The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Юлдузлар Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳимояси йўлида

Агар ёдингизда бўлса, биз Ўзбекистоннинг ёввойитабиатини ҳимоя қилиш ташаббуси борасида ишларни бошлаб юборган эдик. Бу ГЭЖ КГД учун одатий тушунчадаги лойиҳа эмас. Яъни Ўзбекистон аҳолиси вакилларидан ҳеч ким бизга мурожаат қилган эмас, биз лойиҳани одатимизга кўра ММҚ йиғилишида кўриб чиқмадик. Бу лойиҳа табиатда юзага келган муаммоларга одамларнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида туғилди. Бироқ табиатнинг муаммолари жуда хилма-хил. Инсонлар аксар ҳолларда шуни англаб етмайдиларки, улар яшаётган жойдаги бирон бир ўсимликнинг йўқолиши уларнинг бир озуқалари йўқ бўлиши билан узвий боғлиқдир.

Биохилма-хиллик мен учун ўта қимматлидир. Шуни яхши биламанки, Ер юзидаги биохилма-хил ҳаёт бизнинг мавжудлигимиз гаровидир. Афсуски, ҳамма ҳам буни англаб етмайди. Ўз-ўзидан равшанки, биз сайёрамиздаги барча мавжудотлар орасидаги алоқа ҳақида жуда ҳам кам гапирамиз, бу ўзаро бир занжирнинг бўғинлари каби боғлиқлик ҳақида сўзлаб беришга одатланмаганмиз. Бироқ истовчилар интернет саҳифаларидан бу ҳақда кўплаб маълумот топишлари мумкин. Қуйида ёзилганлардан бир нечта мисол келтирамиз:

Биохилма-хилликни асраш асослари, Ричард Б. Примак – аъло даражадаги иш, танишиб чиқишни тавсия қиламан.

Экотизимга мингйиллик бўсағасида баҳо берилган: Экотизим ҳамда инсонларнинг фаровонлиги – бу мавзу билан батафсилроқ танишиб чиқмоқчи бўлганлар учун дастурнинг бошқа ҳисоботлари ҳам мавжуд.

Мавзу доирасида жуда кўп ёзилган. Улар билан танишиб чиқишга ҳар биримиз масъулмиз.
Бироқ биз ҳозир бошқа нарса ҳақида фикр юритмоқчимиз, яъни бу лойиҳанинг бошловчиси ким-у, кимга керак ва у кимга мўлжалланган?

Аввало, у оддий одамларга мўлжалланган. Тошкент – мамлакатимизнинг пойтахти. Агар кўчаларда халқ суйган инсонларнинг ёрқин қиёфасида улар номидан илтижо қилиб турган тимсоллар ифодаланган расмлар пайдо бўлса, балки, ҳеч бўлмаганда , кимдир ўз нуқтаи назарини ўзгартирар. Бундай тимсолларни яратиш принципининг ўзиёқ – қисқалик– мияда фикр туғдиради. “Муқаддима” фильмида айтилганидек, ғоя – энг хавфли оғу, мияда туғилган ғоядан, деярли, қутулиб бўлмайди. Истардикки, инсонлар бу тимсолларга қараб оддийгина ўйлай бошласинлар: "Бу ўзи нима дегани? Аслида бу ўзи нима учун айтилди? Нимани кўзда тутган эдилар?". Бундай фикр юритган одам ўз муносабатини ўзгартирадими ёки йўқ - энди буёғи шахсий масала. Қари индеец айтганидай, "... одамнинг ичида 2 бўри жойлашган: бири меҳрибон, бири эса ваҳший. Мана шу одамнинг ўзи ғамхўрлик кўрсатаётгани ғолиб чиқади". Шу сабабли ҳам бундай тадбирларнинг самаралилиги борасида узоқ гапириш мумкин. Аммо биз бу каби тадбирлардан фойда бўлади деб, умид қиламиз. Ҳа, катта фойда бўлади.

Кўчаларга осиладиган постерлар ҳали тайёр эмас. Лекин календарь тайёр. Ўйлаймизки, у бутун Ўзбекистон бўйлаб осилиб туради. Бу эса қамровни оширади, уни кўрадиган инсонлар сони ортади ва улар ўйлаб кўрадилар. Қуйида биз эътиборингизга календарнинг эскизларини келтиряпмиз.

Ҳа, айтгандай, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон бўйлаб бепул тарқатилади. Ундан биз пул йиғмаймиз.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, лойиҳа устида иўлаганларнинг барчаси бутунлай бепул ишладилар. Мен, аввало, чин қалбимдан Светлана ва Аня Канакиларга, шунингдек, Канаки фотостудияси командасига ўйлаганларини рўёбга чиқариш мақсадида бор кучлари билан астойдил ишлаганлари учун чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман. Рассом Екатерина Ковшовага чексиз тасаннолар айтамиз. Айнан шу инсон лойиҳанинг ғоявий илҳомчиси бўлиб, юлдузлар учун тимсоллар танлаб, уларни яратиш чоғида қалб-қўрини берган эди, ҳайвонлар танасини қоғозга туширишда уларнинг ичидаги ҳиссиётларини яратиш учун бутун борлиғини берди. Албатта, лойиҳада иштирок этишга розилик билдирган барча юлдузларимизга катта раҳматлар айтамиз. Айтиб ўтиш керакки, иштирок этишни хоҳлаган юлдузлар сони йилнинг ойларига қараганда кўпроқ бўлиб чиқди. Лекин биз жойимизда тўхтамаймиз. Ишлар календарь билан тўхтамайди. Яна давом этаверади.

Демак, бир қаранг-а, нима юзага келди. Биз ҳар бир ҳайвоннинг тимсолини тақдим қиламиз. Уларнинг фарёди мана шу ҳайвон ёки улар гуруҳини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган муаммога ишора қилади. Лойиҳанинг “Олам биз билан гўзал” умумий шиори танловда танлаб олинди. Сиз бу ҳақда шу ерда ўқишингиз мумкин.