The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўзбекистон ўрмонларини бюджет пулини сарфламай, махаллий аҳолига фойдали тарзда қайта тиклаш – қулай имкониятларнинг бири

Гарчанд ушбу мақола мавзуси ўрмон ҳудудларини қайта тиклаш ҳақида бўлсада, бироқ, шунга қарамай, қайта тиклаш усулларини баён қилишдан олдин, биз нафақат ўрмон, балки умуман кўчат ўтқазишнинг нақадар муҳимлиги борасида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Мамлакат ва унинг фуқаролари учун ўрмоннинг аҳамияти мислсиз бебаҳодир. Ўрмон:

– ўрмон одамлар ҳар хил мақсадларда фойдаланадиган турли-туман маҳсулотларнинг манбаидир. Бу ёғоч маҳсулотлари, ўтин, ёнғоқ, доривор гиёҳлар ва ҳоказо. Буларнинг бари одамлар ҳаётининг бир бўлаги ва уларнинг яшаши учун зарур бўлган омил ҳисобланади;

– флора ва фауналарнинг макони, ўрмон бўлмаса, биз мамлакат биохилмахиллигидан ҳам айриламиз, бу эса экологик фожиа деганидир. Экспертларнинг хулосасига кўра, агар ўрмон ҳудудида ўсадиган опылителлар (чанглатувчилар)нинг яксон бўлишига йўл қўйсак, одамзот 3 йилдан кейин очликдан вафот этади;

– мелиоратив аҳамияти – ўрмон дарё қирғоқлари ва тоғ қияликларини ювилиш ҳамда емирилишлардан асрайди, баҳорги тошқинларнинг чўкиндиларини тутиб қолиб, маълум бир ўзанга буради, ер ости ва дарё сувларини изга солиб туради, сувни тиниқлаштириб, ер ости, кўл ҳамда дарёларимиздаги сувларни тозалаб беради;

– иқлимни мўътадиллаштиради – ўрмон кислородни кўпайтириб, ачитқи газларни ютади, яъни атмосферадаги газларни миёрлаштириб, бутун ер шари иқлимининг мўътадиллигида муҳим роль ўйнайди, ҳавони намлаштириб, шамолларни тўсади;

– эстетик ва рекреацив хусусияти – ўрмондан ижтимоий эҳтиёжларда фойдаланиш – одамларни ўраб турган муҳитни яшилликка буркаб, уларнинг дам олиши ва соғломлаштиришдаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ўрмоннинг рекреацион хусусияти жуда ранг-баранг. Улар касаллик чақирадиган бактерияларни ўлдирувчи фитонцидларни ишлаб чиқаради ва бу билан одамларнинг асаб тизими мустаҳкамлашга хизмат қилади;

– нафас олишимиз учун зарур бўлган кислородни етиштириб беради;

– ўрмон (шаҳардаги дарахтлар) шовқиндан асрайди: япроқли дарахтларнинг шох-шаббалари шовқин энергиясини 70%гача ютади, ишлаб чиқаришдаги зарарли чиқиндиларни зарарлансизтиради.

Янгиобод тоғларида ўрмонларнинг табиий тикланиши. Тошкент вилояти

Бугунги кунда ўрмон ҳамма жойда дунё «яшил» иқтисодининг асосий таянчларидан бири бўлиб қолмоқда. Мисол учун ўсимликлар чиқиндисидан тайёрланадиган пеллет/брикет (тўсиқ)лардан одамларнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган энергияни қайта тиклашда самарали фойдаланиш мумкин. Нейтраль углеродли ушбу қайта тикланган энергия «ўсди–фойдаланилди–кейинги мавсумда қайта янгиланди» қоидаси бўйича ишлайдиган иқлим тизимига таъсир этади. Қишлоқ хўжалигида агроўрмон комплексини яратиш, тўпроқ унумдорлигини оширишга ёрдам беради, демак,озиқ-овқат хавфсизлигида муҳим ҳисобланган юқори ҳосилни мунтазам таъминлашга хизмат қилади. Ўрмон халқ хўжалигида кўпгина соҳаларнинг асоси ҳисобланади. Фақат, табиат инъом этган туҳфадан унумли, тежаб-тергаб фойдаланиб, ўрмон ҳамиша мамлакатимиз бойликларининг манбаи бўлиб қолишига эришишимиз лозим.

