The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Мазкур нашр Ўзбекистон китобхонларини янги истиқболли фаолият тури — дарё форели етиштириш билан таништиради. Бу балиқ юқори озуқавий қимматга, юмшоқ мазали гўштга эга бўлиб, ҳам ички, ҳам ташқи бозорда харидоргирдир.

Ўқув қўлланмаси ўқувчиларни дарё форелчилик асослари, дарё форели биологияси, асосий балиқчилик босқичлари (кўпайтириш, майда ва товарбоп балиқлар етиштириш, озиқлантириш ва ҳ.к.) билан таништиради. Қўлланма айнан Ўзбекистоннинг географик ва ижтимоий-иқтисодий шароитларига мўлжалланган. Дарё форели етиштиришни қарор қилган фермерлар мазкур қўлланмадаги тавсияларга риоя қилиб, ферма ташкил этишлари ҳамда агробизнеснинг мазкур фойдали турини ўзлаштиришлари мумкин.

Ўқув қўлланмаси фермерларга мўлжалланган бўлсада, унда биолог талабалар ҳамда уларнинг ўқитувчилари учун кўплаб фойдали ахборот мавжуд. Умид қиламизки, қўлланма кенг доирадаги ўқувчилар - сув дунёси, балиқ ови, табиат ишқибозлари учун ҳам қизиқарли бўлади.

нашрни юклаб олиш (файл ҳажми 4,31 MB)