Шуни мамнуният билан хабар қиламизки, танлов ғолиби аниқланди. Бу
Мир лучше вместе с нАми! ("с нами" сўзидаги "А" ҳарфининг устига чизилади-да "И"га алмаштирилади) шиори.
Дизайн жараёнида намоён қиламиз.
Танлов оғир кечди. Қизиқарли шиорлар жуда кўп эди. Бироқ мана шуниси айни муддао эди. Биринчидан, жуда лўнда, аммо сермазмун. Иккинчидан, лойиҳамиз асосланаётган дуализм ғоясини аъло даражада акс эттиради. Бунда худди юлдузлар “Одамлар! Олам ҳайвонот олами билан бой ва мукаммалдир” деб, акс-садо берганидек, Сиз “Биз билан” деб ўқиганингизда ҳайвонлар “Одамлар, олам биз билан яхшироқ” деётгандек туюлади. Учинчидан, ўзбек тилида ҳам сўз ўйинини кўрсатиш мумкин: ”Олам биз билан уйғундир!” (“биз” сўзи “сиз”га алмашади). Бундан ташқари яна кўплаб ижобий жиҳатлари борки, улар ҳақида узоқ гапириш мумкин.
Шунинг учун ҳам "lena" ники остида ўз шиорини юборган иштирокчимиз, овоз беринг. alexey.volkov@undp.org почта манзилига ёзинг.