2015 йилнинг 24 апрелида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида фермерлар ва деҳқонлар учун навли асосда хандон писта плантацияларини яратиш бўйича очиқ амалий машғулот ўтказилади.
Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли туманлари Марказий Осиёга хос ёнғоқ мевали дарахт навлари ўсадиган табиий жойлар ҳисобланади, уларнинг орасида Марказий Осиёнинг энг қимматли ёнғоқ мевали дарахти — хандон пистадир. Тошкент вилоятининг ушбу дарахтлар учун энг қулай жойлари етарли даражада кенг бўлиб, улар денгиз сатҳидан 650 – 1200 м баландликда жойлашган. Бу ерларнинг табиий шарт-шароитлари ва иқлими писта етиштириш учун энг қулай ҳисобланади, айни пайтда ушбу экиннинг саноат плантацияларини яратиш имконини беради.

Мазкур тренингда экинлар учун жойни тайёрлашдан тортиб, кўчатларни экишгача бўлган жараён изчиллик билан тушунтириб берилади. Тренинг Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар Дастури (ГЭФ КГД) нинг қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги БМТТД кўмагида Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Тренинг Бўстонлиқ туманининг Сойлиқ шаҳарчаси яқинидаги фермер хўжалиги ҳудудида ўтказилади. Иштирокчилар шаҳарча марказида соат 10:00 да тўпланади.
Тренингда иштирок этиш учун Тошкент вилоятининг лалмикор ҳудудларидан фермерлар ва деҳқонлар таклиф қилинади. Айни пайтда ташкилотчилар барча манфаатдор шахсларни таклиф қилиб, писта дарахтини етиштириш технологияси ҳақида сўзлаб беришга тайёр.
Писта дарахти юқори мослашувчанлик устуворликларига эга ва қурғоқчил тоғ олди шароитларида ҳар қандай қишлоқ хўжалиги экинига қараганда самаралироқдир. Жаҳон бозорида қимматбаҳо маҳсулот бўлгани ҳолда у Ўзбекистон учун стратегик экинга айланиши мумкин!
Мулоқот учун:
Мақсад Бауетдинов
Тел.: + (998 93) 501 52 21
Электрон манзил: makhsad.bauetdinov@undp.org
Евгений Ботман
Тел.: + (998 90) 174 53 85
Электронная почта: darhanbek@yandex.co