The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўзбекистонда гепардни тиклаш бўйича дастлабки қадамлар

Фақат сўнгги 500 йил давомида инсон хатти-ҳаракатлари оқибатида Ер юзидан ҳайвонларнинг 800 дан зиёд тури изсиз йўқолиб кетди. Бу эса йилига икки тур дегани! Жарён ҳамон давом этмоқда. Кўплаб ҳайвонлар, ҳашоратлар, ўсимликлар ва б.ларнинг турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди.

Инсон томонидан биохилмахилликка тазйиқнинг яққол мисоли сифатида Турон йўлбарси, Туркман қулони, Орол қумжаси ва гепардини келтириш мумкин. Айни пайтда гепард нисбатан яқинда - ХХ 70-йилларида нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки собиқ СССР ҳудудида ҳам йўқ бўлиб кетди.

Бу тур йирик йиртқичларга киради, озуқа пирамидасининг энг юқори қаторлардан бирида жойлашган ва уларнинг популяцияси ҳолати умуман экотизим соғлигини акс эттиради. Шу нарса исботланганки, йирик йиртқичларнинг йўқолиб кетиши экотизимнинг ўзида кутилмаган ўзгаришларни келтириб чиқаради, нафақат бевосита қурбонларининг популяциясига, балки ўсимлик ҳамжамиятларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалан, қурбонлар популяцияси устидан селектив назоратнинг йўқлиги, яъни йиртқичлар томонидан энг кучсиз ҳайвонларнинг йўқ қилинишининг барҳам топиши ана шу қурбонларининг, яъни асосан, туёқлиларнинг ўз популяцияси бузилишига ва қисқаришига олиб келади, бу эса ўз навбатида ўсимликларга таъсир кўрсатади. Айнан шу сабабли Ўзбекистонда гепарднинг тикланиши нафақат биохилмахилликни асрашда, балки саҳроларимизни тиклашда ҳам улкан аҳамиятга эга.

Гепард – ноёб тур бўлиб, Халқаро қизил китобга (IUCN) ҳимоясиз мақоми Vulnerable) билан киритилган. Ўзбекистоннинг Қизил китобига эса йўқ бўлиб кетган (Extinct) ҳайвон сифатида киритилган. Ўтмишда Ўзбекистонда гепард Қизилқум саҳросида ва Устюрт платосида истиқомат қилган. Қизилқум саҳросида гепард 19 асрда йўқ бўлиб кетган, Устюртда эса гепард яқин йилларда йўқолди: 1960-1970 йилларда 13 та ҳайвон рўйхатга олинган, 1973 йилдан сўнг гепард учрамади (Ўзбекистон Қизил китоби, 2009).

Йўқолиб кетишнинг асосий сабаблари:


• Ерларнинг кенг кўламли хўжалик ўзлаштирилиши, ва бунинг натижасида ёввойи ҳайвонларнинг (ёввойи туёқлилар, гепард) унчалик қулай бўлмаган шароитларга сиқиб чиқарилиши.
• Гепарднинг асосий озуқа базаси - ёввойи туёқлилар сонининг кескин камайиб кетиши. Бизнинг шароитимизда булар – илгари кўп сонли бўлган сайғоқ ва жайронлар, ҳозир улар Ўзбекистоннинг Қизил китобига тегишли равишда йўқ бўлиб кетаётган ва ҳимоясиз тур сифатида киритилган. (Ўзбекистон Қизил китоби, 2009)
• Гепарднинг ўзига браконьерлик ови. Гепардларни тутқунликда сақлаб учун, териси учун тутиш ҳоллари маълум.
• Муҳофаза қилишнинг ўз вақтида бўлмаган ва самарасиз тизими. Гепардни сақлаш ҳаракатлари кечиккан эди: Қозоғистонда Устюрт ҳудудида ва Туркменистонда қўриқхоналар ташкил қилингунча гепард йўқ бўлиб кетди.
• Экологик онг даражасининг пастлиги. Содир бўлаётган экологик ҳалокатларга, турларнинг йўқолиб кетишига бефарқлилик кузатилаётган ҳалокатларнинг сабабидир.

ГЭЖ томонидан 2012 йилнинг мартида маъқулланган лойиҳа гепард реинтродукцияси бўйича дастлабки қадамларини Ўзбекистон ҳудудида амалага оширади.

лойиҳа ҳужжатини юклаб олинг

лойиҳа бюджетини юклаб олинг

гепард буйича машкур мутаҳассис Елена Челышеванинг қизиқарли мақоласи "Реинтродукция гепарда - 46-ти летняя история переселений"

Қизиқарли мақолани ўқинг - "Можно ли дома держать Царя Зверей"... Муаллиф - Елена Челышева...