Шундай ғалати бир тасаввур мавжудки, гўё майдонининг катта қисмини чўллар эгаллаган Ўзбекистонда айтарли, тузук-қуруқ ўрмон мавжуд эмас. Ҳа, Ўзбекистон кам ўрмонли мамлакатлар сирасига киради. Бироқ, бизда тоғли, тўқайли ва энг муҳими, мамлакатимизнинг яхлит ўрмон тизимидан жой олган чўл ўрмонлари мавжуд. Чўл ҳудудларида экиш, қайта тиклаш ва шунинг билан бир қаторда сувсизликка чидамли ўрмон ўсимликларидан самарали фойдаланилса маҳаллий аҳолининг кўпгина энергетик муаммоларини ҳал этиши мумкин. Давлат ўрмон хўжалиги ерлари ҳисобига ўрмонзорлаштирилган, шунинг билан бирга ҳеч бир дарахт ўсмайдиган, бироқ халқ хўжалиги эҳтиёжи учун зарур бўлган ҳудудлар ҳам киради.

Ўзбекистон Республикаси ўрмон фондининг умумий ер майдони 2009 йил 1 январь маълумотларига кўра, 8,7 млн., жумаладан ўрмон ўсимликлари қоплаган ҳудуднинг ўзи 3,2 млн гектарни ташкил этади. Республиканинг дарахтзор ҳудудлари эса 7,2 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистон ҳукумати ўрмон ва мамлакатнинг дарахтзор ҳудудларини асраб қолиш ва қайта тиклаш учун бюджет мамлағидан катта пул ажратмоқда. Бироқ, эришиладиган мувафаққият кўлами маҳаллий аҳолига, табаитни ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан доимий равишда олиб бориладиган, ҳар бир қишлоқ фуқаросининг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларига боғлиқ. Давлат томонидан ўрмонларни қайта тиклашга катта маблаға сарфланаётган бир пайтда, энергия заҳирасининг етишмаслиги, маҳаллий жойларда ўрмон ва дарахтзорларнинг кесилишига сабаб бўлмоқда. Сурхондарё вилоятида маҳалла оқсоқоллари билан гаплашилганда, одамлар жойларда бу рақам 1 км.ни ташкил этишини айтишди. Ҳар йили тахминан шунча майдоннинг дарахатлари кесилиб, ўрмон ҳудудлари камайиб бормоқда. Тўқайзор ҳудудларининг дарахт кўчатлари билан қопланиши эса 1980 йилдагига нисбатан уч бараварга қисқарган.

Қорақалпоғистон тўқайзорларида ўтин тайёрлаш

Табият ресурсларидан ноокқилона фойдаланиш натижаси

Ўрмон ресурсларидан нобарқарор фойдаланиш

Ҳар йили ўрмон хўжалиги янги экилган кўчатзорлар ҳақида маълумот беради. Бироқ, оддийгина бир сабаб, истеъмол даражасининг номаълумлилиги туфайли, кўчатзорлар тўғрисида аниқ маълумот олишнинг имкони бўлмайди. Маблағ етарли бўлмагани учун рўйхатга олиш ва мониторинг ўтказиш, ўрмон ресурсларини баҳолаш имкони мавжуд эмас, оқибатда, давлат ўрмон хўжалигининг 5 млн гектардан ошиқроқ ери тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Шунинг билан бирга, ўрмон хўжалигининг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уни режалаштириш ва ундан унумли фойдаланишнинг бозор иқтисоди шароитидаги механизмлари яратилмаган.Вазият шундайки, дарахтзорларни тиклашга давлат катта маблағ сарфлаяпти, бироқ тиклаш етарли даражада эмас, чунки, истеъмол қилишга бўлган талаб ундан юқори бўлмоқда. Бунинг устига, истеъмолчилар асосан хусусий сектордагилар.

