The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Микрогидростанция энергия манбаи сифатида Фарғона вилоятининг ахолий бизнес ва махалля ривожлантириш ҳизматида

Микрогидро станция энергия манбаи сифатида Фарғона вилоятининг ахолий бизнес ва махалляни ривожлантириш ҳизматида микрогидроэнергетикани ривожлантириш Ўзбекистонда ГЭЖ КГД фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланмоқда. Чунки у қишлоқ жойларида энергия танқислиги каби муаммони ечиш йўлларидан бири саналади. Ҳозирда бундай лойиҳа Фарғона вилоятида, Ўзбекистон районида, Оқмачит қишлоғида иш бошламоқда.

Аввал ҳам биз микрогидроэнергия масаласига мурожаат қилган эдик. Сурхондарё вилояти Чош тоғли қишлоғидаги лойиҳа бу йўналишдаги биринчи қалдирғоч бўлган эди. У ерда микро гидро станция қишлоқ тегирмонини энергия билан таъминлашга ёрдам бериб, йил бўйи ун маҳсулоти ишлаб чиқариш имконини яратди. Шундан кейин янада қизиқарлироқ фикр туғилди. Биз у ҳақда аввалроқ мақолаларимиздан бирида ёзган эдик. Ана ўша ғоя яқин кунларда тўлақонли лойиҳа сифатида амалга ошиши керак. Биз бунда микро гидро станция қандай қилиб атрофдаги истеъмолчилар учун расман энергия манбаи бўлиб хизмат қила олиши мумкинлигини синаб кўрамиз. Андижон вилоятидаги микро гидро станция ғояси янгиликлари ҳақида сайтимиздаги мақолаларимиздан ўқинг.
Бироқ биз Фарғона вилоятидаги лойиҳамизга қайтамиз. Агар бир неча жумлада лойиҳанинг моҳияти ҳақида гапирадиган бўлсак, у қуйидагилардан иборат:
Оқмачит қишлоғида ўз бизнеси ҳамда қишлоғини ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Раҳматулло Шодиев исмли бир тадбиркор йигит бор. Электр токи тез-тез ўчиб туриши сабабли унинг мавжуд (шолини қайта ишловчи ва пахта титиш бўйича) цехлари ишлай олмаяпти. Шунинг учун ҳам янги ишчи ўринлари яратиб, ўз бизнесини янада ривожлантира олмаяпти. Бу цехларда ишловчилар учун ҳам иш шунингдек доимий бўлмай қолмоқда. Пахта титиш цехи 2002 йилда қурилган бўлиб, шу даврдан бошлаб у ерда 15 тага яқин ишчи меҳнат қиларди. Шолини қайта ишловчи цех 2010 йилда қурилган эди, у ерда эса 10 ишчи меҳнат қиларди. Ҳозир қишлоқда электр йўқ, бу цехлар ишламаяпти, шунинг учун одамлар ишсиз қолди. Электр энергияни узлуксиз узатиш қайтадан тикланса, мазкур цехларни яна ишга тушириш шароитини яратиб, 25 та ишчи ўрни ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон беради. Раҳматуллода тикув цехи очиш фикри ҳам бор. Унда яна 5-10 нафар қишлоқ аёли банд бўлади. Бироқ бугунги куннинг энг муҳим масаласи ишлаб чиқаришни йўлга солиш имконини берадиган узлуксиз энергия манбаини топишдан иборат.
Қишлоқ ёнида канал оқади, йил бўйи сув тинмай оқиб туради. Тадбиркор микро ГЭС ёрдамида энергия олиш тажрибасини яратиш ва синовдан ўтказиш ташаббуси билан чиқди. 25кВт қувватига эга бўлган микро ГЭСни синовдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди. Цехни ишга солиш учун бу қувват етарли бўлади.
Бироқ, ГЭЖ КГД томонидан кўрсатиладиган кўмакнинг шартларидан бири шуки, кўриладиган фойда ҳамжамият аъзолари ўртасида тақсимланиши керак. Биз фақат соф бизнесни қўллаб-қувватлай олмаймиз. Бундан ташқари, тижорат ташкилотлари ГЭЖ КГДнинг талабгорлари бўла олмайдилар. Раҳматулло Шодиев жонажон қишлоғига қўлидан келганча ёрдам қилиб, ғамхўрлик кўрсатади. Ўрнатилган микро ГЭСдан олинадиган энергиянинг ярми доимий тарзда электр ўчириб қўйилишидан зарар кўрадиган маҳаллий поликлиника ҳамда мактаб эҳтиёжига йўналтирилиши тўғрисида битим тузилди. Маҳалла ҳамда тадбиркор ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида битим ишлаб чиқилиб, имзоланди. Умуман олганда, маҳалла қўмитаси ГЭЖ КГДнинг талабгори бўлиб, қишлоқ аҳолиси номидан микро ГЭС қуришга кўмак кўрсатиш илтимоси билан чиқмоқда. Микро ГЭС қурилиши қишлоқдаги ҳамма учун фойдалидир.
Бу 25кВт узлуксиз энергия маҳаллий касалхонадаги вазиятни яхшилашга имкон беради – аппаратлар ишлайди, аҳолига тиббий хизматлар кўпроқ ва яхшироқ кўрсатилади, мактаб ва болалар боғчаси учун электр энергияси таъмин этилади; қишлоқда кичик бизнес ривожланади, бу эса, ўз ўрнида, ишчи ўринларининг ортиши ва маҳаллий аҳолининг турмуш тарзининг ортишига туртки бўлади. Шундай қилиб, лойиҳа қандай натижалар олиб келганини кўриб чиқамиз.


лойиҳа ҳужжатини юклаб олинг

лойиҳа бюджетини юклаб олинг