосилдорликни ошириш мумкин?

Тижоратнинг бошқа соҳаларида бўлганидек, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ишлаб чиқаришда таннархни камайтириб, даромадни ошириш масаласи энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Фермер ҳам бошқа ишбилармонлар каби кўпроқ даромад олиш учун маҳсулот таннархини камайтириш чораларини излайди. Бироқ ҳар доим ҳам бунинг иложи бўлмайди. Хўш, нима учун?

1. Бутун дунёда ғалланинг таннархига нисбатан ёнилғи нархи тез суръатларда ошиб бормоқда – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда эса ёнилғи муҳим омил ҳисобланади, чунки ерга ишлов беришда турли техника воситаларидан унумли фойдаланиш жуда муҳим аҳамияти эга. Техникага эса айни мавсум пайтида танқис бўлиб қоладиган ёнилғи зарур. Ёнилғига талаб юқорилиги ҳамда унинг танқислиги нархкескин ошишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ҳам кескин суратларда ошишига олиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ёнилғи нархи билан боғлиқ масала энг муҳим чекловчи омил сифатида сақланиб қолмоқда.

2. Ҳар доим ҳам сув фермерларга етгулик эмас, бу муаммони ҳал этиш бир неча омилларга боғлиқ:

а. Иқлим – иқлимнинг глобал ўзгаришлари оқибатида қурғоқчилик тобора кўп такрорланмоқда;

б. Инфратузилма – сув шохобчалари, яъни ирригация тизимининг аҳволи қониқарли даражада эмас, оқибатда деярли 50% сув буғланиб, беҳуда исроф бўлмоқда;

в. Бошқарув тизими – сувдан фойдаланувчи ва бошқа масъул ташкилотларнинг ҳамкорликдаги оқилона бошқарувини йўлга қўйиб, сув ресурсларидан унумли фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга эришиш мумкин.

3. Ҳосил етиштириш давомида мўл ҳосил олишда фойдали бўлган озуқаларни тупроққа бериш ўрнига унга зиён етказамиз. 1 гектар ҳосилдор қатлам ҳар йили 1 тонна гумус – чириндини талаб қилади. Бу йўқотиш ўрнини тўлдириш учун камида 10 тонна гўнг (1 тонна гўнг шароитга қараб 50-60 кг озуқани ташкил этади) билан озиқлантириш зарур бўлади. Тупроқ ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорлигини ошириш учун 1 гектар ерга талаб этилган 10 тоннадан кўпроқ гўнг етказиб бериш зарур бўлади. Афсуски, фермерларимиз бу рақамни 1гектар ерга 4-5 тоннадан ошира олмайди.

Шундай қилиб, ҳар бир фермер:

– олаётган ҳосилни етиштиришда қандай қилиб имкон қадар камроқ ёнилғи сарфлаш;

– юқори ҳосил олиш учун ажратилаётган сувнинг исроф бўлишига йўл қўймасдан, ундан оқилона фойдаланиш;

– узоқ йиллар давомида бир хил юқори ҳосил олиб туриш учун тупроқ ҳолатини қай тариқа яхшилаш борасида бош қотиришлари зарур.

Қорақалпоғистон деҳқонлари тўғридан тўғри экиш усуллари билан танишмоқда

Муаммонинг ечими мавжуд ва бундай ечим бутун дунёда кенг тарғиб қилинмоқда. Бу усул – тупроқ ҳолатини ҳимоялашга қаратилган технологияга ўтиш усули. Сўнгги 20 йил давомида дунё бўйича ҳайдаладиган ернинг 10 фоизи ёки 125 000 000 гектар (2012 йил ҳолатга кўра) ерда шу амалиёт қўлланилди ва бу рақам йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Тупроқ ҳолатини ҳимоялаш усули нима дегани? У бир неча омилларни ўз ичига қамраб олади:

