The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ўзбекистонда “Ёш эколог” тўгарагини ташкил этиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда “Кадрлар тайёрлаш” миллий дастури ва “Ўзбекистон Республикаси барқарор ривожланиши мақсадида таълим Концепцияси тўғрисида”ги Қарорларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, экологик таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, ёшларнинг экологик онгини шакллантириш ва экологик маданиятини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда жамоатчилик экологик назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш, экологик илм-фанни олға суришга ва барқарор ривожланиш мақсадларидаги турли сохадаги бўлғуси мутахассислар эътиборини жалб этиш, мамлакатда узлуксиз экологик таълим ва барқарор тараккиёти учун таълим сифатини ошириш мақсадида Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент вилояти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Тошкент вилояти кенгаши, Тошкент вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси қўшма қарори асосида “Ёш эколог” тўгарагини ташкил этиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Тўгаракни ўтказишдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат:

  • экологик таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
  • тарбияланувчи, ўқувчи ва талабаларни экологик онги ва маданиятини шакллантириш ва уларни табиат билан муносабатда бўлиш эхтиёжини шакллантириш;
  • ёшларни бўш вақтини унумли ва мазмунли ўтказиш;
  • умумий ўрта таълим мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллеж ва олий ўқув муассасалари ўқувчи ва талабаларни юридик ва жисмоний шахсларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишларини кузатиб бориш ва жамоатчилик экологик назоратига жалб қилиш;
  • соғлом атроф-муҳит ҳолатини сақлашга фуқаролик мажбуриятини ошириш;
  • табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
  • жамоатчилик экологик назорат тизимини шакллантириш ва ривожлантириш.
  • Тўгаракнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • узлуксиз экологик таълим тизимини ривожланишида хусусан ўсиб келаётган ёш авлодни экологик руҳда тарбиялашда, экологик таълим беришда шу соҳа олимлари ва ўқитувчиларини, табиатни муҳофаза қилиш давлат органи вакилларини, экология соҳасида фаолият юритаётган ННТлар вакилларини жалб қилишдан;
  • ҳар йили Тошкент вилоятининг ўқув муассасаларининг ўқитувчилари, ўқувчи ва талабалар ўртасида “Йилнинг энг яхши эколог ўқитувчиси” ва “Йилнинг энг яхши эколог ўқувчиси” кўрик-танловини, “Ўзбекистон табиати” фотокўргазма ва ёш рассомлар кўргазма, экологик кўрик-танлов, акция ва анжуманларни ташкил этиш;
  • Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси лабораторияларида махсус таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларга лаборатория ишларини ўтказишини таъминлаш ҳамда экологик мавзуларда битирув, курс ишлар бўйича ўқувчи ва талабаларга услубий ёрдам беришдан;
  • умумий ўрта таълим мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллеж ўқитувчилари учун шу соҳа олимлари, табиатни муҳофаза қилиш давлат органи вакилларини, экология соҳасида фаолият юритаётган ННТлар вакиллари томонидан қисқа муддатли амалий экологик курсларни ташкил қилишдан;
  • таълим-тарбия муассасаларига экологик услубий тарқатма материаллар ва қўлланмаларни тайёрлаш ва тарқатишдан. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг “Экомувозанат” даврий экологик нашрини Тўгарак аъзоларга бепул тарқатишда амалий ёрдам кўрсатишдан;
  • “жонли бурчак”ларни ташкил этиш.

Тўгаракга қабул қилиш ишлари ҳар йили сентябрь ойида амалга оширилади, лекин йил давомида қўшимча қабул қилиниши мумкин.

Тўгарак аъзоси яъни ёш эколог:

  • экологик қонунчилигини яхши ўзлаштириш ва унга риоя қилиши;
  • тўгаракка тўлиқ қатнашиши ва экология соҳасидаги ўз билимларини ошириши;
  • ташкил этиладиган экологик тадбирларда иштирок этиш;
  • аҳоли ўртасида экологик билимларни тарғиб қилиш;жамоатчилик экологик назоратда фаол қатнашиб табиатни муҳофаза қилиш давлат органлари ҳамкорликда назорат ишларини олиб боришлари лозим.

Тўгаракнинг фаолиятини бошқаришини ўқув муассаса раҳбарияти томонидан амалга оширади.

Тошкент вилояти табиятни муҳофаза қилиш кумитаси информацион ҳизмати материалларига асосан

Кумитанинг Пропаганда бўлими, тел.: +998 71 268 34 61

Электрон мавзе: toshkentv@uznature.uz

Сайт: tashvileco.uz