Ўрмон тўғрисида қизиқ факт:

ўрмон, ҳатто шаҳар истироҳат боғларида ҳаво намлиги кўкаламзорлаштирилмаган кўча ва майдонларга нисбатан 15-30 % юқори;

ҳатто энг иссиқ пайтда ҳам бошқа кўкаламзор бўлмаган майдонларга қараганда ўрмон ҳавоси 4-8 даража салқин бўлади (Бу эса бизнинг қурғоқчил иқлимимиз учун жуда муҳим ҳисобланади! Шундай экан, нима учун биз шаҳарда тинимсиз дарахталарнинг кесилишига йўл қўйаяпмиз?!);

ўрмон ва дарахтзор билан қопланмаган ҳудудларда ҳар бир гектардан кўчатли ҳудудларга нисбатан 2,5-7 азот, 2-6 фосфор, 3-5 фоиз кўп калий ювилади;

қўрғоқчил ва чанг тўзон пайти баландлиги 10 м бўлган 1 га дарахтзор 25-30 га майдонни ҳимоя қилади ва уларнинг ҳар бири энг қўрғоқчил йилларда ҳам 3-4 центр кўпроқ ҳосил олишни таъминлайди, иҳота қилинган ҳудудларда эса бу кўрсатгич 75-120 центргача боради (Сайтимиздаги ва ахбаротнома(бюллетен)нинг ўтган сонидаги далани ҳимояловчи иҳота ўсимликлари ҳақида бизнинг мақоламизни ўқинг. Фермерлар ҳозирча иҳота ўсимликларини экишмаяпти, сабаби улар бу усул тўпроқ унумдорлигини ошириб, мўл ҳосил гарови эканлигига ишонч қилганларича йўқ);

1 га 40 йиллик эман дарахти экилганда: 18,0 т. ачитқи газ (углерод диоксиди)ни ютиб, 14,0 т. кислород ишлаб чиқаради (буни ҳозирча бизда ҳеч ким ҳисоб қилмаяпти, чунки, мамлакатимизда экологик хизматнинг баҳоси ҳали белгиланмаган).

Вазият шундайки, ўрмон ҳудудларини тиклаш учун ҳукумат томонидан маблағ ажратилаяптию, бироқ тиклаш ишлари амалга ошмаяпти. Демак, ўрмон ресурсларини бошқариш тизимига баъзи бир ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.

Бизнинг таклифимиз – ўрмонзорларни тиклашга хусусий сектор (маҳаллий аҳоли)ни жалб қилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ривожи учун қулай имконият яратиб бериш. Хусусий сектор бу ишни тез, сифатли ва арзон амалга оширади. Хусусий сектор дарахтзорларни қайта тиклаш ишларига жалб этилса, давлат структурасининг мониторинг ва назорат олиб бориши осон бўлади. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Ўрмон хўжалиги фондига қарашли ерлардан фойдаланишга рухсат бериш бу саволнинг жавобидир.

1- Жадвал. Ўрмон хўжалиги ерларининг қисқа ва узоқ муддатли ижарага берилишидан давлат ва маҳаллий аҳоли кўрадиган фойданинг ўзаро қиёси

Қисқа муддатли ижарада

Узоқ муддатли ижарада

Давлат

Ўрмонни тиклашга бюджет маблағлари сарфланади.

Ўрмонзорларни тиклаш учун бюджет маблағи сарфланмайди – бу пулларни бошқа мақсадларда ишлатиш мумкин.

Маҳаллий аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши оқибатида дарахтзорлар камайиб бормоқда.

Маҳаллий аҳоли томонидан ижарага олган ерда ўтқазиладаган кўчатлар сони ҳисобига дарахтзорлар кенгаяди, ўрмон хўжалигининг қолган ҳудудларида табиий ўсувчи ўсимликлар кўпаяди.

Ўрмон хўжалигининг давлат ташкилотлари зиммасига қуйидаги вазифалар юкланган:

- Дарахтзорларни қайта тиклаш;

- Дарахтларни кесилишдан асраш;

- Ижарачини назорат қилиш.

Ўрмон хўжалигининг давлат ташкилотлари зиммасига фақат назорат қилиш вазифаси юклатилади.

Дарахтларнинг кесилиб кетишининг олдини олиш, кўчатлар ўтқазиш вазифаси ижарага олган ер учун масъул бўлган ижарачи зиммасига юклатилади.

Давлат ижарадан қисман фойда кўради.

Ижарага берилган ердан олинган ҳосилга шерик бўлгани учун давлат катта фойда кўради.

Маҳаллий аҳоли

Маблағ сарфлашдан чўчигани учун ижарага олган еридан унчалик фойда кўрмайди.

Узоқ мудатга ижарага олиб, унга зарур маблағ сарфлайди, етиштирилган ҳосил ҳисобидан ердан катта фойда кўради.