1. Тупроққа имкон қадар камроқ зарар етказиш – бундай усулда тупроққа камроқ теник ишлов бериш, ерни техникада ҳайдамасдан экин экиш назарда тутилади. Ер ҳайдалмайди, сихмола қилинмайди. Фермер экинни ҳайдалмаган ерга экади. Буларнинг бари шу пайтга қадар узоқ вақтдан буён синовдан ўтиб, самардорлигига бутун дунёда катта ишонч ҳосил қилинган махсус сеялка ёрдамида амалга оширилади. Одатда амалда техника ёрдамида бажариладиган 4-5 амалиёт ўрнига, атиги биттаси бажарилади. Ёнилғини сарфлаш борасидаги тафовут қуйидагича:

Ғўза етиштириладиган майдоннинг 1 га ерга сарфланадиган ёнилғи харажати (литр ҳисобида)

Ёнилғини тежаб қолиш қолиш ҳисобига қанча фойда кўриш мумкинлигини бутун мамлакат миқёсида ҳайдаладиган ернинг кўламидан келиб чиқиб ҳисоблаш мумкин. Бироқ оддийгина чамалаб кўрилганда ҳам самарадорликнинг ниҳоятда катта бўлиши кундек равшан.

1-жадвал. 2011 йилда ғўза етиштиришда анаъанавий ҳамда тупроқ ҳолатини ҳимоялаш усулида сарфланган харажатлар (ГЭФнинг КГД доирасида Қорақалпоғистонда тупроқнинг табиий ҳолатини ҳимоялаш бўйича амалга оширилган лойиҳа материалларидан)

Тадбир номи

Ёнилғи сарфи

Материаллар сарфи

Сарфланадиган меҳнат

Анаъанавий усулда ҳосил олишга кетадиган барча харажатлар сўмда

Техникадан ишлов бермасдан экин экиш усулдага барча харажатлар

сўмда

литр

сўм

кг

сўм

сўм

сўм

сўм

Шудгорлаш

30

48000

-

-

80000

128000

-

Сихмола босиш

15

24000

-

-

15000

39000

-

Уруғ

экиш

8

12800

30

36000

10000

58800

58800

Ерни ўғитлаш

600

210000

-

210000

210000

Эгат ораларига ишлов бериш

40

6400

-

-

75000

81400

-

Ўтоқ қилиш

-

-

-

-

60000

60000

60000

Суғориш

-

-

-

-

60000

60000

60000

Жами

91200

246000

300000

637200

388800

2. Тупроқнинг табиий қатламини асраб қолиш – бошқача айтганда, ернинг уст қисмини ҳеч қачон «ялонғоч» қолдирмаслик зарур. Агар ҳосилни йиғиштириб олган бўлсангиз, ўрнида ернинг уст қисмида майдаланган пояларни қолдириш мумкин. Буни ҳар қандай жойдан топиш мумкин бўлган – КИР -1,5 га ўхшаш оддий агрегатлар ёрдамида амалга оширса бўлади. Олдинги ҳосилнинг пояларини майдаланган ёки ўз ҳолатида экин майдонида қолдириб, иккинчи экинни экиш керак.

Қорақалпоғистонда тупроққа нолга тенг ишлов бериш тажрибаси. Анғиз устига бирламчи экиш

Фермер тупроқнинг табиий қатламини асраб қолиб, учта муҳим мақсадга эришади:

– ҳосил учун зарур бўлган тупроқнинг намлик ҳолатини сақлаб қолади;

– экин қолдиқларининг чириш жараёнида жуда муҳим ҳисобланган микроорганизмлар ҳаёти учун шароит яратиб беради;

– майдаланган поя ва иккинчи экиндан ҳосил бўладиган чиринди қатлами билан тупроқни озиқлантиради.

Майдаланган пояларнинг тупроқ намлигини сақлаб қолишга қандай таъсир кўрсатишининг ёрқин манзараси қуйидагича:

Чиринди пояларнинг тупроқ ҳосилдорлигини ошишига таъсирини қисқача урғулаб ўтиш мумкин, қанчалик мантиққа зид туюлмасин, 1 тонна гўнгга нисбатан (50-90 кг) 1 тонни поя чириндиси кўпроқ (170 кг) озуқа ҳосил қилади.

