The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

“Жайрон” экомарказини кенгайтириш лойиҳаси

Ушбу лойиҳанинг тўлиқ номи - "Бухоро-Қоровулбозор ҳудудидаги Жануби-Ғарбий Қизилқум участкасида биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, чўл биоценози тузилмасини тиклаш ва экологик таълим”. Жайроним экомаркази томонидан муҳофаза қилинаётган биологик хилма-хиллик бўйича вазиятни яхшилашни кўзда тутувчи бирталай қизиқарли ишларни ўз ичига олувчи лойиҳа ана шундай номланади.

Бундан 30 йил илгари йўқолиб бораётган ноёб турларни кўпайтириш бўйича “Жайрон” (питомник) экомаркази яратилган эди. Улар орасида экомарказ Қизил китобга киритилган жайронни муваффақиятли равишда кўпайтирилишига катта ҳисса қўшди. Ўтган давр ичида “Жайрон” экомаркази туёқлиларнинг ноёб турларини етиштириш бўйича энг самарали марказлардан бири сифатида эътироф этилди. Жайроннинг (Gazella subgutturosa subgutturosa) йўқолиб бораётган заиф кенжа тури, қулоннинг (Equus hemionus Pallas) ёввойи табиатда йўқолиб кетган тури ҳамда Пржевальский отининг (Eguus przewalskii) ёввойи табиатда йўқолиб кетган турининг (жаҳон бўйича сони 3000 бошга яқин) ҳаётга лаёқатли популяциялари яратилди.
Бургут Лача учун «Жайрон» экомаркази - кўпкина бошка ҳайвон ва ўсимликлар учун ҳам ўй сифатида бўлиб қолган.

Бундан ташқари экомарказ ҳудудида ҳам оддий, ҳам Ўзбекистон Қизил китобига ва Халқаро Қизил китобга киритилган ноёб ўсимлик ва ҳайвонларнинг бошқа турлари ҳам яшайди. Ҳудуддаги биологик хилма-хилликни қуйидагилар ташкил этади: 29 турдаги сут эмизувчилар, 260 турдаги қушлар, 21 турдаги рептилиялар, 2 та турдаги амфибия, 15 турдаги балиқлар, 300 дан зиёд турдаги умуртқасизлар. Фоиз ҳисобида оладиган бўлсак, мамлакатдаги сут эмизувчиларнинг 23%, қушларнинг 37%, рептилияларнинг 25%, амфибияларнинг 40% мана шу экомарказда тақдим этилган. Улардан қуйидагилар Халқаро ва Республика Қизил китобига киритилган: сут эмизувчиларнинг 2 та тури, қушларнинг 23 та тури, рептилияларнинг 2 та тури, балиқларнинг 2 та тури, ҳашоратларнинг 6 та тури.

Бунда Экомарказ томонидан фойдаланилган майдон 5,145 гектарга тенг бўлган. Экомарказ олимлари олиб борган кузатувлар ҳозирги босқичда ушбу ҳудуд етиштирилган ҳайвонларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қониқтирмаслигини кўрсатди. Ўраб олинган ҳудудда туёқлилар сонининг ошиши натижасида ўсимликлар гуруҳларининг деградацияси юз бермоқда. Бу эса ем захирасининг қашшоқлашувига ҳамда бунинг оқибатида етиштирилаётган турлар популяциясининг пасайишига олиб келиши мумкин.

ГИЖ КГД эътиборига тақдим этилган ва кейин маъқулланган лойиҳа доирасида Экомарказга қўшимча равишда 27,350 гектар ер майдонини қўшиш режалаштирилган. Шунингдек, агар иложи топилса, мамлакатда биринчи миллий чўл боғини яратишга тайёргарлик ҳам кўзда тутилган. Ер майдонини қўшишдан кўзланган мақсад ҳудуддаги биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ҳамда Қизилқум саҳросининг ушбу участкасида жайрон, қулон ва Пржевальский отларининг популяцияси миқдорини оширишдан иборат.

