The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Самарқанддаги реставрация қилинган оранжереянинг расмий очилиши

2012 йилнинг 16 март куни Самарқанд шаҳрида, Самарқанд давлат университетининг биология факультетида реставрация қилинган ботаника оранжереясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Қизил тасмани кесиш (чапдан ўнгга): Диего Ривьера, АҚШ элчихонасининг 3-нчи котиби, Кристофер Фронзек, Германия элчихонасининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича атташеси, Анне Боути хоним, Швейцариянинг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, БМТРД ва ГЭЖ КГД билан биргаликда лойиҳани қўллаб-қувватлаган элчихоналар вакиллари.

Узоқ давом этган хатти-ҳаракатлардан сўнг лойиҳа жамоасининг иши якунланди. Бу лойиҳа амалда оғир ҳолатга тушиб қолган оранжереяни тиклашга йўналтирилган эди. Бу борадаги ишлар қандай бошланганини эслатиб ўтсак.

Мен бир гал Самарқандга сафар қилдим. Дўстларим -СамДУ биология факультети битирувчилари менга факультетини кўрсатишди – бу бинони санъат асари деб аташ мумкин; бу ҳудудда жойлашган ҳайвонот боғи ва оранжереяни ҳам бориб кўрдим. Ҳайвонот боғи ниҳоятда ажойиб экан. Тошкентдаги ҳайвонот боғидан анча яхши. Бу менинг фикрим. Музей раҳбари Баҳодир эса ажойиб ҳикоячи ва ўз ишига берилган инсон. У суҳбатдошига камида бир соат вақт ажратади, айни пайтда ҳаммага музейни томоша қилишни маслаҳат бераман.

Сўнгра менга оранжереяни кўрсатмоқчи бўлишди. Унинг қанчалик ачинарли аҳволда эканлигини кўриб, ҳайратландим. Ваҳоланки, фан учун ҳам, сайёҳлик учун ҳам улкан салоҳият мавжуд. Мен муамоларни суриштирдим ва дўстларимга айтдимки, бу дастуримизнинг устуворликларига мос келади. Дўстларим эса жонажон факультетнинг оранжереясига ёрдам беришга киришиб кетишди. Уларнинг номларини билиб олиш керак, деб ўйлайман. Булар - Мария Грицина, Тимур Абдураупов, Лаура Бозьян ва Шамиль Гареев. Улар туфайли ушбу лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳа Самарқанд давлат университети оранжереясини модернизация қилишга йўналтирилган. Бунда у ўз ихтиёридаги кам ҳажмли электр энергиясидан фойдаланган ҳолда ўз вазифасини – ўсимликларнинг ноёб коллекциясини асрашга қодир бўлади. Бу эса илмий тадқиқотлар ва биохилма хиллик компонентлари аҳамияти тўғрисидаги билимларни тарқатиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Оранжерея бу вақтга келиб ниҳоятда мушкул аҳволда эди. У 1969 йилда қурилган бўлиб, ўшандан буён реставрация қилинмаган. Ойналарда ёриқлар, ён-атрофда тешиклар бор, табиийки, оранжерея изоляция даражаси паст эди. Қозонхона эски бўлиб, жуда катта миқдорда газдан фойдаланган, аммо оранжереяни керакли ҳароратгача исита олмаган. Қишда ҳарорат 0 даражагача тушган. Аввал бу ерда ўсган ўсимликларнинг 500 та туридан фақат 250 таси сақланган. Ёзда юқори ҳароратдан сақланиш, соя қилиш учун ойна устига лой чапланади. Бошқача айтганда, энергиядан оқилона фойдаланилмаган.

Йигит-қизлар ишга киришиб, лойиҳани ёзишди, бошқа донорлардан ҳам маблағ суриштира бошлади. Чунки ГЭЖ КГД маблағлари еишмас эди. Бу ишда самарқандлик ёшларга Юра Мун катта ёрдам берди. У биринчи бўлиб, Швейцария элчихонасига мурожаат қилди.

Элчи - Анне Боути хоним ниҳоятда эътиборли аёл экан, оранжерея муамоларини диққат билан ўрганди. Айнан Швейцария элчихонаси лойиҳани қўлллаб-қувватлаган биринчи элчихона бўлди. У янги қозонхонани харид қилишга 15 минг доллар маблағ берди, бу қозонхонав аввалгисидан 3 баравар тежамкор эди.

