The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

5 июнь – Табиат байрамига ташриф буюринг!!!

Турли касб соҳибларининг ўз касб байрамлари бор. Худди шундай байрам табиатни асраш билан шуғулланадиган кишиларда ҳам мавжуд. Аниқроғи, бу одамларнинг эмас, балки табиатнинг байрамидир. Бу – 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни.

Алексадра Поварич сурати

Ҳар йили шу куни бутун дунё бўйлаб жамиятнинг, барча одамларнинг эътиборини атроф-муҳит масалаларига жалб этишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтади. Афсуски, биз кўп ҳолларда бирор нарсани йўқотганимиздан кейингина уни қадрлай бошлаймиз. Иш фаолияти табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ одамларнинг саъй-ҳаракатлари ана шундай кейинги афсуснинг олдини олишга, сайёрамиздаги, алоҳида мамлакатдаги, алоҳида вилоятдаги, тумандаги, шаҳардаги, қишлоқдаги, ер парчасидаги мавжуд тирик жонзотларни асрашга йўналтирилган. Ҳар бир тирик организмнинг, сайёрамизнинг ҳар бир парчасининг ўз мақсади бор. Агар биз бирор жонзотни ўлдирсак, эртага ўша жонзот ўз вазифасини бажармайди ва бу занжир бўйлаб ҳар биримизгача етиб келади. Кўп ҳолларда бу бизга тааллуқли эмас ёки мен бунинг учун жавобгар эмасман дейиш қулай. 5 июнь байрами ҳам табиатга нисбатан айнан шундай муносабатни ўзгартиришга қаратилган.

Баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (www.uznature.uz) БМТ Тараққиёт Дастури (www.undp.uz), Глобал Экология Жамғармасининг Кичик Грантлар Дастури (www.sgp.uz), Ўзбекистон Ёшлар Экология Тармоғи (www.ecoport.uz), БМТ Ахборот маркази (www.un.uz) ва Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти кўмагида пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонламоқда.

Байрам тадбири 5 июнь куни Мирзо Улуғбек номидаги шаҳар истироҳат боғида (собиқ Тельман парки) бўлиб ўтади . Байрамнинг тантанали очилиш маросими кундузи соат 11 га мўлжалланган. Байрам дастури ёшлар ва катталар учун мўлжалланган кўплаб мусиқий ва интерфаол шаклдаги интеллектуал танловлардан иборат бўлади. Қизиқарли дастур кун давомида соат кечки 10 гача қўйилади.Барча танловлар табиат мавзуси билан боғлиқ. Танловларда ғолиб чиққанларни яхши совғалар кутмоқда. Кун давомида болалар жамоалари, ўзбек эстрадаси юлдузлари ва Қувноқлар ва зукколар жамоаси ўз чиқишлари билан келганларнинг кайфиятини чоғ қилади. Кечқурун турли ёшлар жамоалари иштирокидаги жонли мусиқа концерти бўлиб ўтади.

Биз барча хоҳловчиларни ушбу табиат байрамига таклиф этишдан мамнунмиз. Байрам жуда қизиқарли ўтади. Сиз эрталаб, кундузи ёки кечқурун келишингиз ёки куни билан шу ерда бўлишингиз мумкин. Бу уйда ўтириб, телевизор томоша қилишдан яхшироқ . Биз барча меҳмонларни 5 июнь куни Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида кўришдан мамнун бўламиз.



Алексадра Поварич сурати

Шунингдек биз, дўстларингизни таклиф қилсангиз ёки бошқача усул билан байрам тўғрисидаги ахборотни тарқатсангиз сиздан жуда миннатдор бўлардик.

Пресс-релизни юклаб олиш (факат рус тилида)