Ўрмон хўжалиги ерларини маҳаллий аҳолига ижарага бериш борасида илгари ҳам бир неча бор уринишлар бўлган. Мисол учун, БМТТД ва ГЭФ томонидан амалга оширилган «Нурота-Қизилқум биосфер заҳирасини яратиш» лойиҳасида шундай тажрибадан фойдаланилган эди. Ўрмон хўжалигини тиклашга қаратилган ушбу лойиҳада дарахтзорларни қўйидагича тиклаш имконияти мавжудлиги аниқланган:

Ўрмон хўжалиги ўзига тааллуқли ерни ижрачига кўчат ва турли маданий ўсимликлари кўчати, яъни дарахт ўтқазиш учун ижарага беради.

Ижрачига ижарага олган ер учун етиштирган ҳосил ёки маҳсулотининг 50% (улуш миқдори ўзгариши мумкин) тўлаш ҳамда ўрмон фондининг маълум бир ҳудудида (бу рақам ҳам ўзаро келишган ҳолда амалга оширилади) табиий ўсувчи ўсимликларнинг ўсишини тиклаш кафолатини беради.

Шундай қилиб ўрмон хўжалигининг ижарага берилган ҳудудига турли кўчатлар ўтқазилиши (боғлар ёхуд турли хил дарахтзорлар) ва қўшимча ер майдони ижрачи ҳисобидан қайта тикланиши таъминланади. Бу борада тиклаш ишлари учун бюджет ғазнасидан бир тийин ҳам ажартилмайди, ҳудуд эса ўрмонзорга айлантирилади. Ўрмон хўжалигига эса ижара тўғрисида шартноманинг бажарилиши учун ижарачини назорат қилиш вазифаси юклатилади.

Бироқ, масаланинг бир «нозик» томони бор. Ўрмон хўжалиги ерлари қонунга кўра фақат қисқа муддатларга ижарага берилиши мумкин. Илгари бу муддат, яна чўздириш шарти билан 1 йил эди. Ҳозир эса бу муддат ўзгариб, ерни 10 йилга қадар ижарага олиш мумкин. Бироқ, амалиётда ўрмон хўжалиги ерларини узоқ муддатга ижарага олиш ҳолатлари жуда кам. Одатда, чўзиш шарти билан қисқа муддатга шартномалар тузилади.

Бундай шартнома ижарачини ҳар йили ўрмон хўжалиги раҳбарининг кайфияти ва хоҳиши билан ҳисоблашишга мажбур қилмоқда. Ҳаммамизга маълумки, дарахтдан даромад олиш учун вақт зарур. Яъни, ижарачига агар у дарахт ёхуд турли-туман кўчатлар ўтқазишга пул сарфлайдиган бўлса, ушбу кўчатлар ҳосилга киргандан кейин олинадиган даромадга эгалик қилиш ҳуқуқи сақланишига қатъий кафолат керак. Бу эса узоқ йиллик шартномани талаб қилади.

ГЭФнинг КГД тажрибаси шуни кўрсатаяптики, Ўзбекистоннинг писта етиштириладиган ҳудудларида писта 6-7 йилга келиб ҳосил бера бошлайди, тўлиқ ҳосилга кириши учун 15 йил керак бўлади. Қисқа муддатли шартномада ижарачининг манфаатлари кафолатланмаганлиги ўрмон хўжалиги ҳудудларининг қайта тикланишга тўсиқ бўлмоқда. Кафолати бўлмагани учун одамлар пул сафрлашни исташмаяпти. Шунинг учун бу борадаги асосий тавсия – қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги вазият акс этган жадвалда кўрсатилгандек, ижара муддатини 49 йилга қадар чўзишдир.

Жиззах вилоятида пистазорлар плантацияси

Қисқа муддатли ижранинг барча йўналишлар бўйича кўрсатгичи – бу «lose-lose» (ҳамма – маҳаллий аҳоли ҳам, давлат ҳам – зарар кўради), ваҳоланки, узоқ муддатли шартномада бу вазият бошқача – “win – win” (ҳамма фойда кўради).

