The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Минтақа учун инноватсиялар

Тупроқни шўрлантиришнинг замонавий технологиялари, қишлоқ хўжалиги учун қимматли сувни тежаш, фермерлар учун инноватсиялар – буларнинг барчасини Хоразм вилоятига экологик медиатур иштирокчилари кўришди. Вазирликлар, сиёсий партиялар вакиллари, журналистлар учун Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Глобал экологик фонднинг Кичик грантлар дастури ҳамда “Екосан” экология ва саломатлик халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилди.

Халқаро она Ер кунига бағишлаб ўтказилган медиатур доирасида Ма’мун академиясида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишга алоҳида э’тибор қаратилаётгани та’кидланди. Мустақиллик йилларида соҳага оид қатор ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу муносабатларни тартибга солишнинг амалий механизмлари, жумладан, табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш доимий равишда такомиллаштирилмоқда.

– Вилоятимиз мисолида чўлланиш, тупроқларнинг шўрланиши, сув ресурсларининг қисқариши каби глобал экологик муаммолар одамлар ҳаётида қандай акс этаётганини кўриш мумкин. Шу боис, тадбирларнинг бу ерда ўтаётгани жуда рамзий ма’нога эга, – деди Хоразм вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Бахтиёр Қаландаров. – Бундай шароитда фермерларга катта э’тибор қаратилмоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари кўрилмоқда, қишлоқ хўжалиги ходимларига сувни тежаш, ҳосилдорликни ошириш имконини берувчи инноватсиялар жорий этилмоқда.

Медиа-тур иштирокчилари мамлакатимизнинг энг чекка ва қурғоқчил ҳудудларидан бирида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш соҳасида мавжуд лойиҳалар ва уларнинг амалий татбиқ этилиши билан танишди. Хусусан, Янгиариқ туманидаги “Наврўз-ёб” каналини изолятсиялаш технологиясини кўрдик. Полиетилен плёнкадан фойдаланиш туфайли сувни сезиларли даражада тежаш, унинг ёъқотилишини камайтириш ва шу билан суғориладиган эрлар майдонини икки баробардан кўпроқ ошириш мумкин бўлди. Майдонларни лазер билан текислаш технологияси катта қизиқиш уйғотди. Ундан Янгибозор ва Гурлен туманлари фермерлари муваффақиятли фойдаланмоқда.

Меҳмонлар Урганч давлат университети, Хоразм “КРАСС” агроконсалтинг марказининг инноватсион фаолияти, шунингдек, Глобал экологик фонднинг Кичик грантлар дастури кўмагида фермерлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

“Биз фермерлар ва тадбиркорларга ресурсларни тежаш ва ундан самарали фойдаланишга ёрдам берадиган энг оддий арзон инноватсияларни таклиф қиламиз, – дейди Глобал экологик фонднинг Кичик грантлар дастури миллий координатори Алексей Волков. – Масалан, олис фермер хўжаликларида сувни тежаш, фитомелиорация ва муқобил энергия технологияларини қўллаш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамкорларимиз орасида та’лим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари кўп. Табиат билан ҳамнафас яшашга интилаётган республика аҳолиси сони ортиб бораётганидан хурсандман.

Оксана Ведяева.

ушбу материал "Правда Востока" газетасида 23.04.2013 йилда чоп этилган.

Материал билан http://www.pv.uz/today/23.04.2013 ҳаволани босиш орқали танишишингиз мумкин.