3. Экин турини ўзгартириш ёки алмашлаб экиш – Агрономияда зарур бўлган ва асосий қоида ҳисобланиб келган тажриба. Афсуски, кўпинча фермерларимиз бу тажрибага амал қилмайди. Шу билан бирга фермерларга қўшимча даромад олиб келибгина қолмай, тупроқ ҳолати яхшиланишига олиб келадиган иккинчи алмашлаб экиш афзаллигини урғуловчи қатор кўрсаткичлар мавжуд.

Тупроқнинг табиий ҳолатини ҳимоялаш усулидан фойдаланишда ерга ишлов бериш вақтини тежайди, айни пайтда иккинчи экиннинг эрта униб чиқиши учун имконият юзага келади.

Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштиришда кўп йиллар давомида мунтазам юқори ҳосил олишга олиб келадиган тупроқнинг табиий ҳолатини ҳимоялаш технологияси ер ҳосилдорлигини кучайтириш эвазига сарф-харажатни камайтириб, фермерларнинг ишлаб чиқаришдаги даромадларини ошириш борасидаги даъватларига муносиб жавоб бўлади. Бутун мамлакат миқёсида ушбу технологиянинг жорий этилиши озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида миллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг позицияларини мустаҳкамлаб, рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу технлогиянинг жорий этилиши агроэкотизимнинг яхшиланишига самарали таъсир кўрсатади ҳамда анъанавий ҳосил етиштиришда атмосферага чиқадиган заҳарли газнинг камайишига олиб келади.

Нолга тенг ишлов беришда кузги буғдой нишоналари

ГЭФнинг Кичик грантлар дастури мамлакат миқёсида ушбу технологияни амалга оширишга кўмаклашиб келмоқда. Яқин вақтлар мобайнида ушбу технология бўйича мамлакатнинг 4 та турли вилоятида (Хоразм, Сурхондарё, Жиззах, Фарғон) яна 4 та дастур ишга тушади.
Фермерларнинг ушбу технология борасида тўла маълумот олишлари учун Ўзбекистонда турли ташкилотлар мавжуд. Ҳар бир қизиққан фермер қуйидаги манзилдан маълумот олиши мумкин:

ГЭФнинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури –
Манзил:
100015, Ўзбекистон, Тошкент ш., Миробод кўчаси, 41/3, БМТТД
Тел.: + 998 71 120 34 50; + (998 71) 120 61 67 (қўш. 145); + 998 71 120 34 62
Уяли тел: + 998 93 381 00 82
Факс: + 998 71 120 34 85
Электрон почта: alexey.volkov@undp.org
Skype: volkalexis

«КРАСС» ННТ– Хоразм Агро-маслаҳат маркази
Ойбек Эгамбердиев, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, илмий ходим.
Манзил: 220100, Ўзбекистонн, Хоразм вилояти, УДУ, ЮНЕСКО/ ЦЭФ дастури,
Урганч ш., Ҳамид Олимжон кўч. 14
Тел.: +998 62 224 34 13
Уяли тел: + 998 91 571 72 39
Факс: +998 62 224 33 47
Электрон почта: kkrass@ymail.com
oybek_72@yahoo.com

Қўрғоқчил ҳудудларда қищлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича халқаро марказ (ИКАРДА), ИКАРДА – ЦАКнинг Тошкентдаги ҳудудий офиси –
Азиз Нурбеков,
доктор, тупроқнинг табиий ҳолати ва ер ресурларини асраш бўйича мутахассис
Манзил: 100000, Ўзбекистан, Тошкент ш.,
Осиё кўч. 6/106, www.icarda.org/cac
Тел.: + 998 71 237 21 30; + 998 71 237 21 69
Факс: + 998 71 120 71 25
Уяли тел: + 99890 977 97 00
Электрон почта: A.Nurbekov@cgiar.org