The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

«Табиат ва БИЗ» теле, видео ва радио роликлар танлови

КГД Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД) Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ерлар деградацияси муаммоларига бағишланган энг яхши теле, видео ва радио роликлар танловини эълон қилади.

Танлов ижодкор шахслар ва жамоалар орасида ўтказилади. Агар Сиз:
- ижодкор шахс бўлсангиз ва доим бирор ғаройиб, ижодий нарсани яратиш истагида бўлсангиз...
- турли фикрлар ва ғояларни одамларни ўйлатадиган тарзда образлар орқали бера олсангиз...
- видеокамерангиз бўлса ва лавҳаларни тасвирга олишни ҳамда улардан тайёр асар яратишни яхши кўрсангиз...
- асосийси эса, табиатни севиб, унинг ҳозирги аҳволидан ташвишланаётган бўлсангиз...
Унда ушбу танлов сиз учун.

Мазкур танлов Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ва Глобал Экология Жамғармасининг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД)нинг “Табиат тилидан” ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида эълон қилинади.
Танлов ҳақида батафсил бу ердаги эълон матнини ўқиган ҳолда билиб олишингиз мумкин.