The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ҳисобига молиялаштириладиган илмий – тадқиқот, меъёрий – услубий ишларни, ташкилий ва табитани муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастурини (РТМЖ) режалаштиришни бошлади.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар диққатига, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қлиш Давлат қўмитаси 2015 йил 1 августдан эътиборан 2016 йил учун Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ҳисобига молиялаштириладиган илмий – тадқиқот, меъёрий – услубий ишларни, ташкилий ва табитани муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастурини (РТМЖ) режалаштиришни бошлади.

Мазкур Дастурни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида аризалар Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг РТМЖсига жорий йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги кўрсатилган талабларга мувофиқ юборилиши лозим:

Ариза шакли

1. Титул варағи.

2. Лойиҳанинг тавсифи;
- Лойиҳанинг номи
- Муаммонинг қўйилиши
- Мақсади
- Режалаштирилган тадбирлар ва масалалар
- Якуний натижаси, самарадорлиги
- Бажарилиш муддати
- Бажариладиган ишларнинг календарь режаси
- “Бажарувчи” томонидан тасдиқланган бажариладиган ишларнинг қиймати, ҳамда қуйидаги тадбирга ишлатиладиган қийматнинг тан нархини тасдиқлайдиган бошқа тегишли ҳужжатлар

3. Бажарувчи – ташкилот ҳақидаги тўлиқ маълумот, улардан, қуйидаги тадбирни бажарувчи ташкилотнинг номи, адреси, телефон ва ҳисоб рақамлари.

Маълумот учун тел. рақами: (+99871) 239 49 21