Бунинг устига биз юқорида ўрмон хўжалиги ижарага берган ерларда кўрилган фойдани қисман кўздан кечирдик. Зотан, хусусий секторда дарахтзорларни кўпайтириш ортидан кўриладиган фойданинг улуши салмоқли эканини урғулаб ўтиш зарур. Бу ўринда туризмни ривожлантириш ва рекреация, экологик хизмат турлари (углеродни камайтириб, кислород ишлаб чиқарилиши, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг биологик турлари кўпайиш учун қулай муҳит яратилиши)ни соқит қилганда ҳам, ўрмон хўжалигини бошқа тур экинлар (мева, доривор гиёҳлар, қўзиқорин ва ҳоказо), тўпроқнинг эрозиядан сақланиши, аҳоли сув таъминотининг яхшиланиши ортидан кўриладиган иқтисодий фойдани алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур.

Бухоро водийсида саксовулзорлар соясида

Дарахтзорлани қайта тиклашга давлат маблағини сарфлашни камайтириш борасидаги яна бир дастур ГЭФнинг КГД доирасидаги «Зарафшон дарёси бўйидаги тўқайли ўрмонларни қайта тиклаш – ҳудуднинг биологик хилмахиллигини сақлаб қолишнинг қулай имконияти» деб номланган лойиҳаси бўлиб, Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» ННТ томонидан амалга оширилди. Лойиҳанинг мақсади дарахтзорларни қайта тиклаш ишларига маҳаллий аҳолини жалб қилиб, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги тўқайли ўрмонлар ҳудудини 10 га кўпайтириш эди. Бунда қуйидаги мақсад кўзда тутилганди:

ўрмон хўжалиги суғориладиган ерларни маҳаллий аҳолига қисқа муддатга ижарага беради;

ижарачи олинган ижара ер эвазига ўрмон хўжалигининг завол топган ҳудудларига белгилаб қўйилган мезонлар асосида қайта кўчатлар ўтқазади.

Бу вазиятда завол топган ўрмон ҳудудларига қайта кўчат ўтқазиш ишларига давлат томонидан маблағ ажратилмайди. Бизнинг мисолимизда, Оқдарё тумани ўрмон хўжалигининг 205 га лик умумий ер майдонидан тахминан 50 га тап-тақир бўлиб қолган.

Маҳаллий аҳоли ўрмонни қайти тиклаш ишларига киришади, чунки, жийда, чаканда, дўлана каби дарахтлардан ҳосил йиғиб, фойда олиш имкониятига эга бўлади.

Маҳаллий аҳоли тиклайдиган дарахтзорларга асосан уларнинг меҳнати ва вақти сарф бўлади. Шундай қилиб, давлатнинг бюджет маблағлари сарфланмайди. Бироқ натижада ўрмон қайта тикланади. Келишилган шартномага кўра, маҳаллий аҳолидан бўлган ижарачи 1 га ҳудудга янги экилган теракларни парваришлаш шарти билан ижара пулини тўламасдан, 5 йил муддатга 0.25 га суғориладиган ерга эгалик қилади. Шундай қилиб, давлат 1 га ерни ижарага бериб, 4 га суғориладиган ерни ободонлаштиради. Бу вазиятда давлат томонидан сарфланадиган харажат суғориладиган ерни ижарага бериш билан чегараланади, холос. Минг афсуски, лойиҳага иқтисодий томонидан етарли даражада чуқур ва атрофлича баҳо берилмади.

«Зарафшон» ЭКО ННТ лойиҳаси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: Оқдарё туманидаги тўқайзордан лойиҳалаштириш учун тап-тақир ҳолга келган, 3 та ҳудуд ажратиб олинди. Оқсулот, Жарбўта ва Холдор қишлоғидаги дастлабки бўлиб ўтган учрашувлар пайтида лойиҳанинг мақсад ва вазифалари одамларга тушунтирилди, тўқай ҳудудларини қайта тиклашда қишлоқ аҳолисининг иштироки масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қишлоқ аҳолисини жалб қилиш учун Оқдарё тумани ўрмон хўжалигига қарашли тўқайларни тиклашда қатнашиш истагида бўлган қишлоқ фуқароларига ижара шартномасининг лойиҳаси тақдим этилди. Бу лойиҳа Жарбўта, Оқсулот ва Холдор қишлоқ аҳолиси томонидан маъқулланиб, 8 ижарачи билан шартнома тузилди.

Лойиҳанинг бошқа муҳим жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди.

Дастур доирасида лойиҳада мўлжалланган ҳудудларга 10.000 туп терак кўчати сотиб олиниб, экилди.

