The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

"Ўзингиз учун ўтин этиштиринг" қўлланмаси.

Мамлакатимизнинг ўсимлик дунёсини сақлаб қолиш ва тиклашнинг йўлларидан бири - ҳар бир шахс мустақил тарзда ўтинга бўлган ўз эҳтиёжини қондириши учун муайян турдаги дарахтларни етиштириш бўйича ҳар томонлама ҳаракат, маданият ва анъанани ривожлантириш эканлигини айтиб ўтдик. Ҳар бир инсон ўз эҳтиёжи учун ишлатадиган дарахтни экиши зарур. Энг асосийси, бу қийин иш эмас. Бунинг учун шунчаки ҳар йили бўш турган бир қарич ерга бўлса ҳам 5-10 та дарахт экишга одатланиш керак холос. Бори шу. Ана шунда, исталган пайтда уларни ўтин қилишингиз мумкин бўлади. Ана шунда, сиз ўзингиз экмаган дарахтингизни кесмайсиз, ана шунда табиат томонидан бошқа минг хил мақсадда яратилган дарахтларнинг кулини кўкка совурмайсиз.

Бу қўлланма ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди Институти ходими, ўрмончилик соҳасидаги таниқли матахассис Абдусалом Норматов томонидан яратилган бўлиб, унда қандай турдаги дарахтларни ўтқазиш, уларни қандай, қачон ва қаерда ўтқазиш ҳақида аниқ ва лўнда маълумотлар берилади. Шунингдек,Ю ҳосилни қандай йиғиб олиш ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Сиздан талаб қилинадиган ягона ҳаракат - дарахт экишни бошлаш! Энди, ишга киришинг!

Қўлланмани юклаб олиш (Диққат! Хажми 20 MB)