The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Тошкент вилоятининг тоғ олди ҳудудларидаги барча фермерлар ва деҳқонлар эътиборига!

2014 йилнинг 24 февралида Тошкентда «Навли пистазорлар плантациясини қандай яратиш керак – Тошкент вилоятининг лалмикор ерларидан самарали фойдаланиш бўйича янги иқтисодий фойдали ечим» мавзуидаги бепул таълимий семинар ўтказилади.

Тадбир Ўзбекистон фермерлар Кенгаши, Ўзбекистондаги БМТнинг Тараққиёт Дастури кўмагида Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД) ва Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ташкил қилинмоқда.

Иштирокчилар лалмикор ерларда писта дарахтларини етиштириш технологиясини ўзлаштириши, зарур адабиётларни олиши мумкин.

Семинарга Тошкент вилояти фермерлари, вазирликлар ва идоралар, ўқув юртлари вакиллари, ОАВ ходимлари таклиф қилинади. Иштирок этиш бепул ва эркин.

Манзил: Ўзбекистон фермерлар Кенгаши, Мирзо Улуғбек тумани, Равнақ кўчаси, 1а. Мўлжал: Бўз бозордан (Светлана магазини ёнидан) кичик халқа йўли томонга, 200 метрча юрилади, сўнгра чапга арк томонга бурилиш ва Фермерлар Кенгаши биносига қараб юриш керак. Бино «Эталон» заводи ёнида жойлашган.

Эътиборингиз учун семинар дастурини ҳавола этамиз:

ГЛОБАЛ ЭКОЛОГИК ФОНДНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ КИЧИК ГРАНТЛАР ДАСТУРИ (ГЭФ КГД), ЗУККОВ ФОНДИ ВА МБЎХИИМ

«Навли пистазорлар плантацияси қандай яратилади – Тошкент вилоятининг лалмикор ерларидан унумли фойдаланиш бўйича янги иқтисодий фойдали ечим» мавзуидаги семинар-тренинг режаси

Санаси: 2014 йил 24 феврал

Ўтказиладиган жойи: Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши, Тошкент, Мирзо Улуғбек тумани, Равнақ кўчаси, 1а

24 феврал

Жойи

Тадбир

Хона

Масъуллар

09:00 – 09:20

Рўйхатдан ўтиш ва йиғилиш

Холл

Максад Бауетдинов

Екатерина Лян

09:20 – 09:35

Семинарнинг очилиши

Табрик сўзи:

- С. Турдиев, Ўзбекистон Фермерлар Кенгашининг Раиси

Зукков Фонди вакили

А. Волков, ГЭФ КГД нинг Миллий Мувофиқлаштирувчиси

Конференц зал

Модератор:

Алексей Волков

09:35 – 9:50

1. Нима сабабдан пистачилик билан шуғилланишни таклиф қилмоқдамиз?

Конференц зал

Евгений Ботман

9:50 ­– 10:05

2. Писта дарахти тўғрисида қисқача маълумот

Конференц зал

Галина Чернова

10:05 – 10:20

3. Пистачилик плантациясини яратиш учун жой танлаш

Конференц зал

Тимур Туляганов

10:20 – 10:35

4. Ҳудудни ташкиллаштириш: участкани қисмларга бўлиш; сепиш ва экиш учун тупроқни тайёрлаш; экиладиган ва уруғ қадаладиган жойларни белгилаш

Конференц зал

Евгений Ботман

10:35 – 10:50

5. Уруғ қадаш, ёпиқ илдиз тизимли ниҳолларни экиш орқали пистазорлар плантацияларига асос солиш

Конференц зал

Люциан Николяи

10:50 – 11:05

6. Ёш плантациялардаги ниҳолларга куртак пайванд қилиш; мавжуд дарахтларни тиклаш ва ободонлаштириш

Конференц зал

Тимур Туляганов

11:05 – 11:25

Кофе-брейк

Холл

Шухрат Хидиров

Джамшид Максумов

Максад Бауетдинов

11:25 – 11:40

7. Қўшимча ниҳоллар экиш, ёш ва катта ёшли, ҳосил берувчи плантацияларни парваришлаш. Ҳосилни йиғиб олиш

Конференц зал

Люциан Николяи

11:40 – 11:55

8. Писта дарахтининг истиқболли навлари

Конференц зал

Галина Чернова

11:55 – 12:10

9. Ўзбекистонда пистачиликнинг ривожланиши шароитлари

Конференц зал

Евгений Ботман

12:10 – 12:30

Саволлар ва жавоблар

Конференц зал

Евгений Ботман/семинар ташкилотчилари

12:30 – 13:00

Сўров варақасини тўлдириш ва Тошкент вилоятида навли писта дарахтлари учун «ўсиш нуқтаси» ни яратиш учун салоҳиятли фермерларни танлаш

Конференц зал

Евгений Ботман/семинар ташкилотчилари

13:00 – 14:00

Тушлик

Шухрат Хидиров

Джамшид Максумов

Максад Бауетдинов

14:00 – 14:30

Салоҳиятли фермерлар-шериклар билан суҳбатлашиш

Конференц зал

Евгений Ботман/семинар ташкилотчилари


Масъул шахс: Максад Бауетдинов

Эътиборингиз учун куйдаги тадбир ўтказиладиган жой чизмаси:

Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

(+998 71) 120-34-50 (қўшимча 215), (+998 93) 501-52-21

E-mail: makhsad.bauetdinov@undp.org