The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Писта конференсияси

2016-йил 6-сентабр куни Республика ўрмон ва ўрмон хўжалиги илмий-амалий марказида “Ўзбекистонда писта йетиштиришнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида конференсия ўтказилиши режалаштирилган.

Конференсияда иштирок етиш учун олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар вакиллари – илмий ходимлар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил талабгорлар, талабалар, фермерлар, шунингдек, барча манфаатдор шахслар ва ташкилотлар таклиф етилади.

Конференсиядан кўзланган мақсад – бу пистанинг мамлакатимиз халқ хўжалигида фойдаланишга оид барча илмий-амалий масалалари: биологик ва екологик хусусиятлари, селексияси, кўпайтириш усуллари, мелиоратив характердаги плантациялар яратиш ва саноат плантациялари, она плантациялари ва писта навлари/шакллари коллекцияларини яратиш ва улардан фойдаланиш, ёввойи ўсимликларни боқиш усуллари, парвариш қилиш чоралари, екинларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ва бошқалар.

Тезисларни нашр етиш режалаштирилган.

Конференсиянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Барча қизиқтирган саволлар учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

- Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг қабулхона +99871 225 71 85;

- конференсия ташкилий қўмитаси: +99871 220 26 36, +99871 225 72 37;

- ташкилий қўмита координатори Е.К.Ботман: +99890 1745385 (мобил) е-маил: darhanbek@yandex.com
Манзил ва харита
Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази
Телефон:
+998 71 225-71-85
Факс:
+998 71 225-72-32
Манзил: 111104, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, п/о Дархон