The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўсимликларнинг маълумотлар электрон базасини яратиш бўйича лойиҳа

Ботаника институти ҳузурида ажойиб ўсимликлар гербарийси борлигидан кўпчиликнинг хабари бўлмаса керак. ЎзР ФА «Ботаника» ИИМ Марказий гербарийси (TASH) - ноёб ботаник коллекция бўлиб, у Ўзбекистоннинг миллий бойлиги ҳисобланади. Бу ерда 1840 йилдан буён Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг барча ҳудудларидан, шунингдек дунёнинг айрим бошқа минтақаларидан тўпланган 1,5 млн. гербарий япроқлари мавжуд. TASH коллекцияси маълумотлари асосида тадқиқот олиб борган ҳолда Ўзбекистонннинг асосий ҳудудлари бўйича ўсимликларнинг тарихий ва замонавий турларга оид таркибини аниқлаш мумкин, зеро гербарий тўпламларининг зичлиги жуда катта.

Аммо ҳозирги пайтгача ахборотнинг ушбу улкан массиви илмий тадқиқотларда, минтақавий флористик рўйхатларни тузишда кам жалб қилинади, амалда ҳудудларнинг экологик ҳолатини баҳолашда фойдаланмай қолмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, Марказий гербарий электрон маълумотлар базаси мавжуд эмас. Зарур маълумотларни минглаб гербарий намуналари асосида амалга оширишга тўғри келмоқда, бу эса узоқ давом этадиган меҳнатталаб жараёндир.

TASH фондларида сақланаётган ишончли маълумотларни тизимлаштирилган электрон муҳитга ўтказиш умуман, ёки алоҳида ҳудудлар бўйича Ўзбекистон ўсимликлар оламининг турларга оид бойлигини аниқлашда асосий ўрин эгаллайди. Бу эса ўсимликларни самарали ҳимоялашда ва ўсимликлар ресурсларидан барқарор фойдаланишда, шунингдек илмий кадрларни тайёрлаш ва экологик таълим соҳасидаги ишларда қўлланилиши мумкин.

Мазкур лойиҳа географик-ахборот тизимдан (ГАТ) фойдаланиш орқали шундай маълумотлар базасини яратишга қаратилган.

Эътиборингизга танишиш учун лойҳавий ҳужжат тақдим қилинмоқда.

Ёрдамингиз ва эътиборингиз учун раҳмат.

лойиҳа аризаси

лойиҳа бюджети