The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Қашқадарё вилояти учун иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича танлов

Глобал Экологик Жамғарманинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) Қашқадарё вилояти учун иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича лойиҳа таклифларини қабул қилиши ҳақида танлов эълон қилади. Нега айнан Қашқадарё вилояти учун? Агар яхши лойиҳавий ғоялар бўлса, айнан шу вилоятда ушбу мавзу бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ беришга тайёр бўлган ҳамкор бор.


Шундай қилиб,
Топширилаётган лойиҳалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

1. Лойиҳа иқлим ўзгариши натижасида одамлар иссиқ ҳаво ва сув танқислиги шароитларига мослашишларига ёрдам бера оладиган, ер ва/ёки сув ресурсларидан самарали фойдаланиш амалиётини кўрсатиши керак. Бошқача қилиб айтганда, намойиш этилаётган амалиёт Қашқадарёда яшайдиган барча одамларга иссиқроқ ва сув камроқ бўлган шароитда қандай қилиб ўз даромадларини сақлаб қолишлари ёки кўпайтиришлари, табиатни (экотизимни) яхшилашлари мумкинлигини кўрсатиши керак.

-Тахмин этилаётган амалиётлар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Тупроқ таркибидаги намликни оширадиган, суғоришга бўлган талабни камайтирадиган, тупроқ унумдорлигини оширадиган ва фермерларга қўшимча фойда берадиган ерга нолли ишлов беришни намойиш этиш бўйича.
  • Томчилаб экишнинг арзон усулларини татбиқ қилиш ва намойиш этиш бўйича.
  • Суғориш талаб этмайдиган ва катта, узоқ муддатли даромад келтирадиган қурғоқчиликка чидамли маҳаллий ўсимликларнинг (хандон писта, бодом ваҳ.) плантацияларини яратишни намойиш этиш бўйича.
  • Кейинчалик сувдан суғориш мақсадида фойдаланиш учун сув тўплаш.
  • Иқлимга боғлиқ бўлган хавфли ҳодисаларниг (сел, кўчиш) олдини оладиган ва даромад берадиган ўсимликларни экиш бўйича.
  • Ёқилғи ва қурилиш сифатида фойдаланиш учун ёғоч ўсимликларни экиш бўйича.
  • Суғориш техникаси самарадорлигини ошириш бўйича.
  • Ҳосил учун йўқотишсиз фойдаланилаётган сув миқдорини камайтириш имконини берадиган ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича.
  • Яйловлар ва уларни суғоришнинг яхшиланган бошқаруви бўйича.
  • Аҳолига ёмонлашиб бораётган иссиқ иқлим ва сув танқислиги шароитларига яхшироқ тайёр бўлиш, экотизимда мувозанатни сақлаш ва даромад келтириш имконини берадиган бошқа ҳар қандай лойиҳалар.

Топширилаётган лойиҳалар ГЭЖ КГД ёки бошқа ҳамкорлар томонидан мамлакатнинг бошқа вилоятларида ёки қўшни мамлакатларда намойиш этилган яхши амалиётлардан олинган бўлиши мумкин.

2. Лойиҳалар амалиётни намоён этиши ва атрофдаги одамларга уни ўзлари қандай такрорлашлари мумкинлигини ўргатиши керак.

3. Лойиҳалар Қашқадарё вилоятида амалга оширилиши шарт. Бу вилоят иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича лойиҳалар учун пилот сифатида танланган.

4. Лойиҳалар Қашқадарёнинг қишлоқ ҳамжамиятлари номидан топширилиши керак.

5. Лойиҳалар Қашқадарёнинг маҳаллий аҳолиси (фермерлар, деҳқонлар, бошқалар)га аниқ фойда келтириши керак.

6. Топширилаётган лойиҳанинг камида 50% харажатлари молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига қопланишини кўрсатиши керак. Молиялаштириш ҳам натурал кўринишда (материаллар, меҳнат, бошқалар) ҳам пул кўринишида бўлиши мумкин.

7. Сўралаётган грантнинг нархи 30 минг доллардан ошмаслиги керак. Ресурсларни кам харажати ҳисобига катта фойда келтирадиган амалиётни намойиш этадиган лойиҳалар маъқул кўрилади. Бошқача қилиб айтганда, амалиёт қанчалар арзон ва самарали бўлса, унинг грант ажратиш учун маъқулланишига шунча имкон кўп бўлади.

8. Лойиҳа 1 йил давомида амалга оширилиши керак.

9. Лойиҳа аризасини топшириш учун ГЭЖ КГДнинг процедура ва формаларидан фойдаланилади. ГЭЖ КГД аризаларни тузишда ёрдам кўрсатади. Аризани тўлдиришни бошлашдан олдин ариза топширувчилар 1-2 бетлик концепцияни жўнатишлари мумкин.

10. Лойиҳалар концепциясининг қабул муддати 2011 йилнинг 31 декабригача.

11. Барча саволлар бўйича Алексей Волковга қуйидаги алоқалар орқали мурожаат этишингиз мумкин:

Электрон манзил: alexey.volkov@undp.org
Телефонлар: + 998 97 336 62 41 (уяли алоқа)
+ 998 71 120 34 62 (хизмат)
Сиз шунингдек қўшимча маълумотни сайтимиздан олишингиз мумкин.