Бизнинг дастуримиз ҳафталикнинг ЎзРДавлат табиатни асраш қўмитаси ҳамда БМТТДнинг атроф–муҳит ва энергия бўйича бўлими билан ҳамкорликда тайёрланган бир неча воқеаларда иштирок этди.
Менинг фикримча, Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунининг мақсади – одамларнинг эътиборини атроф-муҳит муаммоларига қаратиш – амалга ошди. Бутун ҳафта ҳақида кўп гаплар айтилди: яхши гаплар ҳам бўлди, иш эмас, кўпроқ гап бўлди, деганлар ҳам топилди. Бу жуда яхши – гапираверишсин. Асли муддаомиз ҳам айнан шу эди...
Бироқ, ҳаммаси ҳақида навбати билан...
Экоҳафта “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида чиройли ва тантановор тарзда очилишдан бошланди... У ерда бизнинг Дастуримиз, БМТТДнинг бошқа лойиҳа ва дастурлари қаторида, ўз маълумоти билан иштирок этди. Биз ўз лойиҳаларимиз акс этган деворий газеталар, суратлар тайёрладик. Ҳаммаси жуда зўр бўлди. Стендимиз олдига жуда кўплаб одамлар келди, биз шуғулланаётган ишлар билан танишдилар...
Эртаси куни бизнинг асосий тадбиримиз – маҳаллий ҳамжамиятларнинг ўзгариб бораётган иқлим шароитларига адаптация қилиш масалалари бўйича симпозиум бўлиб ўтди. Биз бу воқеага узоқ тайёргарлик кўрдик. Жуда узоқ. Ва, ниҳоят, у бўлиб ўтди. Айтиб ўтиш керакки, бутун учрашув анча жонли ўтди, мусобаҳаларга бой бўлди...
Симпозиумни Александр Григорьянц, ЎзР Давбионазорат бошлиғи, Бахтиёр Қодиров, ЎзР гидрометеохизмат директори муовини, ҳамда Яко Силиерс, БМТТД Ўзбекистондаги Доимий Вакилининг ўринбосари, очдилар.
Қутлов сўзларидан кейин ЎзР Ўзгидромет вакили Людмила Скрипникова томонидан тайёрланган тақдимот намойиш этилди. Мазкур қизиқарли ва сермазмун материал аудиторияда кўплаб саволлар туғдирди. Эътиборингизга уни тақдим қиламиз.
Людмила Скрипниковой
Тақдимотдан сўнг аудитория кўплаб саволлар берди. Людмила Скрипникова ҳамда ЎзР Ўзгидромет вакилларининг ажойиб ишларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Айнан улар туфайли симпозиум иштирокчилари гуруҳ ва ҳамкорликда ишлаш давомида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан аниқ жавоблар олдилар. Уларнинг исмларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз:
- Қодиров Б.Ш.
- Скрипникова Л.Е.
- Тарянникова Р.В.
- Дергачева И.
- Тальских В.Н.
Иштирокчиларнинг таклифига кўра симпозиум қатнашчилари ва уларнинг электрон манзилларини ҳавола этяпмиз.
Қатнашчилар рўйхати
Ўзбекистон иқлими масалалари тақдимотидан сўнг, симпозиум иштирокчилари режага кўра: энергетика бўйича, биохилма–хиллик, ердан фойдаланиш гуруҳларига бўлинди. Гуруҳларда иш анча маҳсулдор бўлди. Эътиборингизга гуруҳлар томонидан кириш сифатида тайёрланган тақдимотларни ҳавола қиламиз.
Е.К. Ботманнинг «Фисташка как альтернативный способ землепользования» Ер ва сув гуруҳи учун презентациясини юклаб олинг
Б. Камиловнинг «Интенсивные методы разведения рыб как способ снижения нагрузки на биоразнообразие в условиях дефицита воды и земли» презентациясини юклаб олинг
П.Ф. Позаченюкнинг «Влияние изменения климата на потребление энергии» презентациясини юклаб олинг
Гуруҳларда иш якунлангач, яна ҳамма бирга йиғилди. Натижалар тақдим қилинди. Қуйида тақдимотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
«Ер ва сув» гуруҳнинг презентациясини юклаб олинг
«Энергия» гуруҳининг презентациясини юклаб олинг
«Биохилмахиллик» гуруҳининг презентациясини юклаб олинг
Иш тақдимот билан тугамади. Истардикки, мавзу бўйича бундай мусобаҳалар яна давом этса, чунки бу учун ажратилган вақт, аниқ кўриниб турганидек, ҳеч кимга етмади. Сиз ўз нуқтаи назарингизни сайтимиз орқали ёки фейсбукда ГЭЖ КГДнинг саҳифасида бериб боришингиз мумкин. Агар Сиз бизнинг фейсбукдаги саҳифамиз билан дўстлашиб қолсангиз, бу билан ГЭЖ КГДнинг бошқа янгиликларидан ҳам мусобаҳалар орқали хабардор бўлиб борасиз. Бунинг учун бор – йўғи Дастуримизнинг Фейсбукдаги саҳифасида «Нравится» («Like») тугмасини боссангиз етарли. Барча мусобаҳалардан сўнг иштирокчилар байрам дастурхони атрофида суҳбат ва муҳокамаларни давом эттирдилар.
Келаси кун ГЭЖ КГД делегация билан биргаликда Жиззах вилоятининг Фориш районига саёҳатга борди. Бу ерда ГЭЖ КГДнинг мазкур худуд бўйича барча лойиҳалари намойиш қилинди. Таъкидлаш жоизки, ГЭЖ КГДнинг бу ҳудуд борасида фаолияти анча кенг ва у яна ривожланмоқда. Бу ерда писта билан боғлиқ машҳур лойиҳа ҳамда экотуризмни ривожлантириш лойиҳаси иш олиб борган. Шунингдек, таълим соҳасида (ҳайвонлар ҳақида маълумотлар базасининг ўзи бир олам), эндигина иш бошлаган Айдар-Арнасой кўли тизимида балиқларни асраб қолиш лойиҳаси саксовул ва машиналар учун биогаз борасида, режалаштирилаётган лойиҳалар. Ғоялар доимо юзага келяпти ва тараққий топяпти. Барча тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди. Умид қиламанки, барча хатти–ҳаракатларимиз ҳеч бўлмаганда битта одамнинг дунёқарашида ниманидир ўзгартирган. Акс ҳолда барча қилган ишларимиз зое кетган бўлади.