The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Назархан қишлоғида энергиянинг тикланадиган манбалари ва энергияни тежовчи технологиялар марказини яратиш

Энергиянинг тикланмайдиган манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ глобал муаммолар контекстида ушбу ҳудудга хос бўлган маҳаллий муаммолар ҳам мавжуд. Қорақалпоғистон Республикасининг асосий аҳолиси, яъни 60% дан кўпроғи қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Назархан қишлоқ фуқаролари йиғини Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида жойлашган бўлиб, Назархан, Жалпик жап, Қириқ озек, Кок дарья, Майли кол, Бекбай аҳоли пунктларини қамраб олган.

Аҳолиси 3511 киши, улардан 1760 таси аёл. Хонадонлар сони 679 та бўлиб, уларда 692 та оила истиқомат қилади. Қишлоқ фуқаролар йиғини бўйича йирик шоҳли чорва сони 1897 тани ташкил этади, улардан қўй ва эчкилар – 736 та, парранда – 3924 та. Ҳар бир уй хўжалигига ўртача 2 тадан кўпроқ йирик шоҳли чорва, 1 та майда шоҳли чорва ва 6 та паррандадан тўғри келади. Энергиянинг асосий манбалари – бу табиий газ ва электр-энергияси.

Газлаштирилган аҳоли пунктларида табиий газ босими жуда паст ва электр-энергияси тез-тез ўчиб қолади. Айниқса куз-қиш мавсумларида, иситиш даври бошланиши билан табиий газ ва электр-энергияси етишмовчилиги долзарб аҳамият касб этади. Шу боис маҳаллий аҳоли ўз уйларини иситиш учун тўқайзорлардаги дарахт ва буталардан ўтин сифатида фойдаланади. Ёғоч истеъмоли битта ҳовлига 2 та аравани ташкил этади, бу эса қарйиб 8 м3 дегани. Назархан қишлоқ фуқаролар йиғини бўйича 1228 та аравани ташкил этади, бу эса 4912 м3 кесилган ёғочни ёки йилига 200 гектар тўқайзорни билдиради. Бу ҳолат ҳавони тозаловчи табиий фабрикаларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Бундан ташқари, бу атмосферага йилига 3,929 тонна СО2 эквиваленти ташланишига сабабчи бўлади (1 м3 ўтин ёқилганида атмосферага 797 кг карбонат ангидрид гази ташланади, 1 кг ўтин ёнганида эса 2,7 квт энергия ажралиб чиқади. 1 м3 да 476 кг мавжуд, бу 1285 квт/с ёки 0,8 т СО2 ни ташкил этади).

Маҳаллий аҳоли амалиётига энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш муаммони ҳал этишнинг реал йўлларидан бири ҳисобланади. Энергияни ишлаб чиқаришдан кўра, тежаш осон ва арзонга тушади. Фотоэлектрик панеллар, шамол генераторлари, қуёш коллекторлари каби муқобил энергия манбалари ҳозирча ҳамон қиммат технологиялар ҳисобланади ва кўп ҳолларда қишлоқ жойида истиқомат қилувчи оддий фуқаронинг ҳамёнига тўғри келмайди.

Лойиҳа билан батафсил лойиҳа ҳужжати орқали танишишингиз мумкин.

лойиҳа ҳужжатини юклаб олиш (рус тилида)

лойиҳа бюджетини юклаб олиш (рус тилида)