The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Ахборот бюллетенимизнинг 2-сонини ўқинг

Яхши бир янгилигимиз бор. Ахборот янгиликларимизнинг 2-сонини чоп этдик. Сиз унда муваффақиятларимиз билан танишасиз.
Мазкур сонда лойиҳаларимиз томонидан намойиш қилинган ишларни, хусусан, одамлар учун табиий ресурслардан фойдаланиш амалиёти ва технологиялари қандай иқтисодий манфаатлар келтиришини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ўзбекистондаги ГЭЖ КГД табиатни сақлаб қолишга бўлган муносабатни ноодатий нуқтаи назардан табиатни асраш учун эмас (охир-оқибатда асл мақсадимиз мана шу), балки татбиқ қилинаётган технологиялар одамларга қандай ёрдам бериши, қандай реал фойда келтириши, бизга нима беришини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Айнан манфаатлар одамларни ўзига жалб қилади, табиатни асрашга кўмак берувчи технологияларни ёйишга ёрдам беради. Одамлар бирон табиий ресурсларн қўллашда янгилик, инновацион ёндашувдан фойда кўрсалар, уни ўзлаштиришга интиладилар.
Шундай қилиб, ўқинг, танишинг, табиатни асровчи технологияларни ёйинг.


Ахборот бюллетенни юклаб олинг (Диққат! Файлнинг ҳажми 7 МБ)