The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Наманганлик фермерлар учун биогаз ва балиқчилик бўйича ўқув семинари

14 июнь куни Наманганда 2 та таълимий семинар ўтказилади:

- биогаз бўйича;
- интенсив балиқчилик бўйича.

Тренинг Наманган вилояти фермерлари учун учта йўлдош лойиҳа - БМТРД нинг «Савдога кўмаклашиш» лойиҳаси компоненти, БМТТДнинг паст углеродли ривожланиш ва Глобал Экологик Жамғарманинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури (ГЭЖ КГД) лойиҳаси томонидан ташкил қилинмоқда.
Наманганлик фермерлар ГЭЖ КГД лойиҳалари доирасида синовдан ўтган инновацион технологиялар билан танишиши мумкин.

Дастлабки таълимий тренинг биогаз бўйича ўтказилади. Фермерлар биогаз технологияси билан батафсил танишиши мумкин бўлади: бу нима, уни қандай қуриш керак, ушбу технология энергия билан автоном ва барқарор таъминлашда қандай афзалликлар беради деган саволлара жавоб олиши мумкин. Бу фермерларга технология билан батафсил танишиш, барча қизиқтирган саволларга жавоб олиш имконини берувчи амалий тренинг бўлади.

Маълумот учун: Наманганда ГЭЖ КГД нинг лойиҳасини амалга ошириш мўлжалланмоқда, бунда намойиш қилиш учун биогаз қурилмаси барпо қилинади. Лойиҳа Наманган мухандислик-иқтисодиёт институти томонидан илгари сурилмоқда.

Сирдарёда биогаз қурилмасини барпо этиш

Биогаз бўйича тренинг куннинг биринчи ярмида, соат 9:30 дан 13:30 гача ўтказилади. Тренинг Сирдарёда биогаз қурилмасини ўрнатган фермер томонидан ўтказилади. Тренинг рус тилида ўтказилади, таржимаси таъминланади. Тақдимотлар ва материаллар ўзбек тилида берилади.

Иккинчи таълимий тренинг интенсив балиқчиликка бағишланади. Интенсив балиқчилик бўйича мутахассис барча иштирокчиларга Ўзбекистонда балиқчилик билан шуғилланишнинг афзал усуллари ҳақида сўзлаб беради. Қуйидаги мавзулар батафсил ёритилади:

1. Бугунги кунда Ўзбекистон балиқчилик хўжалигида нималар содир бўлмоқда, унинг ҳозирги ҳолати қандай (тарихи, замонавий қонунчилик ҳолати асослари, қўлланиладиган технологиялар, истиқболлар)
2. Ўзбекистонда аквакультураларни ривожлантиришнинг ўзига хослиги (қўлланиладиган технология характеристикаси, интенсив технология асослари, балиқ етиштиришнинг турли усуллари: ҳовузлар, бассейнлар, УЗВ, боғчалар)
3. Балиқчилик хўжалигини ташкил қилиш (тўлиқ тизимли ва нотўлиқ тизимли, совуқ сувли ва илиқ сувли, иқтисодий асослао, ишчиларнинг малакаси, б.)
4. Балиқчилик объектлари (зоғорабалиқ, хонбалиқ, лаққа балиқ, осётр балиғи, бошқалар).

Интенсив балиқчилик бўйича тренинг куннинг иккинчи ярмида, соат
14:00 дан 17:00 гача ўтказилади. Бу тренинг ҳам рус тилида олиб борилади, таржимаси таъминланади. Биогаз билан боғлиқ машғулотларда бўлгани каби, балиққа оид машғулотлар ҳам рус тилида олиб борилади, афсуски, тренерларимиз ўзбек тилида сўзлашмайди.

Тренинг маҳаллий ҳокимлик ёрдамида ташкил қилинмоқда. Тренинг ўтказиладиган жой - Наманган-S меҳмонхонаси, Дўстлик кўчаси, 2 микрорайон, Наманган шаҳри (тел. +998 (69) 2329952) (мўлжал – Тошкент йўналишдан Наманганга кириб келишда ўнг томондаги 2-бино (блок-постдан сўнг) ёки ТИФМБ рўпарасида)
Тренингда иштирок этишга барча ҳохловчилар таклиф қилинади. Иштирок этишнинг барча масалалари бўйича БМТРД нинг савдо бўйича лойиҳасининг Намангандаги компоненти раҳбарига мурожаат қилинг. Мулоқот учун маълумотлар:

Адҳам Қўчқоров

Office Tel./Fax: (+998 69) 226 12 29

Mobile: (+998 93) 501 14 49
e-mail: adham.kuchkarov@undp.org