The GEF Small Grants Programme

in Uzbekistan

Бекбай поселкасида нималар бўляпти? Ўқиб кўринг...

Октябрь ойининг бошларида "Альтернатив технологияларни илғор суриш" лойиҳаси бўйича команда Бекбай поселкасида илиқ кутиб олинди (Қорақалпоғистон Республикаси). Лойиҳа ўзи иш олиб борган бошқа поселкалардаги каби, маҳаллий аҳолига кичик масштабдаги альтернатив ва энергия самарали қурилмалар ҳақида гапиришдан бошладик. Энг қувонарли жиҳати шундаки, маҳаллий аҳоли зўр қувонч билан қабул қилди.

Таълим тренингларида ҳам катталар, ҳам болалар, ҳам аёллар, ҳам эркаклар. иштирок қилдилар. Бунда иштирокчилар, айниқса, параболик кўринишдаги қуёш печларига эътибор қаратдилар. Чунки улар қўллашда ва ясашда соддалиги, самаралилиги билан эътиборни тортади.

Лойиҳа командасининг аъзоларидан бири – Юра Мун жуда яхши бир мисол билан ўртоқлашди. Лойиҳа атрофидагиларнинг аксарияти қуёш печи технологиясига шубҳа билан қарайди. "У қандай ишлайди? Қулайми? Аёллар қандай овқат пиширадилар? Оддий печка жуда қулай ва таниш ва қулай. Буниси эса – ким билади???" Аммо ьез фикрлайдиган одамлар тез кўрикадилар ва бу печларни қўллай бошлайдилар. Масалан, газ бўлмаган, ва, умуман олганда, овқат пишириш имкони бўлмаган бир мактабда ходимлардан бири бизнинг печкамизда сув қайатиб, термосга чой дамлади. Чой сотилади. Кузнинг салқин кунида ҳамманинг иссиқ чой ичгиси келади. Мана сизга печканинг тўғридан тўғри таъсири: ҳам одамларга фойда, ҳам кимгадир даромад келади, ўтин ҳам ёқиш керак эмас...Бу жуда зўр эмасми?!

Сафар якунларига кўра 2та брикет пресс, 2та энергия самарали печка, 4та параболик турдаги қуёш печкалари ҳамда 8та қути туридаги қуёш печкалари йиғилди!!! Барча ясалган қурилмалар қизиққан одамларга ва муҳтож оилаларга берилди. Машғулотлар кичик бир маҳаллий мактабда ўтказилди. Тренинг тугагач, лойиҳа командаси уларга 25та энергия иқтисод қилувчи лампочка қолдирди.

Таъкидлаб ўтиш зарурки, маҳаллий аҳолининг бу қадар қизиқиши бизни шодлантирди. Чунки бир неча муддат аввал бизга биродар саналмиш БМТТД-ГЭЖ лойиҳаси томонидан тўқай ўрмонларни сақлаб қолиш бўйича табиатни асровчи янги ҳудуд – Қуйи Амур давлат биосфера резервати яратилди. Бу ҳудуд Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Амударё районларига қарашли бўлиб, Халилулло Сатимовича Шеримбетов раҳбарлигида ҳамда унинг командасининг хизмати. Ҳудуднинг умумий майдони 68717,8 га. Бекбай поселкаси бу ҳудудга яқин жойлашган бўлиб, у қадар кўп бўлмаса–да, аммо бир қанча одам альтернатив технологияларни қўллай бошласа ҳам тўқай ўрмонларга бундан анча наф бўлади. Чунки лойиҳанинг таълим тренингларида иштирок этувчи маҳаллий аҳоли дарахтларни ўтинга кесмайди, овқат қилиш учун қуёш печларидан фойдаланади.

Александра Поварич
Лойиҳанинг жамоатчилик билан алоқаси бўйича мутахассис.

Агар лойиҳа ғояси сизни қизиқтирган бўлса, ўз фикр–мулоҳазаларингиз ва ғояларингиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, балки кўмак бермоқчидирсиз, у ҳолда бизга ёзинг:
Юрий Мун – yuriym83@gmail.com
Валентин Солдатов – soldatovval@list.ru
Александра Поварич - povarich@alexandra.uz