Сўнгра Германия ва АҚШ элчихоналари ҳам бу ишга қўшилди, бунинг учун катта раҳмат. Кейинчалик, очилиш маросимида Германия элчихонаси атташеси Кристофер Фронзек шундай деди: "Бу ишда элчихонамизнинг роли жуда кичик". Аммо, шуниси аёнки, бу лойиҳада катта ёки кичик роль бўлмайди. Шериклардан биронтаси, биронта иштирокчи бўлмаса, лойиҳа амалга ошмас эди.

Бу йилги қиш оранжерея учун ниҳоятда мураккаб бўлди. Барча ишлар якунланган бўлса-да, оранжереяга мутлақо газ узатилмади, чунки қишнинг авж палласида шаҳарда умуман газ йўқ эди. Буни яширишнинг ҳожат йўқ. Муамолар мавжуд бўлиб, янгиланган оранжереянинг ишини тўлиқ кўламда кўрсатишнинг иложи йўқ эди. Аммо битта нарсани аниқ айтиш мумкн – реставрация бўлмаганда, бу қишдан ўсимликларнинг кўп қисми омон чиқмас эди. Янги изоляция яхши самара берди. Бу ишни амалга оширган қурувчиларга алоҳида миннатдорлик билдирморқчиман. Лойиҳа прораби Денис Кузнецовга катта раҳмат.

16 март куни лойиҳанинг барча иштирокчилари тўпланиб, оранжереяни тантанали очилиши маросими ўтказилди. СамДУ ректори жаноб Тошкенбоев табрик сўзини ўқиди. Шуни таъкидлаш керакки, ректорнинг ёрдами лойиҳа ишларининг муваффақиятл якунланишига туртки берди. Жаноб ректор, катта раҳмат.


Очилиш маросимида ишчанлик руҳи ҳукмрон бўлиб, барча учун қизиқарли бўлди. Ректор столнинг марказида.

Расмий қисмдан ва лойиҳанинг тақдимотидан сўнг барча меҳмонлар оранжереяга боришди. Шу куни ёмғир ёғиб, ҳаво салқин бўлиб қолган бўлса-да, ҳамманинг кайфияти яхши эди.

Меҳмонларга лойиҳамиз сабаб бўлган келгуси режалар ҳақида сўзлаб беришди.
Қизил тасма кесилгач, барча меҳмонлар лойиҳанинг иши билан танишиш имкониятига эга бўлди.


Барча меҳмонлар, германиялик ва американлик шерикларимиз «Ёшлар роса меҳнат қилишибди!» деган мулоҳазага боришди.

Лойиҳа доирасида қилинган ишлар ҳақида сиз тақдимот ва лойиҳанинг қисқача баёни орқали танишиб олишингиз мумкин.

Лойиҳанинг тақдимотини қўчириш

Лойиҳанинг қисқача тарихини кўчириб олиш

Ишнинг келгусида давом эттирилиши ҳақида бир неча оғиз сўз...

Бу иш энергиядан тежамкорлик билан фойдалана олиш мумкинлигини намойиш қилишга йўналтирилган. Оранжерея – моҳиятан иссиқхона. Бутун Ўзбекистон бўйлаб истиш учун газ етишмаслигидан қийналаётган неча иссиқхона бор?! Жуда кўп. Бу лойиҳа орқали биз натижага эришиш учун бироз энергия кераклигини, иссиқни сақлаш мумкинлиги кўрсатмқчи бўлдик. Навбатдаги лойиҳа орқали барча иссиқхоналар биогаз билан истиш орқали энергия олиши мумкинлигини кўрсатмоқчимиз. Бундай лойиҳа Сабзовотчилик ва боғдорчилик институти томонидан тақдим қилинмоқда.

Ишончимиз комилки, Ўзбекистон фермерлари бу лойиҳадан ва келгуси ташаббусларимиздан катта фойда олади (биринчи қадам). Барча аҳоли ҳам бундан фойда кўриши шубҳасиз. Чунки иссиқхоналарни энергия билан таъминлаш қанчалик осон бўлса, дастурхонмизда ноз-неъматлар шунчалик кўп бўлади.