The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

ГЭФ Ўзбекистондаги кгд янгиликлар бюллетенининг 5-нчи сони

Азиз дўстлар,

Глобал Экологик Фонднинг Ўзбекистондаги Кичик Грантлар Дастури сизнинг ва ҳамкорларинингиз эътиборига ГЭФ КГД янгиликлар бюллетенининг навбатдаги сонини ҳавола этмоқда.

Ушбу нашр материалларида ўқувчиларнинг эътибори қуйидагиларга қаратилади:
- қ/х ерлари ҳосилдорлигини сақлаш ва тупроқни ҳимоялаш бўйича илғор технологиялар- No-till (нолга тенг ишлов бериш) жорий этиш борасидаги мавжуд муаммоларга;
- тупроқни ҳимоялаш мақсадида, энг янги ускуналар ва назорат воситаларидан оқилона фойдаланган ҳолда ердан фойдаланишнинг янги амалиётларига;
- ўрмонларнинг кесилиши бўйича мавжуд муаммоларга, ва айни пайтда ҳам давлат, ҳам маҳаллий аҳоли учун икки томонлама фойдали механизмни жорий этиш таклиф қилинади;
- тоғли жойларда тез-тез учраётган хавфли табиий ҳодисалар, жумладан, сел, кўчкиларга, ва ўсимлик қатламини тиклаш орқали оқибатларнинг олдини олиш бўйича амалий таклифлар таклиф қилинади;
- озиқ-овқат мавзусига, жумладан, мамлакатдаги мавжуд балиқ маҳсулотлари тақчиллигига қаратади, ва ГЭФ КГД лойиҳаси доирасида синовдан ўтган интенсив Аква культура технологиясини, хусусан, Ўзбекистон шароитларида хонбалиқ кўпайтириш технологиясини таклиф қилади;
- Ўзбекистоннинг ўсимликлар хилма хиллигига оид маълумотлар базасини яратиш бўйича қўшма лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик олимларнинг ютуқларига. Лойиҳа ютуқлари тўғрисидаги маълумотлар инографика шаклида келтирилган;

шунингдек ГЭФ КГД нинг ўтаётган йилдаги янгиликлари ва воқеаларига.

Биз миллий ҳамкорларимизнинг ташаббусларини, шунингдек ГЭФ КГД нинг келгуси лойиҳаларида уларнинг у ёки бу тарзда иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз.

Таклиф қилинаётган бюллетень материалларини тарқатишда кўмаклашишингизни сўраймиз.

ПДФ файлни кўчириб олиб, бюллетень материаллари билан батафсил танишиш мумкин.

Эътиборингиз учун раҳмат.

https://sgp.uz/userfiles/files/GEF%20SGP%20newsletter%20%23%205%20uzb.pdf