Албатта, янги ҳудудлар янги молиялаштириш ишларини талаб этади. Шу боис лойиҳадаги бир қатор тадбирлар ҳисобига Экомарказнинг барқарор фаолиятига ва молиялаштирилишига эришиш режалаштирилган. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ушбу Экомарказга ёрдами биринчи даражали бўлиб қолиши шубҳасиз. Бироқ бундан ташқари лойҳада қуйидагилар ҳам кўзда тутилган:
1. Экомарказни бошқариш режасини ишлаб чиқиш; ушбу режа кичик қўриқхона фаолияти учун қўшимча молия маблағларини жалб этишга йўналтирилган экомарказ активлари бўйича масалаларни ўз ичига олади;
2. Республикада биринчи бўлиб экосайёҳлик маҳсулотини ишлаб чиқиш; у экомарказ ҳудудида экскурсилар ўтказилишини кўзда тутади, бунда сайёҳлар саҳронинг ёввойи табиатини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин бўлади. Ушбу тадбирдан тушадиган даромад албатта экомарказ бюджетига йўналтирилади. Бу ўзига хос “ўзбек сафариси” бўлади.

Лойиҳани берувчилар ва ташаббускорлар Экомарказ ва бутун табиат тақдирига бефарқ бўлмаган ёш йигит-қизлар эканини қайд этиш кишини қувонтиради, албатта.

Бу Экомарказнинг фан бўйича директор ўринбосари Наталья Васильевна Солдатованинг ўғли Валентин Солдатов; орнитолог, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти аъзоси Аня Тен; ёш биолог ва табиат ишқибози Тимур Кайсаровлар. Бу ишга Экомарказ директорининг ўринбосари Наталья Васильевна раҳбарлик қилади. Ушбу аёл ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. “Учта Наташа” фильмини кўрган бўлсангиз керак, агар кўрмаган бўлсангиз, бу фильм ҳақида биздан билиб олишингиз мумкин. Агар бизга ёзиб юборсангиз, сизга фильмнинг нусхасини жўнатамиз.

Шундай қилиб, лойиҳанинг мақсади етиштирилаётган ёввойи туёқли ҳайвонларнинг ҳаётга лаёқатли популяцияларини сақлаб қолиш ва ушлаб туриш ҳамда кенгайтирилган ҳудудни бошқаришнинг самарали тизимини ташкил этиш учун “Жайрон” экомаркази ҳудудини кенгайтиришдан иборат. Шу билан бирга лойиҳа ташаббускорлари бўлган ёш йигит-қизлар Экомарказ ҳар қандай қўриқланадиган табиий ҳудуд (ҚТҲ) каби, табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидан ташқари ундаги жараёнларни тадқиқ қилиш мақсадига ҳам хизмат қилиши керак, деб ҳисоблашмоқда. Шу боис лойиҳа доирасида талабаларнинг тадқиқот ишлари учун дала лагерини яратиш ҳам таклиф этилди. Чунки ҳар йили экомарказга турли олий ўқув юртларидан, шу жумладан хориждан ҳам кўплаб талабалар илмий иш олиб бориш учун ташриф буюришади. Бундан ташқари экомарказ жонзотларини ҳар йили ҳисобга олиш ишларида бутун мамлакатдан келган ёш табиатшунослар ҳам қатнашади.

Лойиҳа ҳужжати матни билан батафсил танишишингиз мумкин.

“Жайрон” лойиҳасининг лойиҳа ҳужжати матнини юклаб олиш.

Қайд этиш жоизки, лойиҳа фаолиятининг бошланиши бошқа кўплаб ҳамкорлар ва табиатни қадрловчиларни ушбу фаолиятга жалб этиш учун ўзига хос туртки бўлди. Хусусан Шўртан нефтни қайта ишлаш заводи янгидан қўшиладиган ҳудудда янги вольер мажмуасини яратишни ўз зиммасига олди. Ҳозирга қадар бу борадаги ишлар деярли якунланган.

