The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

СамДУ оранжереяси: энергия самарадорлиги одамлар хизматида

Мазкур лойиҳа Самарқанд Давлат университети оранжереясини модернизация қилишга йўналтирилган бўлиб, унга кўра оранжерея фойдалана олиши мумкин бўлган кам миқдордаги энергияни самарали қўллаш ҳамда илмий ишлар учун база бўлиб хизмат қиладиган ва биохилмахиллик компонентларининг муҳимлиги бўйича билимларни тарқатиш учун ўсимликларнинг ноёб тўпламини сақлаб қолиш каби ўз вазифасини бажаришда давом эттиришини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Биз энергиянинг аҳамиятини ҳамма вақт ҳам муносиб баҳоламасак-да, у мамлакат ривожининг асосий двигателларидан бири ҳисобланади. Мамлакат энергия билан қай даражада таъминлангани, асосий истеъмолчилар энергиянинг қандай асосий манбаларидан фойдаланиши, шунингдек аҳоли ва бошқа ички истеъмолчилар томонидан энергия қай даражада тежалиб сарфланишига қараб, унинг ривожланиш даражаси ҳақида фикр юритиш мумкин.

Мазкур лойиҳа Самарқанд Давлат университети оранжереясини модернизация қилишга йўналтирилган бўлиб, унга кўра оранжерея фойдалана олиши мумкин бўлган кам миқдордаги энергияни самарали қўллаш ҳамда илмий ишлар учун база бўлиб хизмат қиладиган ва биохилмахиллик компонентларининг муҳимлиги бўйича билимларни тарқатиш учун ўсимликларнинг ноёб тўпламини сақлаб қолиш каби ўз вазифасини бажаришда давом эттиришини йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Айни пайтда оранжерея ёмон аҳволда. У 1969 йили барпо этилганидан буён қайта таъмирланмаган. Ойналар дарз кетган, ҳамма жойда тешиклар ва ёриқларни кўрасиз. Табиийки, оранжереянинг изоляция даражаси ҳам жуда паст. Оранжерея қозонхонаси эски бўлиб, жуда кўп миқдорда газни сарфлайди-ю, аммо оранжереяни зарур ҳароратгача исита олмайди. Қишда бу ердаги ҳарорат 0 градусгача етади. Мавжуд 500 та ўсимликдан ҳозир фақат 250 таси сақланиб қолган. Ёзда ҳаддан ташқари иссиқ ҳароратдан қочиш ва оранжереяга соя тушириш учун шиша ойналарнинг устига лой сурилади. Бошқача қилиб айтганда, энергия нооқилона сарфланади, бу эса оранжереяга зарар етказиш билан бирга унга ўз вазифасини меъёрида бажариш имконини бермайди.

Лойиҳа ижтимоий объектдан – бизнинг ҳолатда оранжереядан – қандай қилиб самарали энергия намунасини яратишни намойиш этишни кўзда тутади. Лойиҳа бўйича иситиш учун самарали ускуналарга эга қозонхона янгидан қурилади; тармоқда электр-энергияси бўлмаган пайтда насос учун қувват берадиган қуёш панели ўрнатилади; оддий шишадан 6 марта самаралироқ бўлган поликарбонат шишадан фойдаланган ҳолда, оранжереянинг изоляция тизими қайтадан реконструкция қилинади; иситиш тизими йўлга қўйилади; оранжереяга ўсимликлар катологини яратишга ёрдам берилади ва барча учун очиқ бўлган электрон база яратилади; Самарқанд аҳолиси ва бу ерга ташриф буюрувчилар учун қизиқарли экскурсия тайёрланади, улар учун биохилмахиллик хизматлари бўйича маълумотлар қизиқарли тарзда тақдим этилади; шунингдек, сайёра иқлимини сақлаб қолиш ва ҳар қандай жамиятнинг ривожи учун муҳим бўлган энергия самарадорлиги ва бунинг аҳамияти бўйича мактаб ўқувчилари ва талабалар учун экскурсиялар ўтказишга йўриқномалар тайёрланади.

Лойиҳа билан батафсил лойиҳа ҳужжати орқали танишишингиз мумкин.

лойиҳа таклифини юклаб олиш (рус тилида)

лойиҳанинг дастлабки бюджетини юклаб олиш (рус тилида)

Лойиҳани тасдиқлаш жараёнида бизнинг грант комиссиямиз қуйидаги саволларни берди:

Самарқанд шаҳар ҳокимлигига шаҳарни реконструксия қилиш режасида биология факултети ва иссиқхонани ҳозирги жойдан кўчириш, иссиқхонани бузиш ёки иссиқхонанинг нормал фаолиятига бошқа тарзда та’сир кўрсатишни назарда тутмаганлигини тасдиқлаш илтимоси билан хат юборилсин. . Лойиҳа Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан расмий тасдиқ олинсагина ишга туширилиши мумкин.

Самарқанд ҳокимлигига тегишли сўров хати юборилиб, иссиқхонага тегмаслик тасдиқланди.

Ҳокимликдан келган жавобни ўқинг

Донорлар билан ишлашни давом эттиринг ва лойиҳани қўллаб-қувватлаш бўйича барча дастлабки ниятлар лойиҳани ишга тушириш вақтида ҳақиқий бадаллар (кафолат хатлари) билан тасдиқланганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (УНДП), Швейтсария элчихонаси, Германия элчихонаси ва АҚШ элчихонасидан тасдиқлов ва қисман ёки тўлиқ молиялаш олдик. Қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Сизни лойиҳа натижалари билан танишишингизни таклиф қиламиз:

тақдимотни юклаб олиш (файл ҳажми 4 МБ)