Табиат ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни хоҳлайсизми? Бунинг учун жуда зўр имконият бор. Кун мобайнида табиатга бағишланган фильмлар намойиши ўтказилади.

9:00-10:40 «Оламни ўзгартириши мумкин бўлган 6 градус» ҳ/ф. Мазкур хужжатли фильмда агар Ер куррасида ҳарорат ўртача 1, 2… 6 градусга кўтарилса, сайёрамизда нима рўй бериши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади. Берилган маълумотлар бутун дунё олимларининг кўпйиллик кузатувлари асосида.
Фильм 1соат 35дақиқа давом этади.
10:45-11:30 ВВС (Би Би Си) нинг «Экокашфиётчилар» кўрсатуви. Параболик турдагига ўхшаш қуёш печини ўзингга ясаб олишни истайсанми? У ҳолда сен албатта бу роликни кўришинг керак!
Фильм 45 дақиқа давом этади.
11:35-13:05 «Уй: сайёрамиз билан учрашув» ҳ/ф. Томошабинларга Ер сайёрасига қуш баландлигидан назар ташлаш имкони берилади. Фильмда дунёнинг барча бурчагидаги ажабтовур пейзажлар, қўриқхоналар намойиш этилади. Табиатнинг буюклиги ва бетакрорлиги билан бир қаторда томошабин инсон ҳаёт тарзининг оқибатлари (ресурсларнинг йўқ бўлиши, иқлим ўзгариши, ернинг емирилиши, ҳайвон ва бошқаларнинг қирилиб бориши)ни ҳам кўриши мумкин. Буларнинг барчаси бугуноқ жавоб ҳаракатларини бошлаб юборишимиз зарурлигини таъкидлайди.
Фильм 1соат 30дақиқа давом этади.
13:10-13:35 «Нарсалар тарихи» анимацион ролики. Инсонлар томонидан истеьмол қилинадиган маҳсулотлар босиб ўтадиган йўл – ресурс топилгандан тортиб, то уларнинг кўплаб ахлатхоналарга тушгунига қадар давр – жуда содда ва тушунарли қилиб кўрсатилган. Шунингдек, нима учун бундай бўлиши–ю, бундан ким манфаатдор экани тушунтирилади.
Фильм 22 дақиқа давом этади.
13:40-15:10 «Тентаклар асри» ҳ/ф. Сайёрамиз келажаги ҳақида фантастик фильм. Биз ва Сиз (21 аср одамлари) олдини олган турли глобал табиат катаклизмлари туфайли ер юзида деярли одамзод қолмаган пайт ҳақида фильм. Бироқ негадир биз буни қилмадик...
Фильм 1соат 30дақиқа давом этади.
15:15-15:40 Қисқаметражли «Чиқиндилар» ҳ/ф. Биз борган сайин кўпроқ истеъмол қиляпмиз, чиқиндилар ундан–да тезроқ тўпланмоқда. Бунинг қандай хавфи бор? Бизнинг аждодларимиз ҳақида археологларга нималар маълум бўлмоқда?
Фильм 25 дақиқа давом этади.
15:45-17:20 «Ноқулай ҳақиқат» ҳ/ф. Сайёрамиз ва иқлимимизга нима бўляпти? Иқтисодга, техник тараққиётга, умуман, инсониятга бу қандай хавф туғдириши мумкин? Нима учун биз вазиятни яхшилаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпмиз? Олимларнинг кўргазмали жадвал ва ҳисоб–китоблари, кузатувлари тақдим этилган.
Фильм 1соат 35дақиқа давом этади.
17:25-19:00 «Валли» м/ф. Валли исмли робот ҳақида фантастик мультфильм. У бир неча ўн йиллар давомида Ер номли сайёрада одамлар, шунингдек, эндиликда йўқ бўлиб кетган ўсимликлар ва ҳайвонлар уюми орасида истиқомат қилади...
Фильм 1соат 30дақиқа давом этади.
Фильмлар кўргазма ёнидаги залда намойиш қилинади. Келинг. Биз Сизни кутиб қоламиз.