Қурилиш материаллари ва ишчи кучини ҳисобга олган ҳолда вольер мажмуасини сув билан таъминлаш, кузатиш постлари, назоратчилар кордони қурилиши бўйича мажбуриятларни Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ўз зиммасига олди. Ушбу фаолиятга Руффорд Жамғармаси ҳам қўшилди, у талабаларнинг дала лагери учун ускуналарни тақдим этди.

Шу ўринда ҳозирги кунга қадар кўп ишлар амалга оширилганини айтиш жоиз:

Бухоро вилоят ҳокимияти томонидан 9,300 гектар майдонни қўшиб олиш бўйича ҳужжатлар имзоланди ва ушбу ҳудуднинг кадастр ҳужжатлари олинди.

Айни пайтда яна 4000 гектар ерни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда;

Ушбу ҳудудга яқин участкалар (11,377 га) устунлар билан белгилаб чиқилди;

2009 йилнинг 17-19 апрел кунлари лойиҳа ҳудудини тозалаш тадбири ўтказилди, унда Тошкент ва Самарқанддан Ўзбекистон Ёшлар Экология Тармоғи фаоллари ҳамда Бухоро давлат университети талабалари қатнашди. Ёш йигит-қизлар жайроннинг ёввойи популяцияси учун сувлоқ вазифасини бажарувчи сув ҳавзалари (қудуқлар) қирғоқларини, Бухоро-Қарши трассаси бўйидаги ахлаттепаликларни тозалашди;

Тадбирдан кейин Экомарказ кучи билан қўшимча равишда трасса бўйлаб чиқиндиларни грейдер тозалаш иши ўтказилди.

Ҳозир бошқарув режасини тузиш бўйича ишлар давом этмоқда: Экомарказ тузилмаси ишлаб чиқилди ва унинг асосий маълумотлари, яъни табиий бойликлари, Экомарказдаги ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва уни бошқариш бўйича материаллар йиғилди;

Ҳам лойиҳа, ҳам қўшни ҳудудни қамраган ва сув ҳавзалари, йўллар, аҳоли пунктлари бўйича маълумотларни ўз ичига олган Landsat 2000 даги Гео-ахборот тизимининг маълумотлар базаси учун асос тайёрланди;

Бухоро Давлат университети талабалари ва илмий раҳбарлари билан Экомарказ ҳудудида илмий-тадқиқот амалиётини ўтиш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Экомарказнинг бўлғуси сайти устида ҳам қизғин иш кетаётир. Материаллар сайтга жойлаштириш учун тайёрлаб бўлинди. Сайт www.ecocenter.uz домени остида рўйхатдан ўтказилди.

Бундан ташқари, Экомарказ фаолияти учун янги ускуналар харидини ҳам қўшган ҳолда, жуда кўп ишлар амалга оширилди.

2009 йилнинг 3 октябрида Экомарказдаги ҳайвонларни ҳар йилги ҳисобга олиш ишлари ўтказилди. Бу ишлар албатта иштирокчилардаги ижодий кўтаринкилик руҳини кучайтирди. Олдинига Ёшлар Экология Ҳаракати сайтида мақола пайдо бўлди (муаллиф Александра Поварич). Кейин ГИЖ КГДнинг Миллий Координатори ушбу ҳисобга олиш ишлари ҳақида мақола ёзди. Ёшларимиз ҳам бир нечта ҳикояни қоралаб қўйишди. Биз уларни ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

Лойиҳанинг якуний ҳисоботи билан бу ерда танишишингиз мумкин. Биз Жанубий Қизилқум чўлининг ноёб биохилма-хиллигини сақлаб қолишга ёрдам берадиган кейинги ишларга умид қиламиз.