Ўрмон хўжалигини қайта тиклаш фаолияти ва амалий усуллари, шунинг билан бирга асосий мақсади тўқайнинг йўқолиб кетиши (дарахт ва бўталарнинг кесилиши, мол боқилиши, турли мақсадларда тўпроқнинг уст қатламидан фойдаланиш)га қарши бўлган қишлоқ фуқаролари учун қўшимча даромад манбаи топишга бағишланган бир қанча семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Семинарлар қуйидаги мавзуларга бағишланди: «Чорвачиликнинг долзарб муаммолари», «Ижарага олинган майдонларда уйда фойдаланиш ҳамда фармацевтик фирмаларга сотишга мўлжалланган доривор гиёҳлар ўстириш», «Шахсий хўжаликларда ем-хашак заҳирасини кўпайтириш». Ушбу мавзуларнинг барчаси тўқай атрофида яшовчи барча қишлоқ аҳолисида катта қизиқиш уйғотди.

Тўқай ҳудудларининг кейинги тақдири қишлоқ жойларида ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ эканлигини инобатга олиб, «Зарафшон» ЭКО ННТ Оқдарё туманининг 3 мактаби (№14, №-15 ва №-16 мактаблар) да маърифий-тарғибот ишларини олиб борди.

Биз томонимиздан ушбу мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида тўқайда ўстиришга мўлжалланган ўсимликлар уруғи ва қаламчаларини экишга тайёрлашнинг усулларига бағишланган назарий ва амалий семинарлар уюштирилди. Қуйидаги мавзуда: ҳудуднинг биохилмахиллигини асраб қолишнинг ўрни ва аҳамиятини аниқ ҳамда содда қилиб тушунтириш асосида мактаб ўқувчиларида табиатнинг ноёб ҳудудларига нисбатан ижобий муносабатни шакллантиришга қаратилган «Дарахтлар – бизнинг дўстимиз» семинари бўлиб ўтди. Қишлоқ мактабларида «Ўрмон дўстлари» клубларини ташкил этишга бағишланган семинарлар бўлиб ўтди. Бунинг учун биз томонимиздан тўқайзорнинг биологик аҳамияти, тўқайнинг ўсимлик ва ҳайвонот олами, тўқайзорни сайр қилиш қоидалари акс этган турли плакатлар ишлаб чиқилди. Ушбу плакатлар ва бошқа тарқатма материалларнинг барчаси 3 мактабнинг клубини безаш учун тақдим этилди. Қишлоқ мактабларида экологик суқмоқлар ташкил этишга қаратилган назарий ва амалий семинарлар уюштирилди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Самарқанд вилоятида тўқай атрофидаги ҳудудларда яшаётган аҳолини туман ҳокимияти, туман ўрмон хўжалиги каби давлат ташкилотлари билан биргаликда ўрмонзорларни қайта тиклаш ишларига жалб этишда дастлабки тажриба бўлди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўрмон хўжалигига тааллуқли ерларни бошқариш борасида турли хил альтернатив метод ва ёндошувлар мавжуд. Юқорида таъкидлаганимиздек, ерни узоқ муддатга ёхуд суғориладиган майдонларни шартнома асосида маҳаллий аҳолига ижарага бериш борасидаги альтернатив метод ўрмонзорларнинг қайта тикланишига яқиндан ёрдам беради. Масалага сал кенг феъллик билан қаралганида, бундай методлар давлатга катта фойда келтирадиган тарзда қуйидаги кўринишда амалиётга жорий этилиши мумкин:

– мамлакатнинг иқтисодий ва экологик манфаатларини назарда тутган ҳолда ўрмонзорлар ҳудудини янада кенгайтириш;

– бу соҳага сарфланаётган бюджет малағларини камайтириш;

– маҳаллий аҳолини ўрмонзорларни мунтазам қайта тиклаш ва ундан унумли фойдаланиш ишларига жалб этиш борабарида, уларнинг даромадини ошириб, турмуш шароитини яхшилаш.

Бухоро вилоятидаги “Жайрон” экомаркази ҳудудларидаги қора саксовуллар

Қўшимча маълумот бўйича куйдаги мутахассисларга мурожаат қилинг:

Деушева Гаухар Газизовна,
биологик фанлар номзоди
Уяли тел.: +998 91 521 33 82,
Электрон почта: gauhar-d@rambler.ru


Белялова Лейла Энверовна,
биологик фанлар номзоди
Уяли тел.: +998 90 521 15 72,
Электрон почта: leylya_